Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Амалий бухгалтерия

Фирмага даромад, муассис ҳам хурсанд

 

Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) автомобиль сотиб олди. У корхона балансида ҳисобга олинган, унга эскириш ҳисоблаб ёзилади. Ундан асосан муассис шахсий қатнов учун фойдаланади, ўз ҳисобидан ёқилғи қуйдиради. Муассис корхона ходими ҳисобланмайди.

Агар корхона автомобилидан ташкилот муассиси фойдаланса ва унга ёқилғи қуйдирса, бензин сарфи ҳисобини юритиш зарурми, йўл варақаларини расмийлаштириш шартми?

Л.Сонг,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Йўқ, зарур эмас. Саволингизда қайд этилган маълумотдан кўринишича, автомобилдан юридик шахс эмас, муассис шахсий мақсадда фойдаланади. У ҳақиқатда жисмоний шахснинг фойдаланишига берилганлиги, унинг ҳисобига ёқилғи қуйилиши сабабли корхона учун ЁММ сарфи ва транспорт воситаси босиб ўтган масофа ҳақидаги бошланғич ҳужжатларни тўлдириш талаб этилмайди. Сизнинг ҳолатда қонун ҳужжатлари йўл варақаларини мажбурий расмийлаштиришни назарда тутмайди.

Агар корхона автомобилдан фойдаланмай, балки муассисга шахсий фойдаланиш учун берилса, ушбу битим юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилишига эътибор қаратиш лозим. Мол-мулкни мулкдордан фойдаланувчига 2 хил шаклда бериш мумкин: мол-мулкдан пул эвазига (ижара) ва текин фойдаланиш. Сизнинг вазиятингизда қўллаш имконияти нуқтаи назаридан ҳар бир вариантни кўриб чиқамиз.

 

Мол-мулкдан текин фойдаланиш

Бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) мол-мулкни вақтинча текин фойдаланиш учун бераётганда текин фойдаланиш шартномаси тузилиши керак (ФКнинг 617-моддаси). Бироқ тижорат ташкилоти (МЧЖ, ХК, АЖ ва ҳ.к.) ўз муассиси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас (ФКнинг 618-моддаси 2-қисми). Бинобарин, тижорат корхонаси билан муассис ўртасида текин фойдаланиш шартномасини расмийлаштириш вариантини қўллаб бўлмайди.

 

Мол-мулк ижараси

Қонун ҳужжатларида тижорат корхонаси билан муассис ўртасида мол-мулкнинг ижара шартномасини тузишга доир муайян чекловлар мавжуд эмас. Бундай шартномани тузиш чоғида унинг мажбурий шарти ижара ҳақи ҳисобланади. Шу тариқа, муассис корхонага автомобилдан шахсий мақсадда фойдаланганлиги учун шартномада белгиланган ижара ҳақини тўлаши керак бўлади.

Транспорт воситасининг ижара шартномасини тузиш қоидалари ФКнинг 34-боби 3-параграфи билан тартибга солинади. Нотариал тасдиқланган автотранспорт воситаларининг ижара шартномаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом).

Транспорт воситасини тезкор ижарага берганда корхона ҳар ойда даромад олади. Солиқ кодексининг 130-моддасига мувофиқ, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар уларнинг суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан (фаолият тури сифатида) олинган даромадлар деб эътироф этилади. Акс ҳолда улар бошқа даромадлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 132-моддаси), ЯСТ бўйича солиқ солинадиган тушумга киради (Солиқ кодексининг 355-моддаси) ва асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

Бу ҳолда муассис учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

 


Йўл варақаси – ҳайдовчи ва транспорт воситаси ишининг ҳисобини юритувчи ва уни назорат қилувчи, автомобиль ва ЁММдан мақсадли фойдаланилишини тасдиқловчи бошланғич ҳужжат. Шунингдек у ёқилғини ҳисобдан чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади. Унинг мавжуд эмаслиги (ходимлар автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланиши исботи сифатида) корхонанинг автомобилга ёқилғи қуйиш, уни таъмирлаш ва бошқа харажатларини ундан фойдаланаётган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этиш хатарини юзага келтириши мумкин. Корхонанинг хўжалик фаолиятида автомобилдан фойдаланишда йўл варақасининг расмийлаштирилиши аввало корхонанинг ўзи учун зарур.

Прочитано: 1944 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика