Norma.uz
Публикации
13.06.2017 Хизмат ишларига шахсий транспорт
Корхона микрофирма (ЯСТ тўловчиси) ҳисобланади. 2016 йил охиригача ходимга (веб-дизайнер) нормалар доирасида корхона манфаатларини кўзлаб шахсий автомобилдан фойдаланганлиги учун компенсация тўланган. 2017 йил бошида корхона автомобиль сотиб олди ва моддий жавобгарликни юклаган ҳолда уни техник директорга берди. Амалиётда корхона манфаатларини кўзлаб хизматлар етказиб берувчилар, мижозлар ва бошқалар олдига кўп қатнашига тўғри келади. Йўл варақалари, километрларни ҳисоблаш ва бошқалар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда техник директор автомобилдан фойдаланишга бепул ссудани расмийлаштиришни ва корхонани муаммолардан халос этишни таклиф қилди. Муассис, корхона директори ҳам унинг ўзи, ссуда шартномасини тузишга қарши эмас. Бундай хатларга жавобингизга қараганда, автомобилдан фойдаланишга бепул ссудани корхона ходимига расмийлаштириш мумкин. Унинг иш ҳақидан моддий наф тарзидаги даромаддан бўлгани каби умумий шкала бўйича даромад солиғи ушлаб қолинади. Бепул ссуда эса нотариал тасдиқланади ва ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилади. Техник директор бандлиги сабабли директор, бош бухгалтерни мунтазам олиб юролмайди, мижозлар ҳузурига қатнай олмайди. Буни ўриндошлик асосида веб-дизайнер – 2016 йилгача шу иш билан машғул бўлган корхонамиз ходими қилади. 1. Автомобиль ссуда шартномасига кўра техник директорга бепул берилганда корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими? 2. Корхона балансида автомобилга эга бўла туриб, корхонада бошқа ишни бажарувчи ходимга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлаши мумкинми?
далее...»»
13.06.2017 Ишончнома асосида паспорт олса бўладими?
2005 йилда чет эл фуқаросига уйланиб, Ўзбекистондан кетганман. Яқинда паспортимни йўқотиб қўйдим. Ишончнома асосида паспортни расмийлаштириш мумкинми (онам Тошкентда яшайди)? Агар шундай қилишнинг имкони бўлса, ишончномани қандай қилиб ва қаерда расмийлаштириш лозим, зеро менинг ҳеч қандай ҳужжатим йўқ? Бундай вазиятда қандай йўл тутай?
далее...»»
13.06.2017 Муддати ўтказиб юборилган паспорт учун жарима камайтирилади
Ушбу шарҳда Парламент қуйи палатаси депутатларининг муҳокама этилаётган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан тушунтиришлари келтирилган.
далее...»»
13.06.2017 Бундай қилишга ҳақли эмас
Танишим қишлоқда, кўп йил аввал ҳужжатларни расмийлаштирмай қўшниларига сотган уйда пропискадан ўтган. Паспортидаги эски прописка билан пойтахтда яшаб, ишлаб келган. Жўнаб кетиш варақасини олиш учун пропискадан ўтган қишлоққа борди, бироқ паспортистка уни беришни рад этди. Қандай йўл тутиш лозимлигини айтсангиз. Жўнаб кетиш варақасини расмийлаштирмаса ҳам бўладими?
далее...»»
13.06.2017 Паспорт тайёр бўлишини онлайн кузатиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжатни олишга электрон ариза кўриб чиқилаётганини кузатиш имконини берувчи онлайн-сервисни ишга туширди.
далее...»»
13.06.2017 Ҳисобга олиниб, йўқ қилинади
Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПФ-5061-сон Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланган (ҳужжат матни давлат раҳбарининг prezident.uz расмий сайтида эълон қилинган).
далее...»»
13.06.2017 Шаҳар транспортида кўпроқ йўловчилар бепул юра оладилар
Пенсионер сафарга йўл олди, бироқ узоқ вақт бўлмаганида пенсиясини ким олишини билмайди. Пенсионер учун эслатмани ўқисангиз, бу саволга жавоб топасиз. Ўқувчилар пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин-мумкин эмаслигини ҳам билиб оладилар. Ишловчи пенсионерларга пенсияни карточкада тўлаш мумкинми? Шу ва бошқа саволларга ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппарати мутахассиси жавоб беради.
далее...»»
13.06.2017 Тамаки маҳсулотлари – махсус товар
Якка тартибдаги тадбиркор ёки кичик корхона (фаолият соҳаси – чакана савдо) келгусида қайта сотиш учун корпоратив пластик картадан тамаки маҳсулотларини сотиб олишга ҳақлими?
далее...»»
13.06.2017 Танлаш эркинлиги
Корхона ходимлар билан касаба уюшмаси тасдиқлаган жамоа шартномасини тузди. Агар корхонада жамоа шартномаси амал қилса, касаба уюшмасига ажратмалар тўлаш мажбурийми ёки ихтиёрийми?
далее...»»
13.06.2017 Меҳнатни муҳофаза қилиш: ким жавобгар бўлади?
Қандай шароитда айни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандисда жиноий жавобгарлик юзага келади?
далее...»»
13.06.2017 Бошқа ишга ўтайми ёки бўшайми?
Ташкилот трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Трикотаж полотнолар ишлаб чиқариш учун технология ва меҳнатни ташкил этишни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда штатдаги ходимлар сонини қисқартириш мўлжалланган. Шунингдек ташкилот ҳудудида ижара асосида трикотаж буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилот ишлайди. Иккала ташкилот раҳбарлари олдиндан аҳдлашиб олиб, бир ташкилотдаги бўшаётган ишчиларни меҳнат шартлари ва тўланадиган ҳақни ўзгартирмасдан бошқасига ўтказишга ҳақлими? Агар мумкин бўлса, қандай асосларга кўра?
далее...»»
13.06.2017 Етказиб беришнинг кечикиши қачондан ҳисобланади?
«Норма маслаҳатчи» газетасининг 25.04.2017 йилдаги 17 (614)-сонида «Етказиб бериш кечиктирилгани учун пеня» сарлавҳали материалда маҳсулот етказиб бериш муддатидан эртаси куни бажарилган мажбурият учун 1 кунга пеня ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилган. Масалан, маҳсулот етказиб беришнинг охирги муддати этиб 2017 йил 16 март куни белгиланган бўлса-ю, лекин маҳсулот 17 мартда етказиб берилса, кечиктирилган 1 кун учун пеня ҳисобланади дейилган. ФКнинг 261-моддаси 3-қисмида «Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади» деб белгиланган. Юқоридаги ҳолатда маҳсулот етказиб бериш муддати 2017 йил 16 март деб белгиланган, лекин у, айтайлик, 17 март куни соат 12.00 да ёки 15.00 да ва ҳ.к. соатда етказиб берилган ва бу билан кечикиш 12 ёки 15 ёхуд ҳ.к. соатга юзага келган ҳисобланади, шундайми? 261-моддада эса «ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ» учун дейилмоқда. Демак «БИР КУН» ўтиши учун маҳсулот келишилган куннинг эртасига 24 соатдан ортиқ кечикиши керак. Бизнинг фикримизча, маҳсулот белгиланган муддатнинг эртаси куни етказиб берилса, 24 соатдан ортиқ бўлмаганлиги, яъни «БИР КУН» ўтмаганлиги учун пеня ҳисобланишини нотўғри деб ҳисоблаймиз.
далее...»»
13.06.2017 Ускунани сотаётганда техпаспортни илова қилинг
Ташкилотимиз электр техника ускунасини (туркум эмас, якка тартибдаги буюртмалар бўйича, масалан, қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқарувчи ускуна) тайёрлашни режалаштирмоқда. 1. Ушбу фаолият тури лицензияланиши керакми? 2. Олди-сотди шартномасига кўра тайёрланган электр техника ускунаси келгусида сотилганда илова қилинувчи ҳужжатлар пакети рўйхатида нималар бўлиши керак (паспорт, сертификатлар ва ҳ.к.)?
далее...»»
13.06.2017 Хатони аввалги бухгалтер қилган...
Бош бухгалтер ўзи ишламаган даврлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрими? Мен ташкилотга бош бухгалтер лавозимига 2016 йил октябрь ойида тайинландим. 2017 йил февраль ойида вилоят солиқ бошқармаси навбатдаги режали текширувни ўтказганда охирги 5 йиллик даврда аниқланган камчилик (камомад) юзасидан раҳбар ва бош бухгалтерга ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида маъмурий жарима солинди. 1. Маъмурий жарима қандай тартибда белгиланади? 2. Менга тегишли бўлмаган даврлар учун тузилган далолатномага имзо чекишим қанчалик тўғри? Мазкур даврлар учун мен маъмурий жавобгар ҳисобланаманми? 3. Агар бу ҳолат бўйича ҳуқуқларим бузилган бўлса, кимга мурожаат қилишим мумкин?
далее...»»
13.06.2017 Катта имкониятлар ҳудуди
Давлат рақобат қўмитаси USAID, GIZ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этган таништирув тури доирасида «Мева-сабзавот маҳсулоти экспортини кенгайтириш ва рақобатни кучайтириш» халқаро бизнес анжумани иштирокчилари «Ургут» ЭИЗга ташриф буюрдилар. Мамлакатдаги энг йирик ишлаб чиқариш-техника мажмуаларидан бирида бўлиб, махсус мухбиримиз мазкур эркин иқтисодий зона қандай фаолият кўрсатаётганлиги билан батафсил танишди.
далее...»»
13.06.2017 Видеоқароқчилар
Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунида муаллифлар манфаатлари ўз ифодасини топган. Қонунга мувофиқ, муаллиф ўз ҳуқуқи бузилганда унинг тикланишини, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. Асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларининг рухсатсиз такрорланиши ёки тарқатилиши контрафакт нусха ҳисобланади.
далее...»»
13.06.2017 Почта орқали... психотроп моддалар
Қонунчиликни билмаслик ҳеч кимни у бўйича жавобгарликдан озод қилмаслигини ҳамма билса керак. Масалан, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонун (19.08.1999 йилдаги 813-I сон) республикамизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солиб, уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларини кўзлайди.
далее...»»
13.06.2017 Божхона органлари: Давлат дастурининг ижросига бел боғлаб...
Давлат божхона қўмитаси оммавий ахборот воситалари ходимлари учун «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжуманини ўтказди. Миллий матбуот марказида ташкил этилган анжуманда Давлат божхона қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Ф.Сафарбаев ахборот берди.
далее...»»
13.06.2017 Интернет-дўкон: сотувларни расмийлаштириш жиҳатлари
Корхона (МЧЖ) юмшоқ мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўзи ишлаб чиқарган юмшоқ мебелни интернет-дўкон орқали сотишни мўлжаллаяпти. 1. Ўзи ишлаб чиқарган юмшоқ мебелни интернет-дўкон орқали сотиш қандай фаолият турига киради ва корхонада солиқ солишнинг қандай режими амал қилади? 2. Маҳсулот интернет-дўкон орқали сотилганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарурми?
далее...»»
13.06.2017 Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика