Norma.uz
Публикации
09.01.2020 Ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар эълон қилинади
Президентнинг 13.12.2019 йилдаги ПҚ-4551-сон қарори билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
09.01.2020 Буви набираси учун квартира сотиб олса
Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи буви Тошкент шаҳрида прописка қилинган 17 ёшлик набираси учун пойтахтда квартира сотиб олмоқчи. Бунинг учун уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш режалаштирилмоқда. Шартномада сотувчи – квартира мулкдори ва харидор-набира – бўлғуси мулкдордан ташқари, буви ҳақ тўловчи сифатида иштирок этмоқчи. Учинчи шахс (харидорнинг қариндоши) ҳақ тўловчи сифатида иштирок этадиган квартира олди-сотдисининг уч томонлама шартномасини тузиш қонун ҳужжатларига назарда тутилганми?
далее...»»
09.01.2020 Pro house Тошкентда якунларни чиқарди
Ўтган йилнинг охирги кунларида Тошкент турар жой кўчмас мулкини бошқариш соҳасидаги Беларусия, Германия, Литва, Украина, Эстониядан ташриф буюрган экспертларнинг мулоқот қилиш марказига айланди. Ўзбекистон пойтахтида «Турар жойни профессионал бошқаришга ўтиш – кўп квартирали уй-жой фондини модернизация қилишга тайёргарлик» халқаро конференцияси ўтказилди. Бу нуфузли форум Pro House лойиҳасининг якуний босқичи бўлди.
далее...»»
09.01.2020 Иситишга ҳақ тўлаш тартиби кейинги мавсумда ўзгартирилади
Президент томонидан 2 декабрда Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини модернизациялаш (ПҚ-4543-сон) ва соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш (ПҚ-4542-сон) тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.
далее...»»
09.01.2020 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдаги ўзгаришларни биласизми?
Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида қайд этилганидек, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли қонунбузилиш ҳолатлари анча камайди.
далее...»»
09.01.2020 Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган эди. Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди ва кучга кирди.
далее...»»
08.01.2020 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Дивидендлар ва фоизлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг* 176-моддаси 1, 2-бандлари). Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (НҲҲ) ставкани камайтириш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар назарда тутилмаган бўлса, уларга тўлов манбаида 5%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181, 184-моддалари).
далее...»»
08.01.2020 Аъзолик бадаллари: бухгалтерия ҳисобидаги проводкалар
Ишлаб чиқариш корхонамиз 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўллаяпти. Ҳар йили «GS1 Uzbekistan» ассоциациясига аъзолик бадалларини тўлаймиз. 1. Аъзолик бадаллари қайси бухгалтерия счётига ўтказилади? 2. У фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритиладими?
далее...»»
08.01.2020 Жамият фойдасига улушдан воз кечиш
Муассис ўз улушидан жамият фойдасига воз кечиб, МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқяпти. УФдаги улуш текин берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
08.01.2020 Идишларга оид операциялар ва уларни ҳисобга олиш
Кабель маҳсулотларини барабанлари билан сотиб оламиз (ушбу идишларни 1060-счётда ҳисобга оламиз), сўнгра кабелларни ишлатиб бўлганимиздан кейин ушбу барабанларни мазкур етказиб берувчига арзонлаштирилган нархда (эскиришни ҳисобга олган ҳолда) сотамиз. Идиш нархини арзонлаштириш ва уни реализация қилиш бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
08.01.2020 Йилда бир марта ҳисобот топширадилар
Тижорат корхонаси (асосий фаолият тури – транспорт хизматлари) умумбелгиланган солиқларни тўлайди, ходимлар сони – 20 киши. Корхона ҳар чоракда солиқ инспекциясига баланс ва 2-сонли шаклни топшириши зарурми?
далее...»»
08.01.2020 Юридик шахслар ўртасида – фақат нақдсиз ҳисоб-китоб
Корхона божхона агенти сифатида хизматлар кўрсатади. Мижозлардан бири бўлмиш юридик шахс хизматлар учун нақд пул тўламоқчи. Хизматлар кўрсатиш учун шартнома мавжуд. НКМ ва савдо терминали мавжуд эмас. Пул маблағларини инкассация қилиш учун шартнома тузилмаган. Корхона кўрсатилган хизматлар бўйича қарзни сўндириш учун юридик шахсдан нақд пул маблағларини олиши мумкинми?
далее...»»
08.01.2020 Бошқа операцион харажатлар
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказига соф тушумдан 1% миқдоридаги ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қайси счётларда акс эттирилади?
далее...»»
08.01.2020 Кафиллик: таъминот ва кафолат ҳисоби
Ташкилотимиз банк кафолатини олиш мақсадида янги очилган фирма (шуъба корхона) кафили сифатида банкнинг блок-счётига пул маблағларини ўтказди. 5 ой ўтганидан сўнг ушбу сумма асосий ҳисобрақамимизга қайтарилади. Ушбу пул маблағлари қайси счётда ҳисобга олиниши керак?
далее...»»
08.01.2020 Имтиёз ҳисобга олинмайди
ҚҚС тўловчи корхона ВМнинг 25.01.2018 йилдаги 53-сон қарорига кўра товарни имтиёз билан импорт қилди. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари томонидан товарларни беришда қандай бухгалтерия проводкалари амалга оширилади? ВМнинг 53-сон қарорига 3-иловада белгиланган Рўйхат бўйича товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар 8840-счётда ҳисобга олинадими?
далее...»»
08.01.2020 Аввал ҳисобланган солиқни тузатиш
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2019 йилнинг ярим йиллик якунларига кўра фойда олган. Фойда солиғи ҳисобланган ва тўланган. Солиқни ҳисоблашда Дт 9810 – Кт 6410 бухгалтерия проводкаси берилган. 2019 йилнинг 9 ойида молиявий-хўжалик фаолияти зарар билан якунланган, фойда солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмаган. 2019 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича корхона зарар кўрган бўлса, аввал ҳисобланган фойда солиғига қандай бухгалтерия проводкалари билан тузатиш киритилади?
далее...»»
08.01.2020 Ижарага олинган биноларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. 2 та бино ижарага олинган ва дорихона очилган. Дорихоналарни очишдан олдин муассисдан қарзга олинган ТМҚ ҳисобига бино таъмирланган. Муассис билан тузилган материалларни фоизсиз қарзга олиш шартномаси мавжуд. Барча материаллар ушбу савдо нуқталарини таъмирлашга сарфланган. Қарз шартномасига қўшимча битим тузилди, унда материаллар ўрнига пул маблағларини қайтаришимиз кўрсатилди. Корхона ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларини ушбу даврдаги харажатларга киритиши мумкинми ёки уларни ижара муддатига тақсимлаши керакми?
далее...»»
08.01.2020 Валютадаги дивидендлар
Қўшма корхона дивидендларни тақсимлаш баённомасида уларни сўмда кўрсатади. Дивидендларни хорижий муассисга ўтказиш учун миллий валюта биржа курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Келиб тушган валюта хориждаги муассисга ўтказилган. Хорижий муассисга дивидендларни АҚШ долларида ўтказишда уларни сўмга МБ курси бўйича қайта ҳисоблаш лозимми ёки биржа курси бўйичами?
далее...»»
08.01.2020 Чегарада божхона назорати: сўнгги ўзгаришлар
Бир ярим ой олдин Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида янги низомни (18.11.2019 йилдаги 912-сон ВМҚ) тасдиқлади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши билан божхона амалиётида қандай ўзгаришлар юз берди? Бу ўзгаришлар ТИФ иштирокчилари ва чегарани кесиб ўтувчи оддий одамлар учун нима беради, божхона тартиб-таомилларининг соддалашгани нимада кўринади? Божхона назорати соҳасига доир бу ва бошқа саволларга Давлат божхона қўмитасининг божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Рустам ҚОБУЛОВ жавоб беради.
далее...»»
08.01.2020 2020 йилда асосий фондлар қандай қайта баҳоланади
1 февралга қадар қуйидагилар томонидан асосий фондлар қайта баҳоланиши лозим: 1) сўнгги марта қайта баҳолашни 2017 йил январда ўтказган кичик бизнес субъектлари; 2) кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмайдиган бошқа корхоналар, шу жумладан 2019 йилда ташкил этилган корхоналар.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика