Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Бухгалтерга ёрдам

Қарз автомобиль билан қопланса

 

МЧЖнинг ягона муассиси (Ўзбекистон резиденти) устав капиталини 272 000 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача камайтирди. МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) муассис олдида қарздор бўлиб қолди. Унга бу қарзни асосий воситалар (автомобиль) билан, қолдиғини пул билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Автомобилнинг баланс қиймати – 49 224 758,6 сўм. Жамғарилган эскириш – 8 204 126,4 сўм. 1.08.2016 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймати – 40 200 219,56 сўм.

1. Устав фонди камайтирилиши натижасида МЧЖ муассиси олдидаги қарзни қоплаш учун автомобилларни қандай баҳолаш керак?

2. Бу ҳолда МЧЖ ва жисмоний шахсга қандай тартибда солиқ солинади?

3. Автомобилларни нотариусда қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ким зиммасига олиши керак? Уларнинг миқдори қанча бўлади?

Н.Красильникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

 

1

УФ камайтирилганда муассис олдидаги қарзни қоплаш учун бериладиган мол-мулкнинг пулдаги баҳосини МЧЖ иштирокчилари мустақил белгилайдилар. У унинг баланс қийматига мувофиқ келмаслиги мумкин. Сизнинг ҳолатда муассис автомобилларнинг пулдаги баҳосини уларнинг баланс қийматига нисбатан кўпроқ ёки камроқ қилиб белгилаши мумкин.

 

2

Пул маблағлари тўланганда юзага келадиган солиқ оқибатлари. Агар муассис УФни тўлиқ шакллантирган бўлса, УФ номинал қийматини камайтириш суммасининг пул маблағлари билан тўланиши жамият учун ҳам, унинг иштирокчиси учун ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди. Бу операция на жамият, на унинг муассиси даромад олишига, бинобарин, ЯСТ ва ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база юзага келишига олиб келмайди.

Автомобиллар берилганда юзага келадиган солиқ оқибатлари. Агар автомобиллар чиқиб кетганда ижобий молиявий натижа (фойда) юзага келса, муассис олдидаги қарз асосий воситалар билан тўланганда МЧЖда юзага келиши мумкин. АВ чиқиб кетишидан молиявий натижанинг ҳисоб-китоби ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Сизнинг ҳолатда молиявий натижа (фойда ёки зарар) иштирокчи белгилаган автомобиллар қиймати билан чиқиб кетаётган АВнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган АВни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг ушбу объектларни аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.

Асосий воситалар объекти чиқиб кетишидан даромад (фойда) асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинадиган корхонанинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132, ­355-моддалари). Асосий воситалар чиқиб кетишидан зарар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

 

3

Автотранспортга оид битимларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Низомнинг 1-бандида мажбурий нотариал тасдиқланадиган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларга доир ҳужжатлар санаб ўтилган. Уларга қуйидагилар: улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари киради.

Юридик шахснинг автомобилларни ўз муассисига бериши қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу меъёр таъсири остига тушадиган битимлар сирасига кирмайди. Бинобарин, битим тарафларидан бири буни талаб қилмаса, беришни нотариал тасдиқлаш шарт эмас (ФКнинг 110-моддаси). Шу тариқа, сизнинг ҳолатда МЧЖ иштирокчисининг УФ камайтирилиши оқибатида юзага келган қарзни қоплаш ҳисобига транспорт воситаларини муассисга мулк қилиб бериш ҳақидаги оддий қарори автомобилларни ДЙҲХХда ҳисобдан чиқариш ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади. Бироқ амалиётда ДЙҲХХ ходимлари битимни нотариал тасдиқлашни талаб қиладилар, сабаби мазкур ҳолатда корхонанинг мол-мулки бошқа шахсга берилади, унинг мулкдори ўзгаради.

Нотариал тасдиқлаш харажатларини томонларнинг келишуви билан белгиланган битим иштирокчиси зиммасига олади. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунинг учун герб йиғими – ЭКИҲнинг 10%и ундирилади. Герб йиғимидан ташқари бундай битимлар бўйича ҳужжатларни тасдиқлаганлик учун давлат божини тўлашга ҳам тўғри келади. Давлат божи ставкалари ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган. Автотранспортни бошқа шахсга бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун уларнинг миқдорлари қарорнинг 4-банди «к» кичик бандида келтирилган ҳамда транспорт воситасининг тури ва фойдаланиш муддатига боғлиқ.

Фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари бўйича Республика йўл жамғармасига йиғим миқдори двигателнинг от кучидаги қуввати ва фойдаланиш муддатига қараб белгиланади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 24-илова). Йиғим транспорт ИИВ органларида қайта рўйхатдан ўтказилаётганда ундирилади. Автомобиль харидори йиғим тўловчиси ҳисобланади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1769 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика