Norma.uz
Публикации
07.02.2019 АВни таъмирлаш харажатлари таннархни оширади
Акциядорлик жамияти импорт ускуна (экскаватор) етказиб берилиши учун шартнома тузди. Шартнома шартларига кўра унга кафолатли хизмат кўрсатиладиган давр – 1 йил. Фойдаланиш пайтида айрим деталлари ишдан чиқди. Етказиб берувчи нуқсонли эҳтиёт қисмлар ўрнига янгиларини текинга жўнатди. БЮДда ушбу деталларнинг қиймати кўрсатилган. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга (1.5.1.2-банд) кўра, асосий ишлаб чиқариш воситаларини барча турда тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади. Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар қийматини ишлаб чиқариш таннархига киритиш керакми? Бу уни асоссиз ошириш бўлмайдими? Ушбу вазият қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
07.02.2019 Солиқ маданияти ва солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш масалалари
Солиқлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаи эканлигини биламиз. Шундай экан, бугунги кунда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, хуфиёна секторда фаолият юритувчи шахслар фаолиятини легаллаштириш, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажаришига эришиш бюджет даромадларини оширишнинг асосий омиллари сифатида қаралади.
далее...»»
07.02.2019 Дорихоначи учун имтиёзлар
Улгуржи ва чакана савдо корхоналари дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилади. Қонун ҳужжатларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш соҳасида қандай солиқ имтиёзлари ва чекловлар назарда тутилган?
далее...»»
07.02.2019 Мақсадсиз имтиёзларни ҳисобга оламиз
1. ЭИЗ иштирокчиси божхона тўловлари, ҚҚС, ер, мол-мулк, фойда солиқлари ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни баланс моддаларида қандай акс эттиради? 2. Корхона имтиёзни қўллаган бўлса, ТМБ импортида ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби қандай?
далее...»»
07.02.2019 Мол-мулк муассисга берилганда ҚҚСни қачон тўлаймиз?
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Муассисларнинг қарорига кўра корхона устав фондини камайтириш, шунингдек ҳисобланган дивидендларни тўлаш ҳисобига материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) қайд этилган материалларни уларга беради. Материаллар корхона бухгалтериясида акс эттирилган қийматда (устамасиз) берилади. 1. Материалларнинг бу йўсинда берилиши товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборот ҳисобланадими? 2. Бу ҳолда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими, у қандай аниқланади? 3. Қандай бухгалтерия проводкалари акс эттирилиши лозим?
далее...»»
07.02.2019 Осон эмас бу майдон ичра турмоқ...

Ушбу газеталар ва умуман «Norma» гуруҳининг бошқа ахборот ресурсларининг бугунги ҳолати, яқин келажакдаги режа ва истиқболлари хусусидаги саволларга «СБХ»нинг биринчи бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР жавоб беради.


далее...»»
07.02.2019 Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорининг (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон) 8-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
далее...»»
07.02.2019 Малакали бухгалтер – замон талаби
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси (ЎБФ) ўз аъзоларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишини ўтказди. Унда 2018 йил якунлари муҳокама қилинди, ЎБФнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, тафтиш комиссиясининг иши тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек ЎБФнинг Иш режаси ва 2019 йилги бюджети тасдиқланди.
далее...»»
07.02.2019 Ваколатхона – солиқ агенти
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайдиган хорижий ваколатхоналар 2019 йилда қайси солиқларни қандай ставкаларда тўлайдилар?
далее...»»
07.02.2019 Ҳисоботлар – йилда бир марта
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари чораклик молиявий ҳисобот тақдим этишлари зарурми?
далее...»»
07.02.2019 Мақом олиш учун асосий омил – ходимлар сони
Обороти 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхона статистика маълумотларига кўра кичик корхоналар жумласига киради (КТЯДРдаги маълумотлар). У солиқ ҳисоботларини қандай топширсин: кичик корхона сифатидами ёки йирик корхона сифатидами?
далее...»»
07.02.2019 Немисча олиб кириш
Германияда ўтказиладиган халқаро кўргазмага отланаяпмиз. Ўзимиз билан сувенирлар, шу жумладан ўзбек коньяги ва виноларини олиб бормоқчимиз. Бу мамлакатга алкоголли маҳсулотларни олиб кириш мумкинми? Самолётдаги йўловчилар олиб кириши учун яна нималар тақиқланмаган?
далее...»»
07.02.2019 Сертификат бўйича преференциялар
Жисмоний шахс сифатида сотиш учун косметика маҳсулотларини олиб кирмоқчиман. Уни импорт қилишда якка тартибдаги тадбиркорлар учун имтиёзлар назарда тутилганми? Божхонада расмийлаштираётганда қандай тўловлар тўланади? Жисмоний шахс сифатида 20% миқдорида йиғим тўлашим керакми?
далее...»»
07.02.2019 Якунлар чиқарилди, режалар белгиланди
Якунланган 2018 йил божхона органлари тизими учун эсда қоларли ўзгаришларга бой бўлди.
далее...»»
07.02.2019 ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш муддатлари ҳақида
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш масалалари юзасидан тушаётган саволлар ва таклифларни инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси ўз сайтида (soliq.uz) расмий ахборот жойлаштирди.
далее...»»
07.02.2019 УКга ҳиссалар бўйича қарз ҳисобини юритиш
Хорижий корхона (МЧЖ) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги устав капитали билан 7.07.2018 йилда рўйхатдан ўтказилган. Муассис УКга бадалнинг фақат бир қисмини киритган. 1. Корхона УКнинг киритилмаган қисми бўйича муассиснинг дебиторлик қарзини қайта баҳолаши шартми? 2. Муассиснинг қарзини ЎзР сўмига айлантириш керакми? 3. Ушбу операцияда қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилиши лозим?
далее...»»
07.02.2019 ЯСТ: бошқа даромадлар бўйича имтиёз
Корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий ҳажмнинг 60%идан ортиқни ташкил этади. Шу сабабли Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорига мувофиқ ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаймиз. Муассисларнинг қарорига кўра қўшиб олиш – бошқа корхона билан қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш амалга оширилди. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра қўшиб олинган корхона даъво муддати 3 йилдан ортиқни ташкил этган валюта контрактлари бўйича кредиторлик қарзига эга. Муассислар йиғилиши баённомаси билан ушбу қарзни корхона фойдасига ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди, бу ҳолда у бошқа даромадга эга бўлади. 2018 йилда тиббиёт буюмларининг реализация қилиш ҳажми 1 млрд сўмни, бошқа даромад суммаси 13 млрд сўмни ташкил этди. Бошқа даромад бажарилган ишлар ҳажмидан анча кўп. Қарзни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадга ЯСТ солмасликка ҳақлимизми?
далее...»»
07.02.2019 Нотурар жой учун ер солиғи
Фирма 4 қаватли турар жойнинг 1-қаватида майдони 0,0144 гектардан иборат офисга эга. 4 қаватли турар жойдаги нотурар жой бўйича ер солиғи қандай ҳисобланади? Майдон солиқ ставкасига кўпайтирилиб, 4 га бўлинадими?
далее...»»
07.02.2019 Соддалаштирилган тартибда тўловчилар учун солиқ ҳисоботи
Хусусий ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ЯСТ тўловчиси эканлигича қолди. Балансида кўчмас мулк, муддатида тугалланмаган қурилиш ва муддатида ўрнатилмаган ускуна йўқ. Юридик манзили ўзига қарашли уйда жойлашган, ишлаб чиқариш учун эса ХК жисмоний шахсдан жойни ижарага олган бўлса, у ДСИга қандай ҳисоб-китобларни (ер солиғи, ресурс солиқлари ва ҳ.к.) ва қайси муддатгача топшириши керак?
далее...»»
07.02.2019 Норезидентлардан ЖШДС ушлаб қолиш
Корхона (МЧЖ КҚ) ускуна етказиб берилиши учун импорт контракт тузди. Ўрнатиш ва монтаж қилиш унинг қийматига киради. Корхона мазкур ишларни бажарган норезидентларга меҳмонхона хизматлари – 119 640 000 сўм ва овқатланиш ҳақи – 9 977 644 сўмни тўлади. Солиқ кодексининг 182-моддасига асосан даромад солиғига 20%лик ставкада солиқ ҳисобланди. Унинг тўланадиган суммаси – 25 923 528,8 сўм ((119 640 000 + 9 977 644) х 20%). Норезидентларнинг даромадларига солиқни тўғри ҳисобладикми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика