Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Муассис қарз сўраяпти

 

Фирма билан меҳнат муносабатларига эга бўлмаган муассис кейин қайтариш шарти билан молиявий қарз шартномасини (боланинг мактабгача таълим олиши учун тўлов кўринишида) тузишни сўраяпти.

Фирма билан муассис ўртасида бундай битимни тузиш мумкинми?

МЧЖ бухгалтери.

 

Ҳа, мумкин, бироқ айрим шартларга риоя этиш лозим.

Қарз шартномасини тузиш ФКнинг 732–734-моддалари билан тартибга солинади.

Сизнинг ҳолатда битим тарафларидан бири (қарз олувчи) масъулияти чекланган жамиятнинг муассиси, бошқа томондан эса – жамиятнинг ўзи ҳисобланади.

Битимда муассислар умумий йиғилиши билан келишиш талаб этилиши мумкин. Агар қарз олмоқчи бўлган муассис ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг 20%и ва ундан ортиқ фоизига эга бўлса, шундай қилиш зарур.

Бундай битимни тузиш тўғрисидаги қарор унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган жамият иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддаси).

Агар шартномада қарз олишдан мақсад кўрсатилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт. Қарздан аниқ мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли (ФКнинг 739-моддаси).

Шу тариқа, жамият иштирокчиси юқоридаги шартларга риоя этган ҳолда қарз олишга ҳақли.

 

Алибек Худойберганов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1421 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика