Norma.uz

Кўриб туришдан маҳруммиз

Уйдаги электр ҳисоблагичларимиз умумий шчитга чиқарилган, унинг калитлари назоратчида сақланади. Биз амалда унга қўл ура олмаймиз, ўзимиз назорат қила олмаймиз ва ҳисобга олиш асбоб­лари кўрсаткичларини била олмаймиз. Бунга туман ЭТК ходимлари айланиб чиқишлари вақтидагина муваффақ бўламиз. Биз электр энергиясини етказиб берувчига бир неча марта мурожаат қилиб, авваллари бўлганидек йўлакнинг ҳар бир майдончасидаги электр шчитлардаги ҳисобга олиш асбобларини тиклаб беришни сўрадик. Абонентларни электр энергияси истеъмолини мустақил назорат қилиш имкониятидан маҳрум қилиш қанчалик тўғри?

Оксана.

Наманган шаҳри.

 

– Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг1 (бундан кейин – Қоидалар) 44-бандига мувофиқ кўп хонадонли уй-жойларда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақ­садида ҳисобга олиш асбоблари ҳар бир хонадон учун махсус ажратилган жойларда ўрнатилади. Йўлаклардаги зина хоналарида ўрнатиладиган шчитлар ана шуларга киради.

Қоидаларнинг 109-бандида белгиланишича, ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатларини амалдаги тариф бўйича ёзиб бериш ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади. Қоидаларнинг 57-бандида назарда тутилишича, электр энергияси (қув­вати) учун ҳақ тўлаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича, электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.

Қоидаларнинг 103-моддасида айтилишича, алоҳида турган якка тартибдаги уй-жойда яшовчи маиший истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига риоя этиш шарти билан, турар жойларнинг пештоқларига ёки электр узатиш линиялари таянчига ўрнатилади (чиқарилади).

Бундан ташқари, агар истеъмолчи электр ҳисоблагични ўз ҳисобидан харид қилган бўлса, у унинг мулкидир. Шу сабабли у ҳисобга олиш асбобининг сақланиши учун жавоб беради. Уни электр энергияси истеъмоли кўрсаткичларини назорат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади.

 

1ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1908 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика