Norma.uz

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида

Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйча комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) фаолияти асосини Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар ташкил этади. Шу муносабат билан давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишига оид парламент назоратини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари тақдим қилган 15 қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилди. Бундан ташқари, Омбудсман томонидан ўз фаолиятига оид фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик амалиётини кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича янги механизмлар жорий қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши бўйича тушаётган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни тиклаш юзасидан чоралар кўришга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, амнистия акти қўлланиши тартиб-таомилларининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари амнистия акти асосида жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида бевосита иштирок этди.

Йиғилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)нинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика