Ташкилотда 3 йиллик стажга эга бўлган бухгалтер 30% ўпка шикастланиши билан Covid-19 пневмониясига чалинди (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). 46 кундан кейин у соғайди ҳамда ишга қайтиб, касаллик варақасини ва касалхонадан кўчирмани тақдим этди.
Бундай касаллик варақасига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими, қандай фоиз бўйича ҳисоб-китоб қилинади?