Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 17 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2014 йилдаги 97-сон Қарори билан Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

Реестрга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларини бажарувчи, Низомда назарда тутилган энг кам талабларга жавоб берувчи юридик шахслар киритилади. Реестр вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган (жойлаштирилган) ҳолда электрон маълумотлар базаси шаклида юритилади.

Қурилиш-пудрат ташкилотини Реестрга киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Президентнинг 3.03.2014 йилдаги ПҚ–2137-сон қарори билан ташкил этилган Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрга ариза асосида ихтиёрий киритилади. Аризани кўриб чиқиш, ҳужжатлар туркумини тайёрлаш ва улар бўйича хулоса олиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак. Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Қурилиш-пудрат ташкилоти йиғим тўлангандан кейин берилган аризани рад этган тақдирда, шунингдек Ишчи гуруҳ томонидан уни Реестрга киритиш рад этиш ёки чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарордан қатъи назар, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг кўр­саткичлари қайта кўриб чиқилганлиги учун, шунингдек Реестр янгиланганда унга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрга киритилиши керак бўлган маълумотларнинг ўзгариши тўғрисида бундай ўзгаришлар пайдо бўлган пайтдан бошлаб 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ҳудудий ишчи органни хабардор қилиши шарт.

Ҳужжатда Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсад ва вазифалари, қурилиш-пудрат ташкилотларини Ре­естрга киритиш ва ундан чиқариш тартиблари, фойдаланиши учун очиқ ҳисобланадиган Реестрдаги мавжуд маълумотлар (молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно) белгиланган.

Реестрни юритиш мажбурияти «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан Давлат статистика қўмитасининг зиммасига биргаликда юклатилади.

Реестр иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви бўйича шакллантирилади. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашуви уларда улар томонидан ариза берилган фаолият йўналишлари, бош пудратчи ёки субпудрат ташкилот сифатида шунга ўхшаш объектлардаги иш тажрибаси мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек уларнинг моддий-техник таъминланганлиги ва кадрлар салоҳиятига қараб белгиланади.

Реестрга киритиш учун қурилиш-пудрат ташкилотининг талаб­ларга риоя этиши устидан мониторинг олиб бориш ҳудудий ишчи органлар томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Реестрга киритилган қурилиш-пудрат ташкилотлари Президентимизнинг ПҚ–2137-сон қарори билан белгиланган солиқ, божхона имтиёзларидан ва бошқа имтиёзлардан фойдаланадилар.

 

Елена ЕРМОХИНА,
бизнинг эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2229 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика