Norma.uz

Мавсум – 5 ой, лекин бутун йил давомида тўлаймиз

Элеватор зулфинларининг бузилганлиги туфайли уйимиз 4 йилдирки иситилмайди. Иссиқлик таъминотчилари сизлар уй-жой мулкдорларисиз, ўз кучингиз билан таъмирлашингиз керак дейишмоқда. Ахир элеватор мураккаб қулфланадиган арматура, у билан малакали мутахассислар ишлашлари керак.

Иситиш мавсуми бизда 5 ойни ташкил этади, нима учун унга йил бўйи тўлаймиз?

А.Чижов.

Ангрен.

 

– Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомда1 назарда тутилишича, марказий иситишга тўловнинг йиллик суммаси иситиш мавсумининг меъёрий давомийлик муддати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб белгиланади. Истеъмолчиларга қулай бўлиши учун ушбу сумма тўловларнинг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик учун 12 ойга тенг маромда бўлинади.

Зулфинларга келсак, ушбу масала Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисида низом2 билан тартибга солинади.

Ушбу ҳужжатнинг 8-бандида белгиланишича, иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида иссиқлик энергияси етказиб берувчисига тегишли бўлган кўп квартирали уйлардаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларини (бошқарув шохобчалари) ўз ичига олган марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан марказлашган иссиқлик таъминоти уйдаги умумий муҳандислик тизимлари ўртасида муҳандислик коммуникацияларининг бўлиниш чегаралари иссиқлик пункти (бошқарув шохобчаси)дан сўнг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг бош зулфинлари ҳисобланади, улар умумий уй тизимларининг бир қисмидир ва ширкатнинг жавобгарлигида туради.

Демак, қандай зулфинлар ишдан чиққанлигини аниқлаштириш зарур. Агар кириш ва чиқиш (асосий) зулфинлари ишдан чиққан бўлса, уларни тузатиш учун ширкат жавоб беради. 

 

1МВ, ИВ, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг АВ томонидан 19.02.2011 йилда 2198-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг АВ томонидан 27.02.2007 йилда 1659-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика