Norma.uz

Палата хусусий секторга кўмакдош

Тошкентда Савдо-саноат палатаси марказий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз И.Каримовнинг жорий йил 17 январда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури муҳокама этилди ва қабул қилинди.

 

Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов 2013 йилда палата томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳити, бизнес юритиш шароитларини баҳолаш, рухсат бериш тартиб-таомиллари, кредит-молия ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича маслаҳатлар беришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатлар йўналишида изчил ишлар олиб борилди. Палата вакиллари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган 2,4 мингдан ортиқ хўжалик субъектлари фаолияти текширувларида иштирок этди. Бу тадбирлар натижасида тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга 34 мингга яқин даъво аризалари киритилди.

Савдо-саноат палатаси ўз фаолиятида фу­қаролар шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Масалан, ўтган йили палатага 309 мурожаат келиб тушди ва уларда баён этилган масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар кўрилди.

Палата то­монидан жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда мамлакатимизнинг барча ҳудуд­ларида тадбиркорлар кунлари ташкил этилиб, уларда 75 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Иштирокчилардан турли масалалар бўйича 14 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти жойида кўриб чиқилди.

Тадбиркорларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш, зарур ускуналарни топиш ва олиб келишда кўмаклашиш борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилди. Масалан, 2013 йилда 354 корхонага қиймати 34 млн доллардан ортиқ мини-технология ва жиҳозлар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида палата томонидан чет эл сармояси иштирокидаги 26 корхонага кўмаклашилди, тадбиркорларимизга хорижда ўтказилган 41 кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишига ёрдам берди. Бунинг самарасида ҳамкорлик тўғрисида юздан ортиқ битимлар имзоланган.

Тадбиркорларга интерфаол, ахборот ва молиявий хизматлар кўрсатиш борасида қатор дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди. «UzSAT» мобиль иловаси ишлаб чиқилди, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборот жамланган янги www.businessinfo.uz портали ишга туширилди.

Савдо-саноат палатаси давлатимиз раҳ­бари таклифи билан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган 2014 йилга мўлжалланган ўз фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб олди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини кенгайтириш, хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва малакасини ошириш шулар жумласидандир.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 1896 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика