Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 6 / Тадбиркорга ёрдам

Даъво қилишга шошилишган

Хўжалик судининг 2013 йил 20 мартдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖдан 130 000 000 сўм ундириш белгиланди. Ҳал қилув қарори кучга киргандан ке­йин суд томонидан ижро варақаси берилди. 2013 йил 10 майда суд ижрочилари бўлими томонидан қарз сум­масини ундириш бўйича ижро иши қўзғатилди. Би­роқ ундиришнинг имкони йўқлиги боис суд ижрочилари бўлими 2013 йил 5 июлда ундирувчини иш юритиш тугатилиши тўғрисида ха­бардор қилди. 2013 йил 15 июлда биз МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисида даъво аризасини топширдик. Бироқ хўжалик судининг 2013 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвомизни қондириш рад этилди.

Суд тўғри иш қилдими?

В.Хегай,

МЧЖ бош бухгалтери,

Ф.Ким,

МЧЖ юрисконсульти.

 

– «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг (5.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳририда) 4 ва 5-моддаларига мувофиқ қарздорнинг пул мажбурият­лари бўйича кредиторлар та­лабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бў­йича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади. Банкротлик тўғрисидаги иш, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида 500 каррасини ташкил этадиган бўлса, хўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин.

Сиз келтирган ҳолатда бажарилмаган мажбуриятлар миқ­дори энг кам иш ҳақининг 500 бараваридан кам эмас. Бироқ шу билан бирга саволда мавжуд бўлган ахборотдан келиб чиқилса, мажбуриятларни бажармаслик муддати 3 ойни ташкил этмайди, чунки, биринчидан, суднинг ҳал қилув қарори 2013 йил 22 апрелда кучга кирган1; иккинчидан, банкротлик тўғрисидаги ариза 2013 йил 23 июлдан кейин, яъни суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган кундан бошлаб 3 ой ўтгандан сўнг берилиши керак эди.

Баён этилганлар асосида суд «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун 54-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига амал қи­либ, банкротлик аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарорни тўғри қабул қилган.

1Хўжалик судининг ҳал қилув қа­ рори у қабул қилинганидан кейин бир ой ўтганидан кейин кучга киради (Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 146-моддаси). Бироқ, ХПКнинг 97-моддасига кўра, муддатнинг охирги куни ишланмайдиган кунга тўғри келган ҳолларда, муддатнинг тугаган куни деб ундан кейин келадиган дастлабки иш куни ҳисобланади: 2013 йил 21 апрель – якшанба.

 

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат.

Прочитано: 1804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика