Norma.uz

Меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини текширинг

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.5-бандида белгиланишича, ишга қабул чоғида ишга кираётган ходим иш берувчига меҳнат дафтарчасини тақдим этиши шарт (ишга биринчи марта кираётганлар бундан мустасно). Амалиётда ишга кираётганда ходимлар «ГТ-I», «МВ-I», «АТ-IX» ва ҳоказо сериядаги, яъни собиқ Совет Иттифоқида фойдаланилган меҳнат дафтарчаларини тақдим этадиган ҳоллар учрайди.

Бундай меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва унга ёзувларни қай тарзда қайд этиш керак? Умуман олганда, ишга жойлашишда эски меҳнат дафтарчаларидан фойдаланиш мумкинми ёки ЎзРнинг янги намунасини очиш лозимми?

А.Воеков,

МЧЖ ижрочи директори.

– Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарори (бундан кейин – 283-сон ВМҚ) билан меҳнат дафтарчаси бланкалари ҳукумат ваколат берган матбаа корхоналари томонидан «Давлат белгиси» ДИЧБ ишлаб чиқарган, қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи элементлари бўлган махсус қоғозда тайёрланадиган расмий давлат ҳужжатлари жумласига киритилган (Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида низомга1 илова).

Меҳнат кодексининг (МК) 81-моддаси ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномага (бундан кейин – 402-сон Йўриқнома) кўра иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Айни шу сабабли меҳнат фаолиятини 1996 йил 1 апрелдан бошлаган ходимга янги намунадаги меҳнат дафтарчасини очиш лозим, чунки Совет Иттифоқи вақтидаги икки тилдаги бланкалар ўз кучини йўқотган. Бироқ агар ходимнинг меҳнат фаолияти 1996 йил 1 апрелгача бошланган бўлса, унга илгари юритилган эски намунадаги меҳнат дафтарчаси алмаштирилмайди ва амал қилишда давом этади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларга ўз ходимлари расмий ҳужжатларининг қонунийлиги устидан назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берилганлигини қайд этиб ўтамиз. Шу муносабат билан ташкилотингизда ишлаётган ходимларнинг барча меҳнат дафтарчаларини ҳақиқийлиги бобида текширишни маслаҳат берамиз.

Кейинги вақтда «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонасида тайёрланмаган, яъни сохта бланкалар кўп учрамоқда. Уларни стандарт бланкалардан қуйидаги аломатларига кўра фарқлаш мумкин:

саҳифаларига серия ва рақам қўйилмаган, қўйилган бўлса ҳам, қавариқ эмас;

бланкалар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида»ги қарори (6.07.1995 йилдаги 258-сон, бундан кейин – 258-сон ВМҚ) иловасида келтирилган намуна талабларига жавоб бермайди. Хусусан, шуни билиш лозимки, меҳнат дафтарчасининг сериясида у харид қилинган меҳнат бўйича ҳудудий орган жойлашган минтақанинг бошланғич ҳарфлари (лотин ёзувида) бўлиши керак (контрафакт бланкаларда у одатда «TV» ҳарфлари билан белгиланади);

бланкалар 258-сон ВМҚ талаб қилганидек Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органлари орқали сотилмаган.

Бундай меҳнат дафтарчалари аниқланган тақдирда уларни стандарт бланкаларга алмаштириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш лозим.

Бланкаси белгиланмаган тартибда харид қилинган меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши керак, ходимнинг меҳнат стажи тўғрисидаги барча маълумотлар эса дубликатга кўчирилади, у 402-сон Йўриқнома талабларига мувофиқ тўлдирилади. У ходим айни вақтда ишлаётган корхонада расмийлаштирилади.

Иш берувчи ходимга мазкур корхонага келишидан аввалги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатларни олишда ёрдам бериши керак. Дубликатни расмийлаштириш ишларини белгиланган тартибда ва энг қисқа муддатларда бажариш зарур, чунки текшириш чоғида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ иш берувчига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ЭКИҲнинг 2–5 баравари миқдорида жарима солиши мумкин.

 

1283-сон ВМҚга 1-илова.

2Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Прочитано: 7433 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика