Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

Нима қуришингизга боғлиқ

Фирмамиз 2012 йил 30 мартда ташкил этилган, 2013 йилдан бошлаб автомашиналарни ижарага бериш фаолиятини амалга оширяпти. Ўтган йилнинг май ойида Тошкент вилоятида ўз маблағларимиз ва муассисларнинг ҳиссаси ҳисобига ўзимиз учун йирик объект қуришга рухсат олдик. Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобида Қибрай туманидаги ушбу 1,8 гектар майдонни кўрсатишимиз керак. Фаолиятимизнинг асосий тури хизматлар кўрсатиш ҳисобланиши боис, пасайтирувчи коэффициент бизга татбиқ этилмайди.

Бироқ айни вақтда қурилиш ишларини олиб бораётганимиз боис ЯСТ энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобининг «Пасайтирувчи коэффициент» устунида пасайтирувчи коэффициентни қўллай оламизми?

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 1-иловада қурилишни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун қуйидаги ҳолларда 0,35 миқдорида пасайтирувчи коэффициент назарда тутилган:

янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар – ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга;

қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар – норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда – 1 йил) учун.

Шу тариқа, қурилиш ишларини амалга ошириш чоғида пасайтирувчи коэффициентни қўллаш сиз айни нима қураётганингизга боғлиқ.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 971 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика