Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бизнинг маслаҳатлар

Товарми ё материал?

Агар кичик корхона асосий фаолияти – хизмат кўрсатишдан ташқари товар-моддий қимматликларни (масалан, пудратчиларга корхонада амалга оширилаётган қурилиш ишларида ишлатиш учун олиб келинган қурилиш материалларини) сотишдан тушумга эга бўлса, бу операция асосий фаолиятдан олинган даромад деб қараладими ёки у бошқа даромадлар сифатида тан олинадими?

Ушбу тушум бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисоблашда солиқ солиш базаси сифатида қараладими?

Акромжон Тиллабоев, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

Солиқ кодексининг 130-моддасига асосан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан ёрдамчи хизматлар томонидан реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ чегириб ташланган ҳолда олинган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромад деб ҳисобланади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки улар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек улар бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи ёки олинган баҳоси асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади.

Шунингдек, 2-сон БҲМСнинг 2-бандида хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган ҳамда қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар товарларга киради деб белгиланган.

Агар сиз товар-моддий қимматликларни қайта сотиш мақсадида харид қилган бўлсангиз, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисоблашда ушбу тушумларни солиқ солиш базасига киритишингиз шарт бўлади.

Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар бошқа даромадларга киради. Улар солиқ тўловчининг Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ асосий воситалар ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлардан иборатдир.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонангизда амалга оширилаётган қурилиш ишларида ишлатиш учун олиб келинган қурилиш материаллари (бухгалтерия ҳисобида қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар деб қайд этилмайдиган) чиқиб кетиш натижасида олинган тушум бошқа даромадлар деб тан олинади ва бу ҳолда сиз бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисоблашда ушбу даромадларни ҳисобга олмайсиз.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари

ташкилоти эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика