Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 3 / Парламент хабарлари

АЖ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди, унда депутатлар, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва акциядорлик компанияларининг вакиллари, кенг доирадаги мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Фаол фикр алмашиш давомида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасини қабул қилиш мақсадлари очиб берилди, унинг зарурлиги шунингдек уни ишлаб чиқиш чоғида ўрганилган халқаро амалиётни қўллаш кераклиги таъкидланди.

Давлат рақобат қўмитасининг Тадқиқотлар маркази директори И.Бутиков ўз нутқида акциядорлик жамиятларини ривожлантириш учун зарур бўлган мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базани батафсил таҳлил қилди, уларни барпо этиш ва фаолияти соҳасида ҳуқуқий муносабатларни белгилайдиган қонунчилик меъёрлари мавжудлигини қайд этди. Айни вақтда акциядорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда республикада корпоратив муносабатларни янада ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган бир қатор муаммолар мавжуд. Шу сабабли уларни ҳал этиш учун қонунга муҳим янгиликлар киритиляпти.

1996 йилда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сон Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ва Президентнинг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон) илгари сурилган қоидалардан келиб чиқади.

Семинар иштирокчиларининг фикрича, қонун янги таҳрирининг мақсади республикада корпоратив бошқариш тизимини амалдаги қонун меъёрларини конкретлаштириш ва аниқлаштириш асосида янада ривожлантириш, акциядорларнинг, шу жумладан миноритар (қўлида акцияси кам) акциядорларнинг ҳуқуқий ҳимояланишини, акциядорлик жамиятларини бошқариш ва назорат қилиш органларининг ролини ошириш, шунингдек акциядорлар ва бўлғуси инвесторлар учун акциядорлик жамиятлари фаолиятининг ахборот олиш имкониятини таъминлаш ҳисобланади.

Бош маслаҳатчимиз

Маъруф УСМОНОВ ёзиб олди.

Прочитано: 844 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика