Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 36 / Мутахассис шарҳи

Контракт пулини тўлаганларга солиқ имтиёзлари борми?

 

Келиб тушган бу ва бошқа саволларга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар НАЗАРОВ жавоб беради.

 

– Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтириладиган тўлов солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Агар солиққа тортилган бўлса, декларация тақдим этиш йўли билан қайтариб олинади.

 

Агар ҚҚСнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш бўйича «ҚҚСни қайтариш бот» орқали ариза берилса, кейинги жараёнлар қандай кечади? 

 

– Жорий йилнинг 14 августида Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра қабул қилинган низом билан ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни 2 усулда амалга оширилади. Бунда 70 кундан кечиктирмай тезлаштирилган тартибда – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, 60 кундан кечиктирмай умумий тартибда – бошқа корхоналарга қўлланилади.

 

Суғорилмайдиган ёки фойдаланилмайдиган ердан солиқ ундириладими?

 

– Хабарингиз бор, Солиқ кодексининг ­435-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базаси ҳисобланади. Яъни суғориладиган ва суғорилмайдиган ер майдонларига алоҳида-алоҳида солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда солиқ ҳисобланади. Шунингдек, ажратилган майдонидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликдан қатъи назар, ер солиғи ҳисобланиб, солиқлар тўланади.

 

ЎзА материаллари асосида.


Прочитано: 808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика