05.09.2020
Неча фоизлигини билмоқчиман
Ҳозир ШЖБПҲга ажратмалар неча фоиз ўтказилаяпти? далее...»» |
05.09.2020
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадими?
Ташкилотимиз ходимининг аёли вафот этди. Соғлиғи туфайли у ҳеч қаерда ишламаган ва бутунлай турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган. Дафн этиш маросими учун нафақани ким тўлайди: Пенсия жамғармасими ёки ташкилотми? далее...»» |
05.09.2020
Хорижга кетишга улгурмади
РФ доимий яшаш учун ҳужжатларни расмийлаштирдим. 6 ойлик пенсиямни олдиндан олдим. Бироқ бу даврда кета олмадим. Ҳозир қариндошларимнинг ўзида вақтинчалик пропискадан ўтганман. Пенсия жамғармасига мурожаат қилиши ва вақтинчалик пенсияни расмийлаштиришим мумкинми? далее...»» |
05.09.2020
Мустақил қарор
5 йил хорижда ишлаганман. Барча ҳужжатлар мавжуд. У мазкур давр учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини бир йўла эмас, балки босқичма-босқич тўлаши мумкинми? далее...»» |
05.09.2020
Ишончли вакил хабар бериши шарт
Вилоятда яшайдиган онамнинг пенсиясини ишончнома бўйича оламан. Бунда Пенсия жамғармаси бўлимида қайддан ўтишим кераклиги ҳақида эшитдим. Бу шундайми? далее...»» |
05.09.2020
Ҳам иш ҳақи, ҳам пенсия
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан. Ишга кирмоқчиман. Ишга жойлашадиган бўлсам аввалгидек пенсия тўланадими ёки тўхтатиладими? далее...»» |
05.09.2020
Айрим асослар мавжуд
Қайси ҳолатлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкин? Пенсионерни хабардор қилмаган ҳолда пенсия тўловларини камайтириш ёки кўпайтириш мумкинми? далее...»» |
05.09.2020
Ижтимоий ҳимоя: иккита нафақа ва иккита маълумотнома – давлат хизматлари марказлари орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги 327-сон қарори билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди далее...»» |
05.09.2020
Маҳаллаларда ижтимоий нафақаларни олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 йилдаги 307-сонқарори билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова) тегишли тузатишлар киритилди. далее...»» |
05.09.2020
Нафақалар – «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги 286-сон қарори билан ҳукуматнинг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (13.04.2019 йилдаги 308-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
05.09.2020
Ўқитувчи пенсияга чиқмоқчи
Имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида ўқитувчилар қонуний ўрин эгаллайди. Уларнинг айримлари ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда (эркаклар – 55 ва аёллар – 50 ёшда) пенсияга чиқадилар. Бундай пенсияни расмийлаштиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев сўзлаб беради. далее...»» |
05.09.2020
Пандемия: кимга аза, кимга тўй…
Бугунги кунда республикамиз истеъмол бозорида кўпгина савдо тармоқлари ўз товарлари учун ҳақни бўлиб-бўлиб олиш шарти билан сотиш амалиётини йўлга қўйган. далее...»» |
05.09.2020
Мақомни ўзгартириш
СССР паспортига эга эдим, уни Қирғизистонда олганман. Ўзбекистонга 1992йил 1 ап-релда келганман. ОВИРга Ўзбекистон фуқаролигини олиш масаласи бўйича мурожаат қилдим. 9-сон шаклни беришди. 1996 йилгача чўзишди ва яшаш гувоҳномасини беришди. Ҳозирга қадар ҳар 5 йилда унинг муддатини узайтираман. Нега ҳозирга қадар менга Ўзбекистон фуқаролигини беришмаяпти, ушбу вазиятда қандай йўл тутишим керак? далее...»» |
05.09.2020
Ватанга қайтиш имконияти
Дўстим – Ўзбекистон фуқароси 22 ёшида ота-онасиз қолди. У Тошкентда секта қўлига тушиб қолди, унга квартирасини сотиб, сектанинг жамоаси билан бирга яшашни таклиф қилишди. Квартира сотилгандан кейин таклиф қилганлар пулни олиб ғойиб бўлишди. Йигит Москвага ишлашга келди, лекин текширув чоғида ёнида ҳужжати бўлмаган. Ўзбекистонга депортация қилиш ҳақида қайд этилди. Моск¬вада 2,5 йилдирки, расмий равишда ишлай олмайди, Тошкентга қайтаман деса турар жойи йўқ. У Тошкентда туғилган, ота-онаси ҳам шу ерда дафн этилган. Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқаросини қўллаб-қувватлаб, ватанига қайтишига ҳамда уй-жой ва ишли бўлишида ёрдам кўрсата оладими? далее...»» |
05.09.2020
Карантин шароитида аудиторлик фаолиятининг муаммолари
Май ойининг охирида МДҲ мамлакатлари профессионал аудиторлар ташкилотларининг кўпчилиги, шу билан бирга Халқаро бухгалтерлар федерациясининг (IFAC) вакиллари эълон қилинган пандемия ва карантин шароитлари муносабатлари билан аудиторлик фаолиятининг муаммоларини муҳокама қилдилар. Видеоконференцияни Россия профессионал аудиторлар ташкилоти («Содружество» аудиторлар уюшмаси ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилот) ташкиллаштирди. Ўзбекистондан конференцияда ЎзР БАМУ Кенгашининг раиси Миновар Тўлахўжаева ва «Fineks» МЧЖ директори Борис Фроянченко қатнашди. Профессионал аудиторлар ташкилотлари муҳокамага ташлаган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари МДҲ мамлакатларида деярли бир хил ёки жуда ўхшашдир. далее...»» |
05.09.2020
Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади
ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3245,18.06.2020 й.) тасдиқланди. далее...»» |
05.09.2020
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда юритилад
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 24.06.2020 йилдаги «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 407-сон қарор қабул қилинди. далее...»» |
05.09.2020
Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмага бирлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сон қарори қабул қилинди далее...»» |
05.09.2020
200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади
Марказий банкнинг Телеграм-каналида эслатиб ўтилишича, Марказий банкнинг эски намунадаги 50, 100 сўмлик қийматдаги тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айир-бошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.05.2018 йилда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ 2020 йил 1 июлдан қуйидагилар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади: 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик банкнотлар; 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар. далее...»» |
05.09.2020
Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
Президентнинг 19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон қарори билан туризмни санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |