Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 25-26 / Бевосита мулоқот

Офис жисмоний шахсдан ижарага олинганда

Бизнинг МЧЖ фирма ходими бўлмаган жисмоний шахс билан нотурар жой ижараси шартномасини тузди. ЖШДС бўйича ҳисоботда ижара ҳақи суммаси ва унга ҳисоблаб ёзилган даромад солиғини кўрсатиш керакми? Даромад солиғини қаерга ўтказиш керак: фирма жойлашган жойдаги ДСИгами ёки жисмоний шахс прописка қилинган тумандаги ДСИгами? Ижара ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича проводкалар қандай бўлади: 6710-ҳисобварақ орқалими ёки 6990-ҳисобварақ орқалими?

 

– Корхона жисмоний шахс – ижарага берувчига даромад тўлаш манбаи ҳисобланади ва ижара ҳақи суммасидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш, ушлаш ва бюджетга тўлаш мажбурияти унинг зиммасига юкланади (Солиқ кодексининг (СК) 184-моддаси). Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига энг кам ставкада ЖШДС солинади, у 2014 йилда 7,5%ни ташкил қилади (СКнинг 181-моддаси; Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова). Солиқ ижарачи юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДСИга ЖШДС ҳисобрақамига алоҳида тўлов топшириқномаси билан ўтказилади.

Жисмоний шахсларнинг нотурар жойларни ижарага беришдан оладиган даромадларига солиқ солишда шуни ҳисобга олиш лозимки, 2014 йил 1 январдан бошлаб ижара ҳақининг энг кам ставкалари жорий қилинган. Агар шартнома билан белгиланган ижара ҳақи энг кам ставкадан паст бўлса, ЖШДС энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан тўланади. Ойига 1 кв.м умумий майдон учун ставка Тошкентда 6 000 сўмни, Нукус ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарлар учун 4 000 сўмни, бошқа аҳоли пунктларида 2 000 сўмни ташкил қилади (Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 25-илова).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) ижара ҳақи ва ундан ушланган ЖШДС суммаси Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Маълумотларга 1 ва 3-иловаларда кўрсатилади. 1-илова билан Маълумотлар ҳар чоракда, 3-илова йилда бир марта топширилади.

Корхона жисмоний шахсга даромадларни унинг асосий иш жойи бўйича тўламаганлиги сабабли солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун мобайнида (кейинги йилнинг 31 январигача) ДСИга ижара берувчингизга Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотнома топшириш лозим.

Мол-мулк ижараси бўйича операциялар ҳисоби учун 6910-«Тўланадиган оператив ижара» ҳисобварағидан фойдаланилади. Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Оператив ижарага олинган жой кирим қилинди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара ҳақи бўйича бўнак тўланди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб варағи»

 

Жой ижараси бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

9420-«Маъмурий харажатлар»

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Солиқ ҳисоблаб ёзилди ва тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6410-«Бюджетга тўловлар
бўйича қарз»

5110-«Ҳисоб-китоб варағи»

Ижара ҳақи бўйича бўнак ҳисобга олинди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Ижара ҳақи тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб варағи»

 

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2443 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика