Norma.uz
Публикации
13.02.2017 Янги йилда солиқ тўловчиларни нима кутяпти
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
далее...»»
13.02.2017 Текин берилган ускунага солиқ солинади
Корхонамиз ихтиёрий равишда тугатилмоқда. Анча миқдорда кредиторлик қарзимиз бор, уни сўндиришни кўзлаган муассис ускунани сотиш ва тушган маблағ ҳисобига кейинчалик кредиторлар билан ҳисоблашиш учун уни корхонамизга текин беришга қарор қилди. 1. Ушбу мол-мулк қиймати тугатилаётган корхонанинг жами даромади таркибига кириши зарурми ёки биз Солиқ кодексининг 129-моддаси 15-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллай оламизми? 2. Мазкур мол-мулкни таннархи бўйича сотишимиз шартми ёки устамани назарда тутиш мумкинми? Уни таннархидан паст нархда сотишимиз мумкинми? 3. Мол-мулкни сотишдан олинган фойда билан сўндирилган кредиторлик қарзи ўртасидаги фарққа (башарти юзага келса) солиқ солинадими?
далее...»»
13.02.2017 Абонентга мобиль алоқанинг қўшимча хизматлари – ҚҚСсиз
Солиққа доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда маъмурий ва жиноий жазоларни қўллаб эмас, балки ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиб, муваффақиятга эришиш мумкин. Яъни солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг турли чизмаларини ўйлаб топишга ҳожат қолмайдиган шароит яратиш лозим. Солиққа доир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – ҳокимлик ваколатлари берилган, бинобарин, бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилишига тўсқинлик қилувчи шароитларни таъминлаш имконига эга бўлган давлат органларининг вазифаси. Ушбу мақолада уяли алоқа операторлари солиқ тўлаш чоғида хатога йўл қўйишининг олдини олишга қаратилган фикр-мулоҳазаларни билдирамиз.
далее...»»
13.02.2017 Бекор туриш ҳақи қандай ҳисобга олинади
ЯСТ тўловчи корхона иккита фаолият турини амалга оширади. Асосий тури – ишлаб чиқариш, иккинчиси – қурилиш-монтаж ишлари. Ишлар ҳажми йўқлиги сабабли қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчилар ойига 1 200 соатдан 900 соат ишлаб бермоқдалар. Ишланмаган соатлар учун иш ҳақи ҳисобланади. Ишланган соатлар учун иш ҳақи 2000-ҳисобварақда ҳисобга олинади ва 9100-ҳисобварақда ёпилади. Ишлар ҳажми йўқлиги муносабати билан қурувчиларнинг ишланмаган соатларига ҳақ тўлашга доир корхона харажатларини қайси ҳисобварақда акс эттириш лозим?
далее...»»
13.02.2017 Лизингга олувчи учун ҳисобварақ-фактура
2016 йил августда ташкил этилган лизинг компанияси кичик корхона – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. 1. Кичик корхона – умумбелгиланган солиқлар тўловчисининг бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби қандай? 2. Лизинг тўловига ҚҚС билан бирга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керакми? Лизинг тўловлари ҳисоб-китоби жадвалида ҚҚСни қандай кўрсатиш мумкин? Лизинг операцияларида ҚҚС қандай ҳисобланади?
далее...»»
13.02.2017 Божхона органлари контрабандага қарши
Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қоидабузарликларига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Миркомолов иштирок этиб, журналистларга мавзу юзасидан батафсил ахборот берди.
далее...»»
13.02.2017 Мамлакатимиз тараққиётида янги босқич: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан тараққиётимизнинг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилди.
далее...»»
13.02.2017 Фамилия эгасига ёқмаганда
Фамилия, исм ва ота исмини қандай қилиб тўлиқ ўзгартириш мумкин?
далее...»»
13.02.2017 Филиал вилоятда бўлганда...
Корхона Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатдан ўтказилган. Балансида Тошкент вилоят Зангиота туманидаги бино мавжуд. Ҳозир ўша ерга ходимларни ишга олаяпмиз. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган корхона Зангиота туманидаги филиалимиздаги ишга ўша ерда яшовчи ва вилоят пропискаси бўлган ходимни расмийлаштириши мумкинми?
далее...»»
13.02.2017 Ишлаб бермасангиз, прогул учун ишдан бўшатадилар
Ходимга янги иш ўрнини таклиф этдилар. Бироқ бўлғуси иш берувчи 2 ҳафта кута олмайди, сабаби унга зудлик билан ходим керак. Ишдан бўшаётганда 2 ҳафта ишлаб беришдан бош тортган тақдирда ходим жазоланиши мумкинми?
далее...»»
13.02.2017 Иш берувчи ходимлар учун масъул
Биз лаборатория хизматларини кўрсатамиз. Буюртмачининг талабига кўра тўсилмаган платформада (ердан 3 м баландликда) ҳаво намуналарини олиш зарур. Баландликда ишлаш хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ҳимояловчи камардан фойдаланиш (агар тўсиқ бўлмаса) ва уни суғурталовчи арқонга улаш зарур, мижознинг ҳудудида эса суғурталовчи арқон йўқ. Суғурталовчи арқонни ким ўрнатиши керак? Агар ижрочининг ходими йиқилиб, буюртмачининг ҳудудида жароҳатланса, буюртмачи ва ижрочи қандай жавобгарликка тортилади?
далее...»»
13.02.2017 Мажбуриятни ҳужжат билан белгиланг
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш билан шуғулланишдан бош тортмоқда. Унинг сўзларига қараганда, етказиб берувчини топиш, шартнома тузиш, ҳимоя воситаларини харид қилиш ва сотиб олинган ушбу воситаларни ходимларга бериш билан бевосита раҳбарлар, ҳатто уларнинг лавозим йўриқномаларида бу ҳақда қайд этилмаган бўлса ҳам, шуғулланиши шарт эмиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш мажбуриятидан бош тортишга ҳақлими?
далее...»»
13.02.2017 Махсус кийим-бош берилиши шарт
Синов даври мобайнида ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминламаслик мумкинми?
далее...»»
13.02.2017 «Ягона ойна» имкониятларни кенгайтиради
Давлат божхона қўмитасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва ОАВ ходимлари иштирокида Очиқ ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни доирасида божхона органларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Ягона ойна» божхона ахборот тизимининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
далее...»»
13.02.2017 ЖШДС: маълумотнома бўлмаса – имтиёз ҳам берилмайди
2016 йил 1 декабрдан янги ходимни ишга қабул қилдик, у илгариги иш жойидан даромадлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этмади. Бироқ Афғонистондаги уруш қатнашчиси гувоҳномасини тақдим этди. 1. Ходим аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этмагани сабабли 2016 йил декабрида ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинадими? 2017 йил 1 январдан эса умумий шкала бўйича ушланадими? 2. Афғонистондаги уруш қатнашчиси сифатида ходимнинг ЖШДСни ҳисоблаётганда Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёз (ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича чегирма) қўлланадими? 3. Афғонистондаги уруш қатнашчиси гувоҳномаси собиқ Иттифоқ пайтида берилган, имтиёзлар қўлланиши учун уни ЎзРда қайта расмийлаштириши керакми? Бухгалтер имтиёзни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириши лозим? Ходимнинг аризаси ва уни қўллаш ҳақида буйруқ бўлиши зарурми? 4. 2016 йил декабрида ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинганда ходимнинг 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадидан чегирмани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин: бухгалтер умумий ҳисобланган суммадан 23% ушлаб қолиши керакми ёки ўртадаги фарқданми?
далее...»»
13.02.2017 2016 йил тўртинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар
Ўтган йили 2016 йил I, II ва III чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этган эдик («СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132), 19.07.2016 йилдаги 29 (1145) ва 18.10.2016 йилдаги 42 (1158)-сонларига қаранг). Бугунги сонда «Norma Ekspert» мутахассислари 2016 йил учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботларни тайёрлашингизда ёрдам берадиган тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этмоқдалар.
далее...»»
13.02.2017 2016 йилнинг тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш бўйича тавсиялар
«СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16, 12.07.2016 йилдаги 28 ва 11.10.2016 йилдаги 41-сонларида иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун 2016 йилнинг I, II ва III чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. «Norma Ekspert» мутахассислари ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблаш ва унга доир ҳисоботни қандай тўлдириш ҳақида тушунтиришларни тайёрладилар.
далее...»»
13.02.2017 Жисмоний шахсга контейнер сотамиз
Ишлаб чиқариш корхонаси 1090-ҳисобварақда қайд этилган 1 522 069,5 сўм суммасидаги импорт қилинган контейнерга эга. Корхона – ЯСТ тўловчиси. 1. Корхона уни жисмоний шахсга сотмоқчи. Агар корхонада НКМ ва терминал бўлмаса, буни қандай амалга ошириш мумкин? 2. Реализация қилиш бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади?
далее...»»
13.02.2017 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*
далее...»»
13.02.2017 Я бы в брокеры пошел…

Я специалист по таможенному оформлению, имею квалификационный аттестат, а образование – среднее специальное. Могу ли я, не имея высшего образования, открыть фирму и получить в ГТК разрешение на осуществление деятельности в качестве таможенного брокера?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика