Norma.uz
Публикации
12.04.2016 Қулай ишбилармонлик муҳити – ривожланиш асоси
Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга устувор эътибор қаратилаётгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий салоҳияти юксалиб боришида муҳим омил бўлмоқда. Ўз хусусиятига кўра ихчам ва ҳаракатчан, бозор конъюнктурасидаги ўзгариш ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжига тез мослашадиган, аҳоли даромадини оширишнинг энг қулай ва мақбул воситаси ҳисобланган кичик бизнес ривожи мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ўсишига, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигига салмоқли таъсир кўрсатаётир. Соҳага доир қонунчилик базасининг давр талабларига мувофиқ такомиллаштирилаётгани ва бунда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлиги таъминланаётгани айни муддаодир.
далее...»»
12.04.2016 Фермерларимиз жаҳон бозорида
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Абдураҳмон-Абдуғаффор-Давр» фермер хўжалиги соҳибкорлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга эришмоқда.
далее...»»
12.04.2016 Ҳамма гап паспортда
Қизим РФда истиқомат қилади ва Россия фуқаросига турмушга чиққан. Уларнинг жажжи фарзанди бор. Яқин орада қизим Россия фуқаролигини олиши керак. Шу муносабат билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ЎзР фуқаролигидан чиқишнинг барча жиҳатларини билмоқчи эдим. Қизим фарзанди билан меҳмонга келмоқчи. У қайси ҳужжат асосида Ўзбекистонга киришга ҳақли бўлади, унинг бу ерда қонуний асосда бўлишини рўйхатдан ўтказиш таомили қандай?
далее...»»
12.04.2016 Муаммони бартараф этиш ниятида
Болани дам олиш учун хорижга олиб чиқиш тартибини тушунтириб берсангиз. Таътилни Малайзияда ўтказишни режалаштиряпмиз. 12 яшар фарзандим визалар ва рухсат бериш бўлими қўйган амалдаги стикер ёпиштирилган паспортга эга, унда кузатувчи шахс сифатида мен (она) қайд этилганман, менинг номим бўлган кузатиш муҳри босилган. Икковимиз учамиз. Чегарани кесиб ўтиш учун шунинг ўзи етарлими ёки кесиб ўтиш пайтида яна қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш керак бўладими?
далее...»»
12.04.2016 Стикерни алмаштирамиз
Эски паспорт янгисига алиштирилаётганда ундаги визалар ва рухсат бериш бўлимининг муҳри автоматик равишда қайта босиладими? Ёки уни расмийлаштириш учун яна мурожаат қилиш керак бўладими?
далее...»»
12.04.2016 Келажакка инвестициялар
Бўлғуси пенсионерлар пенсия ҳужжатларини расмийлаштириш учун маълумотномалар тўплаётганда баъзан бир қатор қийинчиликларга дуч келишади. Мазкур сонда сиз ушбу масала билан боғлиқ айрим саволларга жавоблар топасиз. Агар сиз экспертларимиздан бирон нарса хусусида сўрамоқчи бўлсангиз, norma.uz сайтидаги «Жавоб берамиз» хизматидан ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва sbx@norma.uz электрон манзилларидан фойдаланинг.
далее...»»
12.04.2016 Яроқлилик муддати тугашига оз қолган товар етказиб берилганда
Сотувчи (МЧЖ) ва харидор (ХФ) 2015 йил мартида 50 млн сўмлик товарларнинг олди-сотди шартномасини имзоладилар. Унинг шартларига кўра ХФ 7 банк куни ичида шартноманинг бутун суммасини олдиндан тўлаши керак эди, у шундай ҳам қилди. Сотувчи апрелда товар етказиб берди. Августда харидор 1 млн сўмлик яроқлилик муддати ўтган товарни алмаштириш талаби билан унга даъво жўнатди. Бироқ сотувчи рад жавоби бериб, буни харидор товар берилаётганда яроқлилик муддатлари билан танишгани ва ҳеч қандай талаблар билдирмагани билан изоҳлади. Шунингдек у шартномада яроқлилик муддати ўтишига оз қолган товар алмаштирилиши тўғрисида қоидалар йўқлигини кўрсатди. Ушбу далилларга қўшилмаган харидор етказиб берилган 1 млн сўмлик товарни худди шундай русумли, тегишли сифатга эга бўлган товарга алмаштириш, 130 240 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш даъвоси билан хўжалик судига мурожаат қилди.
далее...»»
12.04.2016 Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг йигирма саккизинчи мажлиси тўғрисида ахборот
Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси раислигида ташкил этилган мажлисда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди.
далее...»»
11.04.2016 Бозорда аҳвол қандай?
Бугун биз «Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш» деб номланган янги рукн очдик. Ундан мақсад – ўқувчиларни бухгалтерия ҳисобини юритишга оид дастурий маҳсулотлар билан таништириш, улардан фойдаланишга ўргатиш, контрафакт дастурлардан фойдаланишларидан сақлаш ва, албатта, ушбу ДМ бозори иштирокчилари ва уларнинг маҳсулотлари ҳақида сўз юритишдир.
далее...»»
11.04.2016 Омборда сақлаганда
Қайси ҳуқуқий ҳужжатлар импорт қилинадиган товарларни эркин муомала режимида чиқаргунга қадар божхона омборларига жойлаштириш мажбуриятини қўйишини айтиб берсангиз.
далее...»»
11.04.2016 Бунёдкорлик ва маъмурчилик ҳомийси
Амир Темур ўз замонасининг буюк жаҳонгири, илм-фан, маданият ва маърифатнинг улкан ҳомийси сифатида нафақат мамлакатимиз, балки дунё тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан ҳисобланади. Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган навбатдаги маънавият дарси буюк Соҳибқирон ва темурийлар даврининг интеллектуал салоҳияти ва маънавий меросини ўрганишга бағишланди.
далее...»»
11.04.2016 Кундузги ва тунги сменаларда ишланганда
Ходимлар билан 1 йилга муддатли меҳнат шартномалари тузилган. Шаҳардаги офис ходимлари бир ҳафтада 5 кун соат 9.00 дан 18.00 гача иш билан банд. Терминал ходимлари тунги сменада соат 00.00 дан 6.00 гача, шунингдек кундузи ҳам ишлайдилар. Ваколатхона ходимларининг иш ҳақи ҳисоб-китоби ва улар учун иш вақти жадвали борасида тушунтириш беришингизни сўраймиз.
далее...»»
11.04.2016 Солиқ тўловчининг тақвими
2016 ЙИЛ МАЙ
далее...»»
11.04.2016 Учинчи шахс фойдасига расмийлаштириладиган шартнома
ЯСТ тўловчи ташкилотимиз болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқчи. Бу ёрдам корхонамиз томонидан тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномага кўра ускуна ўрнатиш ва йил охиригача интернет алоқаси хизматини улаш учун ҳақ тўлаш кўринишида берилади. Болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатган корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
11.04.2016 Компенсация билан ишдан бўшатиш
II гуруҳ ногирони бўлган ходим 9 ой тўлиқ ишлаб берганидан кейин 2016 йил 17 мартда ишдан бўшади. Ҳисоб-китоб кунида унинг лавозим маоши 750 минг сўмни ташкил этди, ўтган 9 ой учун ўртача ойлик мукофотлар суммаси 275 минг сўмга тенг. Унга ногирон сифатида 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътил белгиланган эди. Шу муносабат билан ногирон ходим фойдаланмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланишини тушунтириб беришингизни сўраймиз.
далее...»»
11.04.2016 Тадбиркорларнинг ташаббускорлик салоҳияти намойиши
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус–2016» кўрик-танловининг республика босқичи якунланди.
далее...»»
11.04.2016 Ҳам тайёрлаймиз, ҳам сотамиз
Асосий фаолиятимиз нон-булка маҳсулотларини тайёрлашдан иборат. Фирма дўконларимиз бўлиб, уларда ўз маҳсулотимизни сотамиз, 5%лик ставкада ЯСТ тўлаймиз. Фирма дўконларида, ўз маҳсулотимиздан ташқари, ичимликлар, сут маҳсулотлари сотсак бўладими? Ушбу сотишга қандай ставкада ЯСТ солинади (чакана савдо сифатида 4%ми ва асосий фаолият сифатида 5%ми)? Бундай ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керакми?
далее...»»
11.04.2016 Умумий овқатланиш корхонасининг ўз минимуми бор
Корхона умумий овқатланиш (асосий фаолият тури) ва чакана савдо билан шуғулланади. ЯИТ бўйича ҳисобот топшириш қоидаларини тушунтириб берсангиз. Агар корхонанинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланса, у Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган шаклда ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириши ва солиқ органларига тақдим этиши шартми?
далее...»»
11.04.2016 Жисмоний шахсдан мол-мулк харид қилинганда тўланадиган ЖШДС
Фирмамиз олди-сотди шартномасига кўра жисмоний шахсдан 2 000 000 сўмга асосий восита сотиб олди. Мазкур ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
11.04.2016 Картошка сотиб олсангиз – солиқ тўлашни унутманг
Ташкилотимиз (ХХТУТ коди – 71300 – умумий овқатланиш) ўз фаолиятини ўтган йилда бошлаган. Бизга керакли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг баъзиларини супермаркетлардан топа олмаймиз, агар бўлса ҳам, табиийки, улгуржи нархда сотилмайди. Шу боис кўп товарларни бозорлардан нақд пулга харид қилишга мажбурмиз. Сотувчилар ўзлари учун нохуш оқибат юзага келишидан чўчиб, паспорт нусхаси, СТИР ёки бошқа ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортишади. Ўтган йили оборотимиз 3,3 млрд сўмдан ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишимиз учун банкдан 1,7 млрд сўмдан кўпроқ маблағ олдик, сўнгра туман ДСИ Солиқ кодексининг 184-моддасига асосланиб бизга талабнома тақдим этди, унда биз харид қилишга олинган суммадан 23%лик энг юқори ставкада ушланган 393 522 800 сўм даромад солиғи тўлашимиз кераклиги, зеро биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб оладиган жисмоний шахсларнинг даромадлари манбаи ҳисобланишимиз кўрсатилган эди. Агар умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилаётганда ҳар бир деҳқондан СТИР, паспорт нусхасини кўрсатишни сўраса, декларация тақдим этиб, унинг учун 23%лик ставкада даромад солиғи тўласа, фаолиятни тўхтатгани ва зарар кўриб ишламагани яхши эмасми? Шу боис ҳам бизда бир қатор саволлар туғилди. Солиқ инспекциясининг талаби қанчалик тўғри? Агар у тўғри бўлса, қандай иш юритишимиз керак? Маҳсулотни ҳақиқатан ҳам бозорларда харид қилганлигимизни қандай исботлай оламиз? Нима учун биз ЖШДСни энг юқори ставкада тўлашимиз керак? Айни ким учун солиқ тўлаётганимизни солиқ инспекцияси қандай қилиб аниқлайди?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика