Корхонамиз мажбурий сертификатланадиган маҳсулот ишлаб чиқаради. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида катта ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарилди, уни мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даври тугашига қадар реализация қилишга муваффақ бўлмадик.
Биз ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот қолдиқларини сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин реализация қила оламизми?
Газетхон.
– Йўқ, бундай қила олмаймиз.
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг (28.12.1993 йилдаги 1006-XII-сон) 13-моддасига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар) сертификатланган маҳсулотни, башарти у норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган бўлса, реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ёки тугатишлари шарт.
Абдураҳмон БАХТИЕВ, эксперт-юристимиз.