Norma.uz

Янги Кодекс бўйича ишлаяпмиз

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексини тарғиб қилиш ва амалиётда қўлланиши масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси, адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Божхона брокерлари ассоциацияси, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Режапов божхона соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкиллаштириш ва таъминлаш, мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек, қонунийликни таъминлаш соҳа олдида турган биринчи галдаги вазифалардан эканлигини алоҳида таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамраев янги таҳрирдаги Божхона кодекси божхонага оид қонун ости ҳужжатларининг сони ва доирасини қисқартириш, ушбу йўналишдаги қонунчилик нормаларининг юқори сифатлилигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш, божхона маъмуриятчилигининг барча босқич ва даражаларида норма ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилаётганига урғу берди.

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси биринчи навбатда бир-бирига зид бўлган нормаларни бартараф қилиш, уларни янада аниқ ва тушунарли ифодалашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ўз ўрнида мазкур ўзгартишлар ТИФ иштирокчилари учун экспорт-импорт билан боғлиқ жараёнларни янада осонлаштиради.

Тадбирда таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан божхона соҳасига оид 1 300 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, қайта ўрганиб чиқилди. Натижада Ҳукумат даражасидаги 20 дан ортиқ ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди, баъзилари эса ўз кучини йўқотди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган, божхона соҳасини тартибга солувчи 75 та идоравий ва идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги аниқланди. Шулардан 34 та ҳужжат устидаги ишлар тўлиқ якунига етказилди. Божхона кодексига шарҳлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам ахборотлар берилди.

 

Давра суҳбатида яна бир долзарб масалабожхона органларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан фикрлар алмашилди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика