Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2014 йилнинг I чорагида тасдиқланган иш режа, ҳуқуқ-тартибот органларининг топшириқларига асосан жами 3 174 та бюджет муассасасида тафтиш ва текшириш ўтказилган. Бу тадбирларнинг 2 828 тасида 12 593,3 млн сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар аниқланган.
Тафтиш натижалари бўйича бюджетга 7 211,7 млн сўм (аниқланган молиявий хатоликларнинг 57,3 фоизи) ундирилди. 10 439,3 млн сўм қийматидаги 811 та текшириш материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
mf.uz сайти материаллари асосида тайёрланди.