08.09.2020
Яхши пенсия олиш учун тўловни амалга ошириш керак
Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахс корхона 4 йил давомида юқори маош олиб ишлаган. Корхона ёпилган. Пенсияга 1 йил қолган эди. Ҳозир у ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расмийлаштирилган. Юқори миқдорда пенсия олиш учун сўнгги 5 йилда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида қандай даромадни кўрсатиш лозим? Юқори миқдорда пенсия олиш учун энг юқори иш ҳақи қандай бўлиши керак? далее...»» |
08.09.2020
Лавозим Рўйхатдан чиқарилганда
Корхона ходими 2006 йилдан ҳозиргача бўлган давр учун имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотномани беришни сўраб мурожаат қилди, у бу давр мобайнида «қўлда кесиш ва пайвандлаш ишларида банд бўлган электр-газ пайвандловчиси» лавозимида ишлаган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан 3.01.2013 йилдан бу лавозим Рўйхатдан чиқарилган бўлса, корхона томонидан ходимга 2006 йилдан 2.01.2013 йилгача бўлган давр учун шундай маълумотнома берилиши лозимми? далее...»» |
08.09.2020
Ҳар бир пенсиянинг ўз тартиби бор
Пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стаждан ортиқча ҳар бир ишланган йил учун пенсия миқдори ошириб борилишини биламан. Ушбу тартиб ёшга доир пенсияга тааллуқлими ёки барча турдаги пенсияларга қўлланиладими? далее...»» |
08.09.2020
Фақат рухсатнома билан
Фуқаро кекса ёшдаги II гуруҳ ногиронининг васийси ҳисобланади. Васпйликдаги шахснинг оиласи ва фарзандлари йўқ, у муомалага лаёқатсиз. Унинг опаси бор эди, у вафот этганидан кейин уйи қолган. Васийликдаги шахс ягона меросхўр ҳисобланади. Васий ўз васийлигидаги шахсга мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулкдан фойдаланишга ҳақлими? далее...»» |
08.09.2020
Компенсация пул тўловлари ҳақида
Ногиронлиги бўлган ёлғиз пенсионерга васийлик қилувчининг мажбуриятлари, яхши пенсия олиш учун ҳозирдан қанча тўланиши кераклиги, архивда маълумотлар мавжуд бўлмаган қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида турли вазиятлар мисолида. Бундай ҳолатларда нима қилиш кераклигини «Norma» МЧЖ эксперти тушунтириб беради. далее...»» |
07.09.2020
Директор судланди…
Директор суд ҳукми билан ЖКнинг 45-моддаси бўйича жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва 2 йил муддатга раҳбар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шу билан бирга директордан у билан ҳисоб-китоб қилиш ва ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун тўловларни тўлашга оид ёзма талабнома келиб тушган. Мазкур ҳолда бухгалтер қандай йўл тутиши лозим? далее...»» |
07.09.2020
Маошни аванссиз олса бўладими?
Корхонада иш ҳақини ойда бир марта олишга рози бўлган ходимлар бор, бу ҳақда уларнинг аризалари мавжуд. Маошни аванссиз бериш ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайдими? далее...»» |
07.09.2020
Янги кодекс қўшимча қонуности ҳужжатлари қабул қилишни талаб қилмайди
Меҳнат бозорида юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат низоларининг юзага келмаслигига эришиш кўп жиҳатдан бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга боғлиқ. далее...»» |
07.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. Балиқчилик хўжаликларига солиқ юки пасайтирилди Президентнинг «Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини далее...»» |
07.09.2020
Хизмат кўрсатишда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
Ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг янги тартиби (Низом, ВМнинг 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 2-илова) билан хизматларни реализация қилиш чоғида уларни расмийлаштиришга айрим тузатишлар киритилди. «Norma» компанияси етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра янгиликларни шарҳлаб берди. далее...»» |
07.09.2020
Контракт пулини тўлаганларга солиқ имтиёзлари борми?
Келиб тушган бу ва бошқа саволларга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар НАЗАРОВ жавоб беради. далее...»» |
07.09.2020
«Иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида 2020–2021 йилларда»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
07.09.2020
ЖШДС ва ходимни ёки унинг болаларини даволащ ҳақи
Ходим унга кўрсатилган тиббий хизмат ҳақини тўлашни илтимос қилиб, ўз корхонаси раҳбариятига мурожаат қилди. Бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилади ва ҳисобга олинади? далее...»» |
07.09.2020
Ходимлар саломатлиги: корхона харажатларига солиқ солиш
Корхоналар ходимларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Covid-19 га тестлардан ўтказиш, ҳимоя воситалари ва бошқа профилактика тадбирлари учун харажат қилмоқдалар. Бундан ташқари, яқинда гриппдан эмлаш даври бошланади. Ушбу харажатлар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? далее...»» |
07.09.2020
Даромадлар тўғрисидаги маълумотнома нима учун керак
2019 йилдан ЖШДСнинг бир текис шкаласи жорий этилган, бироқ Солиқ кодексида жисмоний шахс илгариги иш жойидан тўланган Даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши ҳақидаги талаб сақланиб қолган. «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА бу нима учун кераклигини тушунтириб берди. далее...»» |
07.09.2020
Маблағ етмай турганда...
Корхонада ижрочининг бажарган ишлари ҳақини тўлаш учун маблағ бўлмай қолиши мумкин. Бироқ унда айни шу – харидорларнинг тўлов қобилияти пасайгани сабабли унча яхши сотилмаётган маҳсулот бор. Ушбу вазиятда кредитор бунга розилик билдирса, унга маҳсулот сотиб, муаммони ҳал қилса бўлади. Шундан сўнг муқобил талабларни ҳисобга олиш мумкин. «Norma» компанияси етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz ¬илтимосига кўра бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди. далее...»» |
07.09.2020
Қандай ҳолларда ҚҚСни қайтариш рад этилиши мумкин
Қопланиши (қайтарилиши) назарда тутилган ҚҚС суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи камерал солиқ текширувини ўтказади. Камерал солиқ текшируви солиқ органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғисиз амалга оширилади. далее...»» |
07.09.2020
Экспорт операциялари бўйича ҚҚСни қайтаришда қандай ҳужжатлар зарур
Низом билан экспортда ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами белгиланди. далее...»» |
07.09.2020
Қайтариш муддатлари
ҚҚС суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда солиқ органи бир кун муддатда қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишни мустақил равишда амалга оширади (СК 104-м.; Низом 29-б.). далее...»» |
07.09.2020
Салбий ҚҚС қандай қайтарилади
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-илова). Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ батафсил тушунтириш берди. далее...»» |