«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқишда давом этяпти, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.
Эътиборингизга «Хусусий корхона» қисмини тақдим этамиз (қўлланманинг бошланиши «Норма маслаҳатчи»нинг 15.04.2014 йилдаги 15 (456)-сонида чоп этилган).
Ўз ичига ҳамма учун долзарб ва фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ёки bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.
ХУСУСИЙ КОРХОНА
Мулкдор – бир жисмоний шахс томонидан ташкил этилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона деб эътироф этилади.
МЕЗОНЛАР
|
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ
|
Муассислар сони (min/max)
|
Фақат 1 нафар
|
Муассиснинг мақоми
|
Фақат жисмоний шахс (ЎзР фуқароси, чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс)
|
Муассис бўла олмайдиган шахслар тоифаси
|
Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари (депутатлар, Ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари, судьялар, суд ижрочилари, ҳокимлар ва ҳоказо)
|
Устав капитали (фонди)нинг миқдори
|
Муассис томонидан белгиланади. Энг кам ва энг юқори чегараларни қонун ҳужжатлари чекламаган. Бироқ лицензияланадиган айрим фаолият турлари учун лицензия олишга ҳужжатларни топшириш санасида тўлиқ шакллантирилиши керак бўлган устав капитали (фонди)нинг энг кам миқдорига ҳамда уни шакллантириш тартибига қўйиладиган махсус талаблар назарда тутилиши мумкин. Чунончи, масалан, улгуржи савдо фаолиятини амалга оширадиган хусусий корхонанинг устав капитали энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг камида 3 500 баравари миқдорида бўлиши, шундан ЭКИҲнинг 1 200 баравари пул маблағлари билан киритилиши керак1 |
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ |
|
Рўйхатдан ўтказувчи орган
|
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ёки хусусий корхона томонидан аудиторлик, суғурта ёки биржа фаолияти амалга оширилиши ҳолларидан ташқари. Кўрсатилган хусусий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органларида амалга оширилади
|
Рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар
|
1. Уставнинг давлат тилидаги асл нусхаси (2 нусхада). 2. Давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати. 3. Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль. 4. 2 нусхада муҳр ва штамп эскизлари |
Давлат божи ставкаси
|
1 ЭКИҲ миқдорида белгиланган
|
Ҳужжатларни топшириш усули
|
Интернет тармоғи орқали ёки қоғоз шаклида почта орқали юбориш ёхуд шахсан қўлига топшириш
|
Ҳисобга қўйиш:
|
|
солиқ хизмати органларида
|
Солиқ хизмати органлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси асосида амалга оширилади
|
статистика органларида
|
Статистика органлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси асосида амалга оширилади
|
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни Халқ банки филиалига тақдим этиш
|
Зарур, чунки хусусий корхона иш берувчи ҳисобланади, у ШЖБПҲга ҳисобга қўйиш учун фуқаролар (ходимлар) тўғрисида маълумотларни банкка тақдим этиши шарт
|
Ҳисобрақам очиш:
|
|
ҳисобрақам турлари
|
Миллий ва хорижий валютадаги ҳисобрақамлар
|
ҳисобрақамлар эгаси
|
Хусусий корхона
|
банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар
|
Ҳисобрақам очишга ариза; давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган карточкаларнинг 2 нусхаси (уларни нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди); устав ва унга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг нусхалари; шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлар) |
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини имзолар намуналари ва думалоқ муҳр изи қўйилган варақчани расмийлаштириш чоғида тақдим этиш |
Микрофирмалар тоифасига кирадиган хусусий корхоналар учун талаб қилинмайди2
|
миллий валютада ҳисобрақамлар очиш учун тўлов
|
Агар хусусий корхона микрофирмалар ёки кичик корхоналар тоифасига кирса, ундирилмайди3
|
хорижий валютада ҳисобрақамлар очиш учун тўлов
|
0,5 ЭКИҲ миқдорида ундирилади
|
Лицензия олиш зарурати
|
Амалга оширилишига лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари учунгина назарда тутилган (фармацевтика фаолияти, тиббий фаолият, қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва ҳоказо)4
|
Корхона ташкил этиладиган муддат
|
Агар уставда бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, чекланмаган.
|
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМ ВА ФАОЛИЯТ ЖИҲАТЛАРИ
|
|
Бошқа резидент юридик шахсларни таъсис этиш имконияти
|
Назарда тутилган
|
Бошқа норезидент юридик шахсларни таъсис этиш имконияти
|
Рўйхатдан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидент давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 ой ичида ТИАИСВни лозим даражада хабардор қилиш шарти билан назарда тутилган
|
ЎзР ҳудудида филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш имконияти
|
Назарда тутилган
|
Бошқа давлатлар ҳудудида филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш имконияти:
|
Рўйхатдан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ филиал (ваколатхона) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 ой ичида ТИАИСВни лозим даражада хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган
|
хорижий давлат ҳудудида тижорат ёки хўжалик фаолиятини амалга оширадиган филиал учун ҳисобрақам очишга МБ рухсатномасини олиш зарурати
|
Назарда тутилган. Рухсатнома олиш учун МБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: илтимоснома (ҳисобрақамлар, ҳисобрақам турлари ва улар бўйича тахмин қилинаётган операциялар мақсади, ҳисобрақамлар очиш мўлжалланаётган хорижий банклар муассасаларининг номлари, ваколатли банклардаги валюта ҳисобрақамларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот, очиш режалаштирилаётган ҳисобрақамларга маблағларнинг келиб тушиш манбалари, ҳисобрақамларнинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда); устав нусхаси; хорижда ҳисобрақамларни очишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларга хизмат кўрсатишга (Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ операциялар бўйича) розилиги тўғрисида ваколатли банкларнинг маълумотномаси. Қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилади |
МБнинг рухсатномасини олмасдан хорижий давлат ҳудудида тижорат ёки хўжалик фаолиятини амалга оширувчи филиал учун ҳисобрақам очиш оқибатлари
|
Хусусий корхонанинг масъул мансабдор шахсларини чет эл валютасининг қасддан яширганлиги учун жавобгарликка тортиш5
|
хорижий давлатда ваколатхона учун ҳисобрақам очишга МБ рухсатномасининг олиниши
|
Талаб қилинмайди
|
Бошқа резидентлар – юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш (уларнинг акция ва улушларини олиш) имконияти
|
Назарда тутилган
|
корхона тугатилганидан кейин улушлар (акциялар)нинг тегишлилиги
|
Кредиторлардан қарз бўлмаган тақдирда, муассиснинг қарорига кўра хусусий корхона киритган ҳиссалар қиймати доирасида бошқа шахсларнинг устав фондида иштирок этиш ҳуқуқи тугатилган корхонанинг муассисига ўтади
|
Бошқа норезидентлар – юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш (уларнинг акция ва улушларини олиш) имконияти:
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидентнинг устав фондида иштирок этиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш пайтидан бошлаб 1 ой ичида ТИАИСВни лозим даражада хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган
|
норезидентларнинг акцияларини олиш хусусиятлари
|
ЎзР ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомалага фақат улар Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатига олингандан ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилгандан сўнг чиқарилади6
|
корхона тугатилганидан кейин улушлар (акциялар)нинг тегишлилиги
|
Кредиторлардан қарз бўлмаган тақдирда, муассиснинг қарорига кўра хусусий корхона киритган ҳиссалар қиймати доирасида бошқа шахсларнинг устав фондида иштирок этиш ҳуқуқлари тугатилган корхонанинг муассисига ўтади
|
Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) иштирокчиси бўлиш имконияти
|
Назарда тутилган. Бунда ҳуқуқий жиҳатдан ва солиқ бобида ҳамда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларга риоя этмаслик жиддий хатарларга олиб келади
|
Ўз фаолиятини хорижда доимий муассасалар орқали амалга ошириш имконияти:
|
Назарда тутилган
|
доимий муассаса очишга ЎзР давлат органларининг рўйхатдан ўтказиши (лицензиялаши, бирор-бир хабарнома, рухсатнома олиши) зарурати
|
Назарда тутилган. Хусусий корхона рўйхатдан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хорижий давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий муассаса давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) пайтдан бошлаб 1 ой ичида ТИАИСВни ёзма тарзда хабардор қилиши шарт
|
доимий муассаса учун ҳисобрақам очишга МБ рухсатномасини олиш зарурати
|
Назарда тутилган. Рухсатнома олиш учун МБга қуйидаги ҳужжатлар топширилади: илтимоснома (ҳисобрақамлар, ҳисобрақам турлари ва улар бўйича тахмин қилинаётган операциялар мақсади, ҳисобрақамлар очиш мўлжалланаётган хорижий банклар муассасаларининг номлари, ваколатли банклардаги валюта ҳисобрақамларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот, очиш режалаштирилаётган ҳисобрақамларга маблағларнинг келиб тушиш манбалари, ҳисобрақамларнинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда); устав нусхаси; хорижда ҳисобрақамлар очишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларга хизмат кўрсатишга (Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ операциялар бўйича) розилиги тўғрисида ваколатли банкларнинг маълумотномаси. Қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилади |
МБнинг рухсатномасини олмасдан доимий муассаса учун хорижий валютада ҳисобрақам очиш оқибатлари
|
Хусусий корхонанинг масъул мансабдор шахсларини хорижий валютани яширганлик учун жавобгарликка тортиш6
|
Шартнома ёки ишончнома туфайли хусусий корхона асосида норезидентнинг доимий муассасасини барпо этиш имконияти
|
Назарда тутилган. Бунда ҳуқуқий жиҳатдан ва солиқ бобида ҳамда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларга риоя этмаслик жиддий хатарларга олиб келади |
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона мақомини олиш ва солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун имтиёзлардан фойдаланиш имконияти
|
Тақдим этилмаган, чунки хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси норезидент юридик шахс бўлиши керак, хусусий корхонанинг мулкдори эса фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин (Президентнинг «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармони 1-банди, 30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон)
|
Хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси мақомини олиш ва солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун имтиёзлардан фойдаланиш имконияти
|
Тақдим этилмаган, чунки хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонасининг иштирокчиси фақат норезидент юридик шахс бўлиши керак, хусусий корхонанинг мулкдори эса фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин (Президентнинг ПФ-1652-сон Фармони 1 ва 2-бандлари)
|
Бир жисмоний шахс томонидан бир нечта хусусий корхонани таъсис этишга ҳуқуқий чеклашлар
|
Мавжуд эмас. Шу тариқа, бир жисмоний шахс бир нечта хусусий корхонанинг муассиси бўлиши мумкин. Бунда эътиборда тутиш лозимки, мазкур корхоналарни бошқаришни бундай шахс яккабошчилик асосида амалга ошириши керак, бундай корхоналарнинг бирига раҳбарлик қилиш вазифаларини бошқа шахснинг зиммасига юклашга йўл қўйиб бўлмайди
|
УСТАВ ВА ЗАХИРА ФОНДЛАРИ. УЛУШНИ УЧИНЧИ ШАХСГА БЕРИШ (банд қилиш) |
|
Устав капитали (фонди)га ҳисса шакллари
|
Пул ва қимматли қоғозлар (шу жумладан хорижий валютада), кўчар (кўчмас) мулк (шу жумладан хорижда жойлашган), интеллектуал мулк объектлари (шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номи ва ноу-хау, ишбилармонлик обрў-нуфузи), мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқлар
|
Чеклашлар:
|
Олиб қўйилган ёки фуқаролик муомаласида чекланган мол-мулк ҳисса бўлиши мумкин эмас
|
муассис оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулкида бўлган мол-мулкни устав капитали (фонди)га ҳисса сифатида бериш
|
Мол-мулк барча мулкдорларининг нотариал розилиги бўлганда йўл қўйилади
|
устав капитали (фонди)га пулсиз ҳиссаларни баҳолаш
|
Мулкдор мустақил равишда амалга оширади
|
пулсиз ҳиссани профессионал баҳолаш зарурати
|
Агар уставда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, талаб қилинмайди
|
Устав капитали (фонди)ни кўпайтириш
|
Муассиснинг қарорига кўра уставга ўзгартишлар киритиш йўли билан
|
Устав капитали (фонди)ни камайтириш:
|
|
ихтиёрий
|
Муассиснинг қарорига кўра уставга ўзгартишлар киритиш йўли билан
|
мажбурий
|
Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин корхона соф активларининг қиймати унинг устав капитали (фонди)дан кам бўлса, хусусий корхона устав капитали (фонди)ни унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт. Муассис томонидан устав капитали (фонди) камайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши, корхона уставига эса тегишли ўзгартишлар киритилиши керак
|
Устав фондидаги улуш қисмини сотиш (учинчи шахсга ўтказиш)
|
Йўл қўйилмайди. Хусусий корхонанинг устав капитали (фонди) бўлинмасдир. Хусусий корхона бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга (МЧЖ, АЖ ва бошқалар) қайта ташкил этилганидан кейингина улуш бир қисмини реализация қилиш мумкин
|
Корхонани сотиш
|
Нотариал тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган олди-сотди (ҳадя) шартномаси асосида мулкдорнинг қарорига кўра йўл қўйилади. Агар хусусий корхона улушли мулк бўлса (мисол учун, агар хусусий корхона мулкдор ва унинг хотини (эри) биргаликда эришган мол-мулк бўлса ёки агар хусусий корхонанинг устав капитали (фонди) мулкдор оиласининг бошқа аъзолари билан биргаликдаги мол-мулки ҳисобига шакллантирилган бўлса), мулкдор корхонани реализация қилиши учун барча улушли мулкдорларнинг нотариал розилиги зарур
|
олдиндан монополияга қарши органнинг розилигини олиш
|
Мақсадга мувофиқ7
|
Гаровга қўйиш:
|
|
Улушнинг 100%и
|
Йўл қўйилади. Агар хусусий корхона улушли мулк бўлса (мисол учун, агар хусусий корхона мулкдор ва унинг хотини (эри) биргаликда эришган мол-мулк бўлса ёки агар хусусий корхонанинг устав капитали (фонди) мулкдор оиласининг бошқа аъзолари билан биргаликдаги мол-мулки ҳисобига шакллантирилган бўлса), улушни гаровга бериш учун эр (хотин)нинг нотариал розилиги ёки, тегишинча, барча улушли мулкдорларнинг ёзма розилиги зарур
|
улуш бир қисмини
|
Йўл қўйилмайди. Хусусий корхонанинг устав фонди бўлинмасдир. Улушнинг бир қисмини гаровга бериш фақат хусусий корхона бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга (МЧЖ, АЖ ва бошқалар) қайта ташкил этилганидан кейингина мумкин
|
Захира фондини шакллантириш мажбурияти:
|
Агар уставда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мавжуд эмас
|
соф фойдадан йиллик ажратмаларнинг энг кам миқдори
|
Уставда белгиланади, уставда бу ҳақда маълумотлар мавжуд бўлмаса – муассис (мулкдор)нинг қарори билан белгиланади
|
хусусий корхона захира фондининг миқдори
|
Уставда белгиланади, уставда бу ҳақда маълумотлар мавжуд бўлмаса – муассис (мулкдор)нинг қарори билан белгиланади
|
КОРХОНАНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ
|
|
Фойда
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин муассисга тегишлидир. Олинадиган фойда суммаси қонун ҳужжатлари билан чекланмаган
|
Тақсимлаш асоси
|
Муассиснинг қарори
|
Солиқ солиш
|
Муассис тасарруфига келиб тушадиган фойдага солиқ солинмайди
|
Фойдани тақсимлашнинг даврийлиги
|
Корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган фойдаси мулкдорга ҳар ойда, ҳар чоракда, ярим йилда бир марта ёки йилда бир марта тақсимланиши мумкин
|
Фойдани тақсимлаш ва тўлашга доир чеклов
|
Хусусий корхонага нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда мулкдор фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли эмас8. Амалдаги қонун ҳужжатларида бошқа чеклашлар назарда тутилмаган. Шу билан бирга қуйидаги ҳолларда ҳам хусусий корхона фойдасини тақсимлаш тавсия этилмайди: 1) уставда (ёки унга доир тегишли тарзда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчаларда) кўрсатилган устав капитали (фонди) тўлиқ тўлангунга қадар9; 2) агар фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтида хусусий корхона банкротлик талабларига жавоб берса (банкротлик тўғрисидаги иш ҳали қўзғатилмаган бўлишига қарамай) ёхуд кўрсатилган аломатлар корхонада бундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлса10; 3) агар бундай қарор қабул қилинган пайтда хусусий корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлса ёки бундай қарорни қабул қилиш натижасида унинг миқдоридан камайса11 |
Фойдани хорижий валютада олиш имконияти
|
Тақдим этилмаган, хусусий корхонанинг муассиси (мулкдори) хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланадиган ҳоллар бундан мустасно
|
Фойдани мол-мулк билан олиш
|
Мулкдорнинг қарори асосида йўл қўйилади. Бунда корхонада солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин
|
Зарарлар
|
Хусусий корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг муассиси (мулкдори) бундай корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган барча мол-мулк билан жавоб беради, ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно
|
КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ
|
|
Муассис (мулкдор) томонидан яккабошчилик асосида (муассис ва раҳбар бир шахс) амалга оширилади
|
|
Муассис фаолиятининг ҳуқуқий асослари:
|
Хусусий корхона устави
|
муассиснинг ваколатлари
|
Хусусий корхона фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, хусусий корхонанинг бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, устав фонди миқдорини ўзгартириш, уставга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини белгилаш, филиаллар ва ваколатхоналар барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш ва бошқалар
|
муассиснинг навбатдаги ва навбатдан ташқари мажлисларини ўтказиш зарурати
|
Мавжуд эмас, сабаби хусусий корхонанинг муассиси бир жисмоний шахсдир, навбатдаги ва навбатдан ташқари мажлисларни ўтказиш эса қонун ҳужжатларида фақат бошқарувнинг жамоавий шакллари учун назарда тутилган
|
йиллик бизнес-режани тайёрлаш ва тасдиқлаш зарурати
|
Назарда тутилмаган
|
активлар, тушум миқдори, ходимлар сони ёки бошқа омилларга боғлиқ ҳолда кузатув кенгашини шакллантириш зарурати
|
Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган
|
бошқарувнинг коллегиал ижро органи (дирекция, бошқарув)ни шакллантириш зарурати
|
Мавжуд эмас, сабаби хусусий корхонанинг фаолиятига хусусий корхона муассиси яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади
|
Раҳбар фаолиятининг ҳуқуқий асослари:
|
Корхона билан раҳбар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ва муассиснинг ўзини корхона раҳбари сифатида тайинлаш тўғрисидаги буйруғи
|
раҳбар ваколатларини амалга ошириш муддати
|
Корхонанинг фаолият муддатига тенг
|
меҳнат шартномаси тури
|
Муддатсиз
|
иш ҳақини тайинлаш
|
Зарур. Унинг миқдори қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова)
|
раҳбар ваколатлари
|
Корхонани бошқаради, ишончнома олмасдан унинг номидан фаолият юритади ва унинг манфаатларини ифода этади, корхонанинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобрақамлар очади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва барча ходимлар учун мажбурий кўрсатмалар беради
|
раҳбар вазифаларини бошқа шахс зиммасига юклаш
|
Йўл қўйилмайди, муассис вақтинча (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, хизмат сафарида бўлиши ва ҳоказолар сабабли) корхонага яккабошчилик асосида раҳбарлик қилиш имкониятидан маҳрум бўлган ҳоллар бундан мустасно
|
муассис бўлмаган шахснинг раҳбар вазифаларини амалга ошириш асоси
|
Муассиснинг раҳбар вазифаларини муассис йўқ бўлган муддатга бошқа шахс зиммасига юклаш тўғрисидаги қарори
|
корхонанинг вақтинча раҳбари функцияларининг бошқарувчи компания томонидан амалга оширилиши
|
Йўл қўйилмайди. Вақтинча раҳбарликни фақат жисмоний шахс амалга ошириши мумкин
|
Бухгалтер (бош бухгалтер)ни ёллаш талаби
|
Хусусий корхонанинг кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига мансублигидан қатъи назар, мавжуд эмас12
|
Бухгалтерия ҳисоби (аутсорсинг) юритишни малакали аудиторлик ёки консалтинг ташкилотлари томонидан амалга ошириш имконияти
|
Назарда тутилган ва бевосита даромад олишга йўналтирилган жараёнларнинг самарадорлигини жамлашни ошириш, бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва юритишга захиралар ҳамда ходимларни тежаш, профессионал аудиторлик ва консалтинг фирмалари тажрибасидан фойдаланиш имконияти ва ҳоказолар муносабати билан мақсадга мувофиқ
|
Малакали аудиторлик ёки консалтинг ташкилотлари томонидан кадрлар бўйича иш юритиш (HR-ҳисоб)ни амалга ошириш имконияти
|
Назарда тутилган ва даромад олишга йўналтирилган жараёнларнинг самарадорлигини жамлашни ошириш, кадрлар бўйича иш юритишни йўлга қўйиш ҳамда юритишга захиралар ҳамда ходимларни тежаш, ходимларни бошқариш жараёнларини мақбуллаштириш, профессионал аудиторлик ва консалтинг фирмаларининг тажрибасидан фойдаланиш имконияти ва ҳоказолар муносабати билан мақсадга мувофиқдир
|
Йирик битимларни амалга ошириш:
|
Агар хусусий корхона уставида йирик битимнинг бошқача миқдори назарда тутилмаган бўлса, қиймати битим тузишдан олдинги охирги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида белгиланган хусусий корхона мол-мулки қийматининг 25%идан кўпни ташкил этадиган мол-мулкни харид қилиш ва (ёки) учинчи шахсга ўтказиш
|
корхона муассиси (мулкдори) томонидан битим тузиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилиш зарурати
|
Агар уставда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мавжуд эмас
|
бегоналаштирилаётган мол-мулк қийматини белгилаш
|
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида амалга оширилади
|
профессионал баҳо олиш зарурати
|
Тўлиқ ёки қисман давлатга тегишли бўлган баҳоланадиган объектларга нисбатан белгиланган (масалан, агар давлат активлари харид қилинса, хусусий корхонада ва мулкчилиги давлат шаклида бўлган ташкилотда юзага келган бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисида битим тузилса ёки давлат улушига эга бўлган ташкилотнинг устав капитали (фонди)га ҳисса киритилса ва ҳоказо)
|
харид қилинаётган мол-мулк қийматини белгилаш
|
Таклиф баҳоси асосида амалга оширилади
|
Манфаатдорлиги бўлган битимларни тузиш:
|
Манфаатдор шахслар тузадиган ҳар қандай битимлар
|
манфаатдорлиги бўлган шахслар
|
Юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар воситасида ёки бирор-бир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида хусусий корхона фаолиятига таъсир кўрсата оладиган юридик ва жисмоний шахслар
|
корхона муассиси (мулкдори) томонидан битим тузиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилиш зарурати
|
Мавжуд эмас
|
ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР
|
|
Солиқ имтиёзлари
|
Муассис тасарруфига келиб тушадиган фойдага солиқ солинмайди
|
Ягона солиқ тўловини тўлаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш имконияти
|
Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган, агар: 1) хусусий корхона микрофирмалар3 ёки кичик корхоналар тоифасига кирса (хусусий корхона томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар қазиб олиш ва акцизли маҳсулот ишлаб чиқариладиган (махсус печ)дан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежовчи технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардан ташқари) ҳоллар бундан мустасно; 2) хусусий корхона савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тоифасига кирса |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини ЭАВга амалга оширадиган ЯСТ тўловчи хусусий корхоналар учун имтиёзлар
|
ЯСТ ставкаси пасайтирилади: 30%га – экспорт улуши умумий ҳажмда 15%дан 30%гача бўлганда; 2 бараварга – экспорт улуши 30% ва ундан кўп бўлганда |
Божхона имтиёзлари
|
Моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаси микрофирмалар ёки кичик корхоналари тоифасига кирувчи хусусий корхоналарга ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган ускуналар, хом ашё ва моддий захираларга божхона тўловларини тўлаш бўйича (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) фоизлар ундирмасдан 90 кун муддатга тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилади
|
Божхонада тартибга солиш бўйича махсус чекловлар (шартлар)нинг мавжудлиги
|
Назарда тутилмаган
|
Валютани тартибга солиш соҳасида имтиёзлар:
|
|
устав капитали (фонди)га нақд хорижий валютани киритиш имконияти
|
Назарда тутилган
|
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотиш талаби
|
Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган хусусий корхоналарга татбиқ этилмайди, табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналар бундан мустасно
|
ЎзР ҳудудида ҳисоб-китобларни хорижий валютада амалга ошириш
|
Йўл қўйилмайди, ЎзР ҳудудида фойдаланишга назарда тутилган ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни хусусий корхона томонидан норезидентларга (хусусан, норезидентларнинг доимий муассасаларига) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно
|
ФАОЛИЯТНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ НАЗОРАТИ
|
|
Корхонанинг фаолияти устидан ички назорат
|
Муассис томонидан мустақил равишда амалга оширилади
|
Ички аудит хизматини барпо этиш:
|
Муассиснинг қарорига кўра йўл қўйилади
|
барпо этиш ва ходимларни тайинлаш бўйича ваколатлар
|
Бир вақтнинг ўзида раҳбар ҳисобланадиган муассисга тегишли
|
ҳисобдорлик
|
Бир вақтнинг ўзида раҳбар ҳисобланадиган муассисга
|
ваколатлар
|
Корхона, унинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда маълумотларни акс эттиришнинг тўлиқ ҳамда ишончли бўлишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ҳамда таомилларини, активларнинг бутлигини, шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқариш талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига, уставга риоя этилишини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш
|
Назорат қилувчи органлар амалга оширадиган режали текширишлар:
|
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши тасдиқлаган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларнинг режа-жадвали асосида амалга оширилади
|
текширишни ўтказиш муддати
|
30 календарь кунидан ошмаслиги керак
|
текшириш муддатини узайтириш
|
Агар хусусий корхона микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирса, йўл қўйилмайди
|
молия-хўжалик фаолиятини текширишларнинг даврийлиги
|
3 йилда кўпи билан бир марта, агар корхона кичик корхона ёки микрофирма бўлса – 4 йилда кўпи билан бир марта (улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида, акцизли товарлар ишлаб чиқарувчилар ва фаолияти бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва захиралардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар эса дастлабки икки йил мобайнида текширилмайди)
|
молия-хўжалик фаолиятини текширишларни ўтказишга чеклов
|
Солиқлар ва бошқа тўловларни бюджетга ўз вақтида тўлаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарда 2017 йил 1 январга қадар режали солиқ текширишларини ўтказиш тақиқланади
|
микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган янги барпо этилган корхоналар (хусусий корхонага қайта ташкил этилган корхоналар)нинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар
|
Давлат рўйхатидан ўтказилган (яъни қайта ташкил этилган) пайтдан бошлаб 2 йил ўтгач ўтказилади
|
бошқа текширишларнинг даврийлиги
|
2 йилда кўпи билан бир марта
|
Ташқи аудиторлик текшируви:
|
Молия вазирининг лицензиясига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари
|
текшириш турлари
|
Ихтиёрий ва мажбурий
|
ихтиёрий текшириш учун асос
|
Муассиснинг қарори
|
мажбурий текшириш
|
Фақат хусусий корхоналар шаклидаги кредит ва суғурта ташилотлари, биржа фаолиятини амалга оширадиган корхоналар учун назарда тутилган. Мажбурий тартибда аудиторлик текширувни назорат қилувчи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ҳам ўтказилади |
мажбурий аудиторлик текширувни ўтказиш даврийлиги
|
Йилда 1 марта, бироқ бир аудиторлик ташкилоти томонидан кетма-кет 3 йилдан ортиқ эмас13
|
аудиторлик ташкилотини танлаш
|
Муассиснинг қарори билан белгиланади
|
мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлашнинг оқибатлари
|
Корхона раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима қўлланади. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил мобайнида мажбурий аудиторлик текширувидан такроран бўйин товлаш корхонага нисбатан ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима қўллашга олиб келади |
Очиб бериладиган ахборот:
|
Уставда, уни ўзгартириш ва қўшимчаларда, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларда, унинг балансида бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда (ижара, ҳақ тўламасдан фойдаланиш, ҳадя, лизинг, кўчмас мулкни харид қилиш ва ҳоказо шартномаларда), филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ва бошқаларда мавжуд бўлган ахборот
|
ахборот олиш ҳуқуқига эга шахслар
|
Муассис, аудиторлар, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (текшириш учун асослар мавжуд бўлганда)
|
ахборотни сақлаш жойи
|
Муассис белгилайди
|
Ахборотни оммавий тарзда қилиш мажбурияти
|
Устав фонди камайган, хусусий корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда юзага келади
|
1Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом 10-бандининг «в» кичик банди (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган).
2Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома 33-бандининг иккинчи хатбошиси (МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
Бунда микрофирмалар – ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагича бўлган юридик шахслардир: ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида – 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланишда – 5 кишидан ортиқ эмас.
3Кичик корхоналар – ходимларининг ўртача йиллик сони тармоқларда қуйидагича бўлган юридик шахслардир:
енгил ва озиқ-овқат саноати, шунингдек қурилиш материаллари саноатида 100 кишидан (2014 йил 1 июлдан – 200 кишидан);
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳасида 50 кишидан;
илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳасида – 25 кишидан ортиқ эмас.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аниқланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар (шуъба) корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.
Бир неча фаолият турини амалга оширадиган (кўп йўналишли) юридик ва жисмоний шахслар улуши оборотнинг йиллик ҳажмида энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига кирадилар.
Қонун ҳужжатларида кичик тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга уларнинг ваколатли органлар ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқалар) мурожаатлари асосида, имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда берилиб, улар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланиши тўғрисида ёзма хабардор қилинадилар. Бундай хабарноманинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик хабарнома тақдим этган тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланади.
4Батафсил: Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган) қаралсин.
5Жиноят кодексининг 178-моддаси.
6Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомнинг 9-банди (ДМҚ ҳузуридаги ҚҚБФМНҚМ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 22.06.2007 йилда 1692-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
7Қаралсин: Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 5-илова).
8«Банкротлик тўғрисида»ги Қонун (5.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирда) 64-моддасининг учинчи қисми.
9ВМнинг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарори (3.07.1999 йилдаги 327-сон) мазмунидан келиб чиқилганда.
10«Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 190-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари мазмунидан келиб чиқилганда.
11«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 13-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқилганда.
12«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 7-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси.
13«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун (9.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонуни таҳририда) 16-моддасининг иккинчи қисми.
Ирина АГАФОНОВА,
аудиторлик амалиёти раҳбари,
Екатерина АДЕЕВА,
«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи
юридик амалиёти
раҳбарининг ўринбосари.