Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 36 / Мутахассис шарҳи

Хизмат кўрсатишда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади

 

Ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг янги тартиби (Низом, ВМнинг 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 2-илова) билан хизматларни реализация қилиш чоғида уларни расмийлаштиришга айрим тузатишлар киритилди. «Norma» компанияси етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра янгиликларни шарҳлаб берди.

 

– Низом қабул қилингунига қадар корхоналар 2019 йилда амал қилган солиқ ҳисоботи таркибидаги ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартибига амал қилганлар ­(3-илова, АВ рақами 3126, 21.01.2019 й.; МВ ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953-сон ва 12-37999-сон қўшма хати I бўлимининг 8-б.).

Нималар ўзгарди

1. Банк реквизитлари: банк ҳисобварағи ва хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО рақами қайтадан шаклга киритилди (Низом 14-б.).

2. Илгаригидек, ҳисобварақ-фактура сўмда расмийлаштирилади. Сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланади, дея аниқлик киритилди (Низом 8-б.). Яъни сумма тийинигача кўрсатилади.

3. Хизматлар кўрсатувчи корхоналар учун ҳисобварақ-фактура жадвал қисмининг 2, 3 ва 4-устунларини тўлдириш тартиби ўзгарди:

 

Кўрсаткич

 

Қуйидагича эди

 

Қуйидагича бўлди

 

2-«Ўлчов бирлиги» устуни

 

Ўлчов бирлиги пул ифодасида

 

Кўрсаткич бўлса, тўлдирилади

 

3-«Миқдори» устуни

 

Тўлдирилмаган

 

4-«Нархи» устуни

 

Тўлдирилмаган

 

 

Таърифга кўра, бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маҳсулотларни (моддий ёки номоддий) ишлаб чиқаришга доир тадбиркорлик фаолиятининг турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар солиқ солиш мақсадида хизматлар деб эътироф этилади (СК 45-м. 8-қ.).

Дарҳақиқат, кўп хизматларни миқдорий кўрсаткичлар билан ўлчаш мумкин, демак, хизматлар бирлигининг нархи ҳам бўлади.

Илгари:

● тартибга риоя этувчи корхоналар – миқдорий кўрсаткичларни хизматлар номида акс эттирганлар ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) далолатномасида миқдор ифодасида бажарилган ишлар ҳажми тўғрисида батафсил ахборот берганлар;

● тартибга риоя этмайдиган корхоналар – миқдори ва нархини кўрсатиб, 2-4-устунларни тўлдирганлар.

Энди ушбу зиддият бартараф этилди, хизматлар кўрсатувчи корхоналар нафақат ҳисобварақ-фактуранинг 2-4-устунларини тўлдиришлари мумкин, балки шарт (Низом 15-б.).

Миқдорий кўрсаткич мавжуд бўлмаса, 2-4-устунлар тўлдирилмайди. Хизматлар ҳажмини муайян миқдорий кўрсаткич билан баҳолаш мушкул бўлган, бутун хизматлар ҳажмининг қиймати улар тахминан қанча меҳнат талаб қилишидан келиб чиқиб тарафларнинг келишувига кўра аниқланадиган консалтинг, аудиторлик хизматларини мисол сифатида келтириш мумкин.

 

Мисол. Хизматларни реализация қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

Корхона 200 погон метр ҳажмидаги қувурларни ҚҚС билан бирга 80 500 сўм нархда изоляция қилиш бўйича хизматларни кўрсатди.

Эски тартибга кўра ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилар эди:

Т/р

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Қувурларни изоляция қилиш, 200 пог.м

 

сўм

 

 

 

 

14 000 000

 

15%

 

2 100 000

 

16 100 000

 

 

 

Жами тўлашга: ўн олти миллион юз минг сўм

 

14 000 000

 

 

 

2 100 000

 

16 100 000

 

 

 

Янги тартибга кўра ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилади:

Т/р

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Қувурларни изоляция қилиш

 

пог.м

 

200

 

70 000

 

14 000 000

 

15%

 

2 100 000

 

16 100 000

 

 

 

Жами тўлашга: Ўн олти миллион юз минг сўм

 

14 000 000

 

 

 

2100000

 

16 100 000

 

 

4. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналар илгари 8-«Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати» устунини тўлдиришлари керак эмас эди (Тартиб 15-б.). Аслида корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, электрон тизимларда 8-устун автоматик равишда тўлдирилади.

Ушбу номувофиқлик бартараф этилди. Янги Низомга кўра 8-устун ҳар қандай ҳолатда тўлдирилади.

5. Илгари чет эл валютасида реализация қилиш бўйича ҳисобварақ-фактура чет эл валютасида – бир вақтнинг ўзида ҳисобварақ-фактура ёзилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланган миллий валютада ифодалаган ҳолда ёзилган (Тартиб 10-б.).

Энди ҳисобварақ-фактура реализация қилиш санасида МБ томонидан белгиланган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курси бўйича фақат сўмда расмийлаштирилади. Ҳисобварақ-фактурага чет эл валютасида расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура) ёки реализация қилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади (Низом 54-б.).

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика