Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона балансида тўлиқ амортизацияланган бино мавжуд. Қонун бўйича мол-мулк солиғини тўлаш учун уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолаш керак. 2019 йилда капитал таъмирлаш ўтказилган, бу бино қийматида акс эттирилмаган. Таъмирлаш уни капитал деб ҳисоблаш учун БҲМСдаги барча талабларга жавоб беради. Капитал таъмирлашни бино қийматига ҳисобга киритиб, 2019 йил учун ҳисоботларни қайта топширмоқчимиз, бироқ бизга уни бозор қиймати бўйича қайта баҳолашни маслаҳат беришди.
Капитал таъмирлаш қандай акс эттирилади? Бинони бозор қиймати бўйича қайта баҳоламасдан, капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда ҳисоботларни қайта топшириш мумкинми?