Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўз нормаларимиз бор

«Нефтгазмеъёр» МЧЖ сиздан собиқ ССР Иттифоқи Давлат меҳнат қўмитаси ва ВЦСПС Секретариатининг «Иш жойларида меҳнат шароитларини баҳолаш ва ишчиларга меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақлар белгиланиши мумкин бўлган ишларнинг тармоқ рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг (3.10.1986 йилдаги 387/22-78-сон) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиши хусусида тушунтириш беришингизни сўрайди.

Биз меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқаётганда ушбу Низомга ҳавола қилишимиз мумкинми ёки ундан фақат маълумот сифатида фойдаланиш мумкинми?

С.Омонхўжаев.

 

– Муайян иш жойларида меҳ­нат шароитлари ҳолатини ба­ҳолаш чоғида Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш услубиятига1 амал қилиш керак.

Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялашда шунингдек қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш керак:

имтиёзли шартларда пенсия­га чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан тасдиқланган). Мазкур рўйхатларни қўллаш тартиби 2012 йил 22 мартдан бошлаб МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2337-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда махсус Йўриқнома2 билан тартибга солинади;

Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитли ишлар рўйхати3;

Хотин-қизларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитли ишлар рўйхати4;

Ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфсизлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва қизғинлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг гигиеник классификацияси5;

санитария нормалари, қоида­лари ва гигиеник нормативлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1992 йилдаги 210-сон Қа­рорига кўра Ўзбекистон Респуб­ликасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиши давом этади. Сизнинг ҳолатингизда бундай меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Иш жойларини аттестациялашда айни уларни қўллаш керак.

 

1Меҳнат вазирлиги ва ССВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 28.05.1996 йилда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3 МАИМҚВ ва ССВнинг АВ томонидан 29.07.2009 йилда 1990-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4Меҳнат вазирлиги ва ССВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 5.01.2000 йилда 865-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

5Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган (6.10.2003 йилдаги 0141-03-сон Санитария қоидалари ва нормалари).

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика