Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Қонунийликни таъминлаш йўлида

Давлат органлари ходимлари масъулияти

Давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан тизимли мониторинг ва назорат олиб бориш механизми ўрнатилгани, хусусан, Адлия вазирлиги тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилгани шу мақсадга хизмат қилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бу борадаги ишлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Йўлдошев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойилини ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани юксак самара бераётганини таъкидлади.

Давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан тизимли мониторинг ва назорат олиб бориш механизми ўрнатилгани, хусусан, Адлия вазирлиги тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилгани шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Ўтган даврда мазкур бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятида тизимли амалиёт шаклланди. Асосий эътибор қайси соҳада қонунчилик нормаларини нотўғри, турлича талқин қилиш ва қўллаш каби ҳолатлар учраётган бўлса, уларнинг олдини олишга, бартараф этишга қаратилмоқда. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва камчиликларга нафақат фаолияти ўрганилган давлат органларида, балки бошқа идораларда ҳам йўл қўймаслик юзасидан муҳокама этиш амалиёти йўлга қўйилган.

Ўтган йили 18 давлат органи тизимида қонун­чиликка риоя этилиши ўрганилиб, 10 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати ва кўплаб камчиликлар аниқланган. Қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган учта идоравий ҳужжат, 1,2 мингдан зиёд ноқонуний қарор бекор қилинган. Бунга йўл қўйган 667 нафар мансабдор шахс интизомий, 156 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 19 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган, икки ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Қонун ҳужжатларидаги айрим бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан давлат органларига 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи қўйилган. Фаолияти ўрганилган соҳа ходимларининг касб билимларини юксалтириш юзасидан туркум семинарлар ташкил этилган.

Бунда асосий эътибор давлат органларининг ҳар бир масъул ходимида қонун ҳужжатлари нормаларини сўзсиз, тўғри, аниқ ва бир хилда қўллаш масъулиятини шакллантиришга қаратилмоқда. Ўз навбатида, мазкур тадбирлар ҳар бир давлат органига ўзининг тармоқ ва ҳудудий тузилмалари фаолиятидаги мавжуд камчиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш, уларни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари масъул ходимлари иштирок этган тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 2850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика