Norma.uz
Публикации
10.08.2017 ФҲШ: иш ҳажмини муддат белгилайди
Компанияда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар бор. Уларни лозим даражада расмийлаштириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддати юзасидан қонуний чекловлар мавжудлиги хусусида тушунтириш берсангиз. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддатини 3 ой этиб чеклаш қонунийми?
далее...»»
10.08.2017 Жарима тўлайсиз
Green Card бўйича АҚШдаман. 2010 йил апрелда келганман, 2015 йил июнда эса 45 ёшга тўлганим сабабли паспортнинг амал қилиш муддати ўтди. Доимий яшашга рухсатномани расмийлаштиришга улгураман деб ўйлагандим, бироқ режам амалга ошмади. Айни пайтда оилам АҚШда доимий яшашга рухсатнома асосида яшайди, ҳамма янги паспорт олиб бўлган. Менинг фақат битта йўлим бор – Нью-Йоркда сертификат олиб, Ўзбекистонга паспорт олишга боришим мумкин. Эски паспорт Ўзбекистонга (Самарқанд, Самарқанд вилояти) қанча вақтда етиб боради? 5 йилдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистондан ташқарида бўлганлигим муносабати билан паспорт олиш ва Ўзбекистондан чиқишда муаммога тўқнаш келмайманми?
далее...»»
10.08.2017 Жарима тўлайсиз

Green Card бўйича АҚШдаман. 2010 йил апрелда келганман, 2015 йил июнда эса 45 ёшга тўлганим сабабли паспортнинг амал қилиш муддати ўтди. Доимий яшашга рухсатномани расмийлаштиришга улгураман деб ўйлагандим, бироқ режам амалга ошмади. Айни пайтда оилам АҚШда доимий яшашга рухсатнома асосида яшайди, ҳамма янги паспорт олиб бўлган. Менинг фақат битта йўлим бор – Нью-Йоркда сертификат олиб, Ўзбекистонга паспорт олишга боришим мумкин. Эски паспорт Ўзбекистонга (Самарқанд, Самарқанд вилояти) қанча вақтда етиб боради? 5 йилдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистондан ташқарида бўлганлигим муносабати билан паспорт олиш ва Ўзбекистондан чиқишда муаммога тўқнаш келмайманми?


далее...»»
10.08.2017 Хусусий уйда ишлаб чиқариш: талаблар ва чекловлар
Оилавий корхона 2016 йил ноябрда ташкил этилган. Асосий фаолият тури – макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Рўйхатдан ўтган пайтидан бошлаб то шу давргача (ташкил этилаётган даврда) фаолиятни амалга оширмаяпти. Корхона иштирокчиларидан бири якка тартибдаги турар жойини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун тақдим этишга тайёр. 1. Якка тартибдаги турар жойда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жойлаштириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхона уни тақдим этган иштирокчи билан уйни ижарага олиш шартномасини тузиши зарурми? 2. Келгусида корхона ушбу турар жойни ижарага бера оладими?
далее...»»
10.08.2017 Банкнинг воситачилик ҳақи олиши қонунга зид
Хусусий акциядорлик тижорат банки хизматидан фойдаланадиган корхона ходимларнинг пластик карталарига иш ҳақини ўтказади ва транзит счётга хизмат кўрсатгани учун банкка фоизларни тўлайди. Айни пайтда бошқа банклар, масалан, ЎзСҚБ АТБ юқорида кўрсатилган операциядан фоизларни ундирмайди. ХАТБ ходимларнинг ПКга иш ҳақини ўтказишда транзит счётга хизмат кўрсатгани учун фоизларни ундиришга ҳақлими?
далее...»»
10.08.2017 Муассис қарз сўраяпти
Фирма билан меҳнат муносабатларига эга бўлмаган муассис кейин қайтариш шарти билан молиявий қарз шартномасини (боланинг мактабгача таълим олиши учун тўлов кўринишида) тузишни сўраяпти. Фирма билан муассис ўртасида бундай битимни тузиш мумкинми?
далее...»»
10.08.2017 Фаолиятни кенгайтириш: бильярд клубини очиш
МЧЖнинг асосий фаолият тури – кабелли телевидение. Бир нечта қўшимча фаолият турлари билан шуғулланамиз, улардан бири – бильярд клубини ташкил этиш. Бу қимор ўйинлари билан боғлиқ деган нотўғри фикр юзага келган. МЧЖ бильярд клуби фаолиятини ташкил этиш билан шуғуллана оладими?
далее...»»
10.08.2017 Дўкондаги товар кредити
МЧЖнинг (ЯСТ тўловчи) асосий фаолият тури – улгуржи савдо (сантехника асбоб-ускуналари). Улгуржи-чакана савдога қайта рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда. Аҳолининг талабига кўра товарни кредитга сотмоқчимиз. Қонунга мувофиқ, истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига банк томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бироқ бизда импорт товар бор, уни ҳам кредитга сотмоқчимиз. Аҳолига товарни банкнинг иштирокисиз ўзимиз кредитга бера оламизми ёки бунга лицензия зарурми?
далее...»»
10.08.2017 Сақланаётган товар лицензия асосида етказиб берилади
«А» ташкилоти (сақловчи) «В» ташкилотига (юк топширувчи) сақлаш хизматларини кўрсатади. «В» ташкилотининг талабига кўра «А» ташкилоти товарларни «D» ташкилотига (товарларни олувчи) беради. Шунингдек «А» ташкилоти унга масъул сақлаш учун берилган товарларни «D» ташкилотининг филиаллари манзилларига етказиб бериш билан шуғулланади. Бу ҳолда «А» ташкилоти «В» ташкилотининг товарларини ташиш учун лицензия олиши керакми? Сақлаш шартномасида «А» ташкилоти «В» ташкилотининг талабига кўра товарларни «D» ташкилотига «А» ташкилотининг транспортида етказиб беришини ва етказиб беришга доир барча харажатлар сақлаш хизматлари суммасига киритилишини кўрсатиш мумкинми?
далее...»»
10.08.2017 МЧЖни қайта ташкил этиш: ҳаракатлар алгоритми
МЧЖ муассисларининг баённомасига биноан иштирокчилар жамиятни янги юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар, жамиятдан чиққан иккита иштирокчи (умумий улуши 30%) унинг муассислари бўлади. МЧЖни бу тарзда қандай қайта ташкил этиш мумкин? Кейинчалик «ягона дарча»да рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади?
далее...»»
10.08.2017 Классификатор ёрдам беради
Машиналар учун дарпардалар тайёрлайдиган ишлаб чиқаришни очмоқчимиз. Дарпардаларда буюртмачиларнинг логотипини, шунингдек реклама қилаётган маҳсулотини тасвирлашни режалаштиряпмиз. Бу реклама ҳисобланадими, у билан шуғулланиш учун қандай ҳужжатлар (патент, лицензия ва ҳ.к.) зарур? Ушбу ишлаб чиқариш фаолиятнинг қандай турига киради?
далее...»»
10.08.2017 Қишлоқ хўжалиги экспортчилари учун янги имкониятлар
Савдо-саноат палатаси «Ўзагросаноатбиржа» АЖ ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бутун республикадан пойтахтимизга келган тадбиркорлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини товар-хом ашё биржалари орқали экспорт қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказди.
далее...»»
10.08.2017 Жўнатмаларда 87 млн, контейнерда эса 4 млрд сўмлик!
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.
далее...»»
10.08.2017 Ота эътиборсиз, ўғил эса ҳаёсиз
Маълумки, Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Лекин чет давлатларга бориб-келаётганларнинг айримлари қонунчиликнинг бу талабини бехосдан «эсдан чиқарадилар»...
далее...»»
10.08.2017 Жазолаш – пировард мақсад эмас
Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар ¬стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш вазифаси белгиланган.
далее...»»
10.08.2017 Каноп толаси ўрнига 6,4 млрд сўмлик... «эски-туски»
Юртимизга ташқаридан товар-моддий бойликларни импорт қилишнинг самарали тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган бўлиб, бунда энг аввало юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари алоҳида ¬эътиборга олинади. Лекин амалдаги тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдираётган «ишбилармонлар» учраб туради.
далее...»»
10.08.2017 Пинҳона таҳдид
2016 йилда Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонда жами 850 нафардан ортиқ ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишга урингани қайд этилади. Уларни бу қабиҳ ишга ҳаётнинг оғирлиги, ташвишнинг кўплиги ундагани йўқ. Ўсмирлар бор-йўғи компьютер ўйинларининг ишқибози бўлишган.
далее...»»
10.08.2017 Устав фонди оширилганда ҚҚС
«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) бинони капитал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун «В» корхонаси олдида кредиторлик қарзига эга. Ишларнинг қиймати ҚҚСни ўз ичига олади. Унинг муассисларидан бири («С» корхонаси) устав фондига ҳисса ҳисобидан қарзни сўндиради. Бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси муассиснинг устав фондига ҳиссаси суммасига киритиладими?
далее...»»
10.08.2017 Олдингизми – ҳисобот беринг
Бюджет ташкилоти ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарорига мувофиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Солиқ имтиёзларини қўллаш натижасида бўшаган маблағлар ҳар йили белгиланган мақсадларга йўналтирилган. Бунда ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида тегишли проводкалар қилинмаган. Шу сабабли ташкилотда 17 йил давомида йиғилиб қолган бўшаган имтиёзли маблағлар қолдиғи турибди. Бундан ташқари, ташкилот солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлашдан озод қилиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китобларни тақдим этмаган. Агар ўтган даврлар учун ушбу маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган бўлса, уларни ҳозир тақдим этиш зарурми?
далее...»»
10.08.2017 Газ баллони ўрнатишга лицензия керакми?
Корхонамиз автомашиналарга метан газ баллонларини ўрнатиш фаолияти билан шуғулланмоқчи. 1. Бу фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинадими? Юридик ва жисмоний шахслар автомашиналарига ва давлат ташкилотлари учун хизматлар кўрсатилганда қандай алоҳида ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак? 2. Автотранспорт воситаларига метан газ баллони ўрнатиш фаолияти билан шуғулланадиган корхонага қандай мажбуриятлар юкланади, уларда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика