Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

Қурилиш майдончасидаги икки ташкилот

Ташкилотимиз қурилиш билан шуғулланади. 2013 йил августида бош пудратчи бизга КФ-2 шаклини имзолаб, қилинган иш учун 25 000 000 сўм тўлади. Ушбу суммадан биз III чорак учун 6%лик ставкада ЯСТ тўладик. 2014 йил 15 январда бош пудратчи 2 800 000 сўмлик ҳажмни олиб ташлади. Олинган ҳажмлар ҳисобини амалга ошириш ва уларни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби қандай?

Иккинчи савол. Объектда ишларнинг бир қисмини бажариш учун бошқа қурилиш ташкилотини ёлладик. Шартномага кўра ташкилотимиз ёрдамчи пудратчини материаллар билан таъминлаши шарт. Ишларнинг умумий ҳажми – 30 000 000 сўм, шу жумладан ташкилотимиз томонидан 10 000 000 сўмлик қурилиш материаллари (саморезлар, профиль ва ҳоказо) берилган. Ишлар қабул қилинган, бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган. Берилган материалларни балансдан қандай қилиб ҳисобдан чиқарамиз? Бош пудратчи ушбу объектни қабул қилганда, уларга солиқ солиш керакми?

И.Доркина.

 

1. Солиқ кодексининг (СК) 357-моддасида қуйидаги ҳолларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан ялпи тушумга тузатиш киритиш назарда тутилади:

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайта­рилганда;

2) битим шартлари ўзгарганда;

3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

Солиқ солинадиган тушумга бир йил ёки, агар у товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича белгиланган бўлса, кафолат муддати мобайнида тузатиш киритилади. СКнинг 222-моддасига мувофиқ у қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида уларнинг бошланишини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Агар бош пудратчи ишларни 2013 йил августда қабул қилган, 2014 йилда эса ҳажмни олиб ташлаган бўлса, сиз 2014 йилда камайтириладиган ҳажмга қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзишингиз ва жорий йил тушумига тузатиш киритишингиз лозим. Унда товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлди­ришда зарур бўлган, СКнинг 222-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисоб­варақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);

5) қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий) (модомики сиз ҚҚС тўловчиси эмас экансиз, «ҚҚС» кичик устунида «ҚҚСсиз» деб кўрсатишингиз лозим).

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш. Буюртмачи қабул қилишни рад этган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг ҳисобини қўшимча равишда киритилган 9041-«Бажарилган ишларни рад этиш» ҳисобварағида юритиш мумкин. 21-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) кўра у асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари гуруҳига нисбатан контрпассив ҳисобварақ саналади. Унинг дебетли обороти бажарилган ишларни реализация қилишдан даромадни камайтиради.

 

Реализация қилиш ва бажарилган ишларни қайтаришни ЯСТ тўловчиси қуйидаги ёзувлар билан акс эттириши мумкин:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Олдиндан тўлов акс эттирилган

5110

6310

Бажарилган ишларнинг ҳақиқатдаги таннархини ҳисобдан чиқариш акс эттирилган

9130

2010

Ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилган

4010

9030

Бўнакни ҳисобга киритиш акс эттирилган

6310

4010

Бажарилган ишларни рад этиш акс эттирилган

9041

4010

Буюртмачи томонидан қабул қилинмаган ишларнинг таннархи акс эттирилган

2010

9130

Даромадга тузатиш киритиш акс эттирилган

9030

9041

 

 

2013 йил учун ЯСТга тузатиш киритиш керак эмас, чунки 2014 йилда у тузатиш киритиш суммасига камайтирилган ҳажмдан ортиб борувчи якун билан тўланади.

2. СКнинг 355-моддасига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган ялпи тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади. Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмир­лаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун шундай объект деб ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум тушунилади.

Агар ушбу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шарт­номага биноан сизнинг ташкилотингиз зиммасида бўлса, яъни унинг ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи сақланиб қолган ва улар балансингизда ҳисобга олинаётган тақдирда, ёрдамчи пудратчи бажарган ишларга ҳақ тўлаш бўйича қарз материалларингиз қийматини киритмаган ҳолда бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг қиймати сифатида белгиланади.

Сиз ёрдамчи пудрат ташкилотига материалларнинг берилишини иккала тараф имзолаган қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат билан расмийлаштиришингиз керак. Берувчи тарафда материаллар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки алоҳида ҳисобвараққа, масалан, 1075-«Ёрдамчи пудрат ташкилотига берилган материаллар» ҳисобварағига ўтказилади.

 

Ҳисобда ёрдамчи пудрат ташкилотига материал бериш бўйича операциялар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Сумма (минг сўм)

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ёрдамчи пудратичига материаллар берилган

10 000 000

1075

1010

Бўнак ўтказилган

3 000 000

4310

5110

Ёрдамчи пудратичига берилган материалларнинг қиймати қурилиш харажатларига ҳисобдан чиқарилган

10 000 000

2010

1070

Ёрдамчи пудратчи бажарган ишларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилган

20 000 000

2010

6010

Тўланган бўнак ҳисобга киритилган

3 000 000

6010

4310

Ишларнинг якунланган ва қабул қилинган босқичлари бўйича харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилган

30 000 000

9130

2010

 

 

Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланганда бош пудратчи томонидан қабул қилинган ва ёрдамчи пудратчи қурилиш чоғида фойдаланган материаллар қийматини ўз ичига оладиган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ташкилотингизда ЯСТ солиш объекти бўлади. Фойдаланилган материал суммасига алоҳида ЯСТ солиш керак эмас.

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2424 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика