Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Солиштирма далолатномани топшириш мажбурий бўлмаганда

Сиз ШЖБПҲ реестрини Интернет орқали жўнатиш тўғрисида ёз­ган эдингиз*. Бир йил учун ҳисобланган ва ўтка­зилган суммалар тўғрисида солиштирма далолатномани элект­рон кўринишда топшириш керакми?

– Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти борасидаги барча ҳаракатлар «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) билан тартибга солинади. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўлиқ ва ўз вақтида киритиш учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига юкланади (Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида низомнинг1 33-банди).

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари реестрларини жўнатиш электрон тизими ҳисобланган ва ўтказилган суммалар тўғрисида солиштирма далолатномани топшириш мумкинлигини назарда тутади. Бироқ реестрлар ўз вақтида топширилган ва ШЖБПҲга бадаллар киритилган тақдирда солиштирма далолатномани топшириш мажбурий эмас.

*«ШЖБПҲ реестрини Интернет орқали жўнатиш: бу қандай қилинади ва нимадан бошлаш керак?» («Отправка реестра ИНПС по Интернету: как это сделать и с чего начать?», «НТВ»нинг 21.06.2012 йилдаги 26 (934)-сони).

1ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 2-илова.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 3337 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика