2014 йилнинг I чорагида Молия вазирлигининг «Ишонч телефони»га фуқаролардан 78 та мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг 31 таси ғазначиликка, 47 таси пенсия ва ижтимоий нафақаларга доирдир. Мурожаатларнинг 49 тасида (ёки январь-март ойларида қилинган мурожаатларнинг 67,1 фоизида) келтирилган далиллар ўз тасдиғини топди.
Текшириш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ходимларнинг 10 нафарига ҳайфсан эълон қилинди ва 2 нафарига иш ҳақидан жарима қўлланилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси ўрганилиши якуни бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
mf.uz сайти материаллари асосида тайёрланди.