08.03.2025
Экспорт операцияларини амалга ошириш тартиби
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ● ВМнинг 13.07.2024 йилдаги 418-сон қарори; ● Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-156-сон Фармони; ● ВМнинг 26.12.2024 йилдаги 885-сон қарори; ● Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-228-сон Фармони. далее...»» |
08.03.2025
Маркетинг хизматларини экспорт қилиш ва солиқ оқибатлари
Корхона хорижий корхонага маркетинг хизматларини реализация қилмоқда. Хизматларни экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
08.03.2025
Буни исботлаш мумкин
МЧЖ коворкинг марказидаги жойни офис сифатида ижарага олади. Ходимлар асосан масофадан туриб ишлайди. Солиқ инспектори келиб, гўёки иш жойида ҳеч кимни топмаган. Шу асосда СКнинг 111-моддасига ҳавола қилган ҳолда ҳисоб-китоб рақамини ёпдим. Бундан ташқари, директорга жисмоний шахс сифатида маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима солинди. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Инспекторнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми? далее...»» |
08.03.2025
Ижара тўлови ижаранинг энг кам ставкасидан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади?
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами? далее...»» |
08.03.2025
«А» рейтингли корхона импорт бўйича имтиёзлардан қандай фойдаланиши мумкин
Бизнинг корхонамиз «А» тоифадаги рейтинг даражасига эга. Корхонамизга импорт товарини олиб келишни режалаштирмоқдамиз. Президентнинг 24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сон қарорига асосан солиқ ва божхона тўловларининг амалдаги миқдоридан 80 фоиз имтиёз олишни истаймиз. Бу имтиёзларни амалиётда қандай қўллашимиз керак? далее...»» |
08.03.2025
Кичик саноат зонасида ижара тўлови
Жамиятимиз «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури иштирокчиси ҳисобланади, шунингдек кичик саноат зонаси (КСЗ) иштирокчисидир. Жамиятимиз КСЗ бошқариш дирекциясига ер участкасининг ижара тўловини тўлайдими ёки у бўйича бирон имтиёзга эгами? далее...»» |
08.03.2025
Импорт қилинган асосий восита сотилганда ҚҚС
Биз юк ташиш хизмати билан шуғулланамиз. Корхонамиз январь ойида импорт шартнома асосида юк машинасини сотиб олди ва шу ойни ўзида сотдик. Импорт қилинганда 40 млн сўм ҚҚС ҳисобланган. Сотишда эса 25 млн сўм ҚҚС ҳисобланган. Солиқ кодекси 248-моддаси 5-қисмига мувофиқ солиқ органи буни товар деб қараб, ҚҚС суммаси импорт ҚҚС дан кам бўлмаслиги керак деб, 15 млн сўм қўшимча ҚҚС ҳисоблашни талаб қиляпти. Биз юк машинасига давлат рақам белгисини олиб, кейин 7 кундан сўнг сотганмиз. Биз юк машинасини сотиш фаолияти билан шуғулламасак, қандай бу биз учун товар ҳисобланиши мумкин? далее...»» |
08.03.2025
Ижарага берувчи коммунал хизматлар суммасидаги ҚҚСни ҳисобга оладими?
Корхонамиз омборхоналарни ижарага бериш билан шуғулланади. Ҳар бир омборхона учун алоҳида ҳисоблагичлар (электр энергия, совуқ сув) ўрнатилган. Ҳар ойнинг охирида ҳудудий коммунал хўжаликлардан корхонамизга жами сарфланган коммунал ресурслар учун ҳисобварақ-фактура юборилади. Биз ушбу ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган суммаларни омборхоналарга ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларига асосан омбордан фойдаланувчиларга пропорционал равишда тақсимлаб ҳисобварақ-фактура юборамиз. Ушбу ҳолатда биз ҳудудий коммунал хўжаликлари томонидан юборилган фактурадаги ҚҚС суммасини ҳисобга оламизми? ҚҚС ҳисоботи топшириш вақтида тўланадиган ҚҚСдан ушбу кирувчи ҚҚС чегириб қолинадими? Агарда мумкин бўлса қандай асосга кўра? далее...»» |
08.03.2025
Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми
Корхона БААда рўйхатга олинган юридик шахсга лицензия шартномаси бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми? далее...»» |
08.03.2025
Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?
Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
08.03.2025
Ижара тўлови фарқига бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас. далее...»» |
08.03.2025
Хорижий валютадаги корпоратив картадан қандай фойдаланиш мумкин
Тавсияга янги БҲМСлар тасдиқланиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди: ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.11.2024 йилдаги 191-сон буйруғига мувофиқ 21-сон БҲМС; ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғига мувофиқ 22-сон БҲМС. Мазкур БҲМСлар 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киргани сабабли тавсия шу санадан амал қилади. далее...»» |
08.03.2025
Кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган: 1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони; 2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори. далее...»» |
08.03.2025
Ижара даромадидан ЖШДСни ким тўлайди
2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв.метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича. Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: далее...»» |
08.03.2025
Нотурар жойлар ва автотураргоҳларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҚҚСдан озод қилинадими
СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими? далее...»» |
08.03.2025
Чет эл валютасида бўнак тўлаш ёки олишда истиқболли ёндашувни қандай қўллаш мумкин
Янги 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби» тасдиқланиши билан кўплаб бухгалтерларда қуйидаги саволлар пайдо бўлди: 2024 йилда етказиб берувчиларга бўнаклар мавжуд бўлган тақдирда, товарларни (хизматларни) бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича кирим қилиш; агар 2024 йилда харидорларнинг бўнаклари мавжуд бўлса, даромадларни бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича акс эттириш керак. далее...»» |
08.03.2025
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.03.2025 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 136-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
08.03.2025
Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчасини бериш Баъзан ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун келмайдиган ва уни почта орқали юборишга розилик бермайдиган вазиятлар учраб туради. Бундай ҳеч ким олиб кетмаган меҳнат дафтарчалари икки йил давомида ташкилотнинг кадрлар бўлимида далее...»» |
08.03.2025
Аёллар ва болалари бор ходимларда қандай кафолатлар бор
МК ҳомиладор аёллар, шунингдек болалари бор аёллар ва ходимлар учун имтиёзлар ва кафолатларни белгилайди. МК кафолатлар ва имтиёзлар ходимлар иш ва бола ҳақида ғамхўрлик қилишни бирлаштира олишларини назарда тутади. Бундай кафолатлардан нафақат она, балки боланинг отаси, бувиси, васийси ва бошқалар ҳам фойдаланиши мумкин. далее...»» |
08.03.2025
Ўзингизни текшириб кўринг
Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин! далее...»» |