|
Қарор ва ижро
|
|
Экспорт салоҳияти
|
|
Раҳбарга рисола
- Ички аудиторлар кимлар учун зарур
Ички аудит – корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимида муҳим функция, айниқса – йирик корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар учун. У корхона фаолиятининг барча соҳаларини чуқур ўрганиш, хатарни баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этиш имконини беради ва шу билан бизнес-жараёнларни яхшилашга кўмаклашади.
Ўзбекистонда қандай корхоналар ички аудит хизматига эга бўлиши шартлиги ва унинг мутахассисларига қўйиладиган талаблар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ гапириб берди.
|
|
Солиқ солиш
- Капитал таъмирлаш қандай тўғри ҳисобга олинади
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона балансида тўлиқ амортизацияланган бино мавжуд. Қонун бўйича мол-мулк солиғини тўлаш учун уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолаш керак. 2019 йилда капитал таъмирлаш ўтказилган, бу бино қийматида акс эттирилмаган. Таъмирлаш уни капитал деб ҳисоблаш учун БҲМСдаги барча талабларга жавоб беради. Капитал таъмирлашни бино қийматига ҳисобга киритиб, 2019 йил учун ҳисоботларни қайта топширмоқчимиз, бироқ бизга уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолашни маслаҳат беришди. Капитал таъмирлаш қандай акс эттирилади? Бинони бозор қиймати бўйича қайта баҳоламасдан, капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда ҳисоботларни қайта топшириш мумкинми?
- Экспертиза хизматлари: солиқ қандай тўланади
ЎзР резиденти бўлган ташкилот томонидан тузилган шартномага кўра Германия компанияси топшириғимизга биноан бизга менежмент тизими аудити бўйича ҳисобот ҳужжатларини экспертиза қилиш хизматларини кўрсатади. Хизматлар Германия ҳудудида кўрсатилади. Хизматлар кўрсатганлиги учун норезидентга ҳақ тўланади. Ташкилот Ўзбекистон норезиденти олган даромаддан ҚҚС ва даромад солиғини ҳисоблаши ва ушлаб қолиши лозимми?
- Текин фойдаланишга бериш: солиқ оқибатлари
Улгуржи компания билан дистрибьюторлик шартномасини тузган корхона (ишлаб чиқарувчи) ускунани вақтинчалик бепул фойдаланишга бермоқчи. Улгуржи компания ўз навбатида, сотувлар ҳажмини ошириш мақсадида ускунадан бепул фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга ҳам беради. Иккала тараф ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Ускуна бепул фойдаланишга берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
- Қурилиш мавжуд бўлмаганда
Корхона қурилиш билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Йил бошидан пандемия туфайли қурилиш бўйича амалда шартномалар мавжуд эмас. Бироқ ижара ва алоқа хизматлари бўйича харажатлар қилинган. Корхона реализация қилиш бўйича айланмалар мавжуд бўлмаганда, ижара ва алоқа хизматлари бўйича ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
- Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш
Ташкилотнинг (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) асосий фаолият тури ҳар хил мева ва сабзавотларни экспорт қилиш ҳисобланади. Ташкилот экспорт қилинадиган товарни ўзига тегишли ер участкасида маҳсулот етиштирадиган жисмоний шахслардан сотиб олади. Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиниши қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Жисмоний шахслардан сотиб олинган товар учун тўланган суммага ЖШДС солинадими?
- Хизматлар экспортига солиқ солиш
Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди.
- Солиқларни тўлашда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин
Солиқларни тўлаш чоғида тез-тез хатолар содир бўлиб туради: бухгалтернинг эътиборсизлиги, катта рақамлар билан ишлаши, ишининг ҳаддан ташқари кўплиги. Қандай қилиб бундай вазиятга тушиб қолмаслик ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди.
|
|
ҚҚС хусусида
- Товар қайтарилганда ёки хизмат рад этилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Товарлар қайтарилиши – кам учрайдиган ҳолат эмас. Сотиб бўлинган товарларни яроқлилик муддати тугаганлиги, нуқсон аниқланганлиги ва ҳ.к. сабаблар туфайли қайтаришлари мумкин. Корхонанинг бухгалтерия хизмати учун шу каби операциялар муайян ҳужжатларни (қайтариш далолатномаси, қўшимча ҳисобварақ-фактура) расмийлаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилиши керак.
Тузатиш киритишнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА мисолларда тушунтиради.
- Импорт шартнома туздингизми – ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтинг
МПОРТ ШАРТНОМА ТУЗДИНГИЗМИ – ҚҚС ВА ФОЙДА СОЛИҒИНИ ТЎЛАШГА ЎТИНГ
Амалиётда бухгалтер ҳаммасини назорат қила олмайдиган вазиятлар ҳам бўлади, бунда импорт шартномаси тузилганлиги ҳамда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш мажбуриятлари эътибордан четда қолиб кетиши мумкин. Бундай вазиятд
|
|
Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
|
|
Жавоб берамиз
- АВни реализация қилишдан зарар қандай ҳисобга олинади
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона бир нечта фаолият тури (ёқилғи қуйиш ва иссиқхона) билан шуғулланади. 2020 йил июнда қолдиқ қиймати 3 374 850,1 минг сўм бўлишига қарамай, иссиқхона ҚҚСни ҳисобга ҳолда 1 300 000 минг сўмга сотилди, натижада 2 074 850,1 минг сўм миқдорида зарар кўрилди. 169 565,2 минг сўм (1 130 434,78 х 15%) миқдорида ҚҚС ҳисобланган. 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган фойда мавжуд эмас, сабаби молиявий натижа – 1 602 874,1 минг сўмлик зарар билан қайд этилган (I ярим йиллик учун ёқилғи қуйишдан олинган фойда – 471 976 минг сўм, АВ – иссиқхона чиқиб кетган, зарар – 2 074 850,1 минг сўм). 2020 йил августда солиқ инспекцияси томонидан камерал текширув ўтказилган. Текширув натижалари бўйича далолатномада корхона фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоб тақдим этиши ва ёқилғи қуйишдан олинган фойдадан 70 796,4 минг сўм (471 976 х 15%) миқдорида солиқ тўлаши, иссиқхона чиқиб кетишидан кўрилган зарарни эса СКнинг 317-моддаси 27-бандига амал қилган ҳолда чегирилмайдиган харажат деб ҳисоблаши лозимлиги кўрсатилган. Солиқ инспекциясининг АВни реализация қилишдан кўрилган зарарни СКнинг 317-моддаси 27-бандига мувофиқ чегириладиган харажатлардан чиқариб ташлаш тўғрисидаги талаби тўғрими?
- COVID-19 бўйича касаллик варақаси ва ЖШДС
Ташкилотда 3 йиллик стажга эга бўлган бухгалтер 30% ўпка шикастланиши билан Covid-19 пневмониясига чалинди (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). 46 кундан кейин у соғайди ҳамда ишга қайтиб, касаллик варақасини ва касалхонадан кўчирмани тақдим этди. Бундай касаллик варақасига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими, қандай фоиз бўйича ҳисоб-китоб қилинади?
|
|
Божхона
- Давлат фойдасига «воз кечинг»
Корхона жўнатувчининг мулкида бўлган контейнерда юборилган товарни импорт қилиб олди. Импорт шартномасига мувофиқ етказиб берувчи – А фирмаси ҳисобланади (шартнома у билан тузилган). Товарни жўнатувчилар бошқа 2 та – B ва С фирмалари. Товар С фирмасидан контейнерда етиб келди. Инвойсда «Етказиб бериш бепул» деб ёзилган ва контейнер учун ҳужжатлар илова қилинган. Жўнатувчининг сўзларига кўра, контейнерни улар бизга «совға сифатида» беришган. Контейнерга ҳужжат бўлиб бир хат ҳисобланади, хатда жўнатувчи С контейнерни аллақандай фирмадан 2 500 АҚШ долларида сотиб олиши айтилган (хатнинг бизнинг корхонага алоқаси йўқ). Шу билан бирга божхона расмийлаштирувидан ўтган ва хатга мувофиқ контейнернинг нархи акс эттирилган БЮД ҳам мавжуд. Контейнерни сақлаш бўйича харажатлар бор. Товарга алоҳида, контейнерга алоҳида БЮД расмийлаштирилган. Корхонамиз «совға»ни олмоқчи эмас, сабаби бу ортиқча харажатларни талаб қилади – мол-мулкни бепул олганимиз учун солиқлар юзага келмоқда. Контейнерни ортига қайтаришнинг ҳам иложи йўқ (лекин контейнер учун, уни товарсиз божхонада расмийлаштирганлик учун божхона божи тўланган, сақлаш хизматлари ҳақи ҳам тўланган). Шу вазиятда қандай йўл тутайлик?
- Божхона имтиёзларининг бекор қилингани хусусида
2020 йил 1 октябрдан қайси божхона имтиёзлари ўз кучини йўқотганлигини айтиб берсангиз, илтимос. Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган?
- Олиб чиқиш мумкин, лекин рухсатнома билан
Эндиликда нафақат юридик шахс, балки жисмоний шахсларга ҳам қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқи берилди деб эшитдим. Бу билан, масалан, заргарлик буюмларини ташқарига олиб чиқиб, россиялик ёки қозоғистонлик заргарларга буюртмалар бериш имконияти туғилди. Афсуски, бу қоидалар ёзилган ҳужжат ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Қимматбаҳо металларни чекловларсиз олиб чиқишга рухсат берувчи ҳужжатнинг номи ва рақамини айтиб юборинг, илтимос. Бунинг учун божхонада қанча тўлаш лозим бўлади?
- Рўйхатлар билан солиштиринг
Қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналарини олиб келишга имтиёзлар сақлаб қолинганми-йўқми, шуни билмоқчи эдик.
- Она тили – миллат тимсоли
2020 йил 10 апрелда Президентимиз томонидан «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-615-сон) имзоланди. Бу тарихий ҳодисанинг тилимиз тараққиёти учун аҳамияти жуда катта.
- Ноқонуний фаолият – келтирар азият
Бугунги кунда юртимизда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун божхона соҳасида кўплаб қулайликлар яратилган. Соҳада жорий этилган «рақамли божхона» доирасидаги «Хавфни бошқариш» тизими имкониятлари ёрдамида экспорт-импортга расмийлаштирилаётган юклар «яшил» ва «сариқ» йўлаклар орқали соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан расмийлаштирилмоқда.
|