Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Солиқ солиш

Чақалоққа моддий ёрдам ота-онасининг икковига

 

Бола туғилганда, агар унинг ота-онаси битта корхонада ишласа, бир йўла тўланадиган 12 баравар миқдорида моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган, туғилганлик тўғрисидаги битта гувоҳнома асосида) олишлари мумкинми?

Т.Кузьминова,

бош бухгалтер.

 

Ҳа, битта корхонада ишлайдиган ота-онанинг ҳар бири бола туғилганда туғилганлик тўғрисидаги битта гувоҳнома асосида солиқ солинмайдиган тўловлар тарзида моддий ёрдам олиши мумкин. Бунинг учун корхона раҳбариятининг қарори бўлиши ва ота-онанинг ҳар бири учун корхона асосий иш жойи деб ҳисобланиши зарур.

Бола туғилганда кўрсатиладиган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Ходимнинг асосий иш жойи бўлган корхона ЖШДС бўйича имтиёзга эга бўлганларга даромадларни тўлашда уни ҳар бир ходимга алоҳида қўллашга ҳақли. Асосий иш жойи – иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиши шарт бўлган иш жойи (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Солиқ даврида (календарь йил) 12 ЭКИҲгача бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган тўлов тарзидаги моддий ёрдам суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди).

Агар корхона асосий иш жойи деб ҳисобланмаса, ЖШДС Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандида назарда тутилган имтиёзларни қўлламасдан жами даромад суммасидан, белгиланган ставкаларда ҳисоблаб ёзилишига қараб йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилади.

Моддий ёрдамнинг юқорида кўрсатилган тури Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромад деб ҳисобланмаслиги боис унга ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1896 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика