Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Байрамда харажат қилинганда

1. Корхонамиз ходимларига уларнинг хоҳишига қараб совға сифатида ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни беришга қарор қилинди. Бу реализация ҳисобланадими ва унга ЯСТ солинадими?

2. 8 мартга аёл ходималаримиз учун совғалар, шу жумладан сервизлар харид қилдик. Ушбу совғаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш керакми?

3. ЯСТ тўловчи корхона байрамолди кунда ходимлар учун тушлик уюштириб, унга корпоратив карточка бўйича ҳақ тўлашни режалаштиряпти. Тушлик қийматидан қандай солиқлар тўланиши лозим?

Дилобар Йўлдошева,

МЧЖ раҳбари.

Жиззах шаҳри.

 

1. Солиқ кодексининг 22-моддасига асосан реализация қилиш деганда  cотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш тушунилади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Демак, тайёр маҳсулотингизни совға сифатида ўз ходимларингизга бериш реализация ҳисобланади ва уларнинг таннархи ялпи тушумга киритилади. Бунда маҳсулотни ҳақиқий таннархидан паст қиймат билан берсангиз, ЯСТ солиш учун тушумни буюмлар таннархидан келиб чиқиб белгилашингиз керак.

2. Солиқ кодексининг 177-моддасига мувофиқ, юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш солиқ тўловчи томонидан юридик шахс­дан моддий наф тарзида олинган даромадлар ҳисобланади.

Бинобарин, совғаларнинг қиймати олувчида моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланиб, у жами даромадга киритилиши ва унга жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солиниши керак.

Бироқ бунда юридик шахслардан натура шаклида олинган, қиймати солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача миқдорда бўлган совғаларга, Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

3. Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмига асосан юридик шахс­лар амалга оширадиган диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва корхона ЯСТни ҳисоб-китоб қилиши ва тўлаши чоғида ҳисобга олинмайди.

Шу тариқа, корхона байрам тантанасини уюштириб, унга ҳақ тўлашни амалга оширганда, ушбу харажатлар бўйича корхона учун ҳам, ходимлар учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2651 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика