Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона бир нечта фаолият тури (ёқилғи қуйиш ва иссиқхона) билан шуғулланади. 2020 йил июнда қолдиқ қиймати 3 374 850,1 минг сўм бўлишига қарамай, иссиқхона ҚҚСни ҳисобга ҳолда 1 300 000 минг сўмга сотилди, натижада 2 074 850,1 минг сўм миқдорида зарар кўрилди. 169 565,2 минг сўм (1 130 434,78 х 15%) миқдорида ҚҚС ҳисобланган. 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган фойда мавжуд эмас, сабаби молиявий натижа – 1 602 874,1 минг сўмлик зарар билан қайд этилган (I ярим йиллик учун ёқилғи қуйишдан олинган фойда – 471 976 минг сўм, АВ – иссиқхона чиқиб кетган, зарар – 2 074 850,1 минг сўм). 2020 йил августда солиқ инспекцияси томонидан камерал текширув ўтказилган. Текширув натижалари бўйича далолатномада корхона фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоб тақдим этиши ва ёқилғи қуйишдан олинган фойдадан 70 796,4 минг сўм
(471 976 х 15%) миқдорида солиқ тўлаши, иссиқхона чиқиб кетишидан кўрилган зарарни эса СКнинг 317-моддаси 27-бандига амал қилган ҳолда чегирилмайдиган харажат деб ҳисоблаши лозимлиги кўрсатилган.
Солиқ инспекциясининг АВни реализация қилишдан кўрилган зарарни СКнинг 317-моддаси 27-бандига мувофиқ чегириладиган харажатлардан чиқариб ташлаш тўғрисидаги талаби тўғрими?