Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Солиқ солиш

Қурилишнинг қимматлашуви: ҚҚСни қоплаш имкони

 

ЯСТ тўловчи корхона таъмирлаш-қурилиш ишларини бажариш учун тендерда ғолиб бўлди. Ишлар тўлиқ ҳажмда бажарилди, буюртмачи бажарилган ишлар далолатномасини имзолади, шунингдек экспертиза ўтказилди. Материаллар сотиб олинаётганда тўланган ҚҚСни қоплаш учун далолатномада 1,17 коэффициенти қўлланди. У Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича республика комиссиясининг 3.02.2009 йилдаги 1-сон баённомаси билан белгиланган. Бир йилдан сўнг назорат ўлчови пайтида банк мутахассиси бажарилган ишлар далолатномасида ушбу коэффициент нотўғри қўлланганини аниқлаб, ҳажмларни чиқариб ташлади. Бироқ назорат ўлчови ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосада бундай чиқариб ташлашнинг ҳеч қандай ҳуқуқий асоси келтирилмаган.

ЯСТ тўловчи корхона бажарилган ишлар далолатномасида материалларни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚСни қоплаш учун назарда тутилган 1,17 коэффициентини қўллашга ҳақлими?

Б.Қодиров.

 

– Сиз кўрсатган коэффициент қўлланишининг тўғрилиги қуйидаги омилларга боғлиқ:

корхонангиз бажарган ишлар қайси манбалардан молияланганига;

корхонангиз билан буюртмачи ўртасида тузилган пудрат шартномасида кўрсатилган коэффициент назарда тутилганлигига.

Кўрсатилган коэффициентни (фоизни) қўллаш тартиби махсус ҳужжат – Пудрат қурилиш ишларини бажариш учун танлов савдоларида талабгор иштирокчиларга солиқ солиш хусусиятига кўра марказлаштирилган молиялаш манбалари ҳисобига қурилиш объектларининг бошланғич қийматини шакллантириш механизмига тушунтиришлар (Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини мониторинг қилиш ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 6.02.2009 йилдаги 05/23-16-сон баённомасига 1-илова) билан белгиланган.

Тушунтиришларда назарда тутилишича, марказлаштирилган манбалардан молияланадиган объектлар бўйича қурилиш ишларини бажариш учун танлов савдолари натижаларига кўра ғолиб – ЯСТ тўловчиси таклиф этган объект қиймати фоизга оширилади. У ҚҚС ставкаси айирув ЯСТ ставкасининг 50%и сифатида белгиланади (2016 йилда: 20% – 5% / 2 = 17,5%). Агар тендер иштирокчилари қуйидагилар бўлса, ушбу фоиз қўлланади:

фақат ташкилотлар – ЯСТ тўловчилари бўлса. Бунда унинг натижаларига кўра ғолиб таклиф этган объект қиймати 17,5%га оширилади;

ҳам ЯСТ тўловчилари, ҳам ҚҚС тўловчилари бўлса. Бунда ғолиб – ЯСТ тўловчиси учун у таклиф этган объект қиймати 17,5%га оширилади.

Тушунтиришларга биноан ишлар қийматининг оширилиши пудратчи – ЯСТ тўловчисига қуйидагиларни қоплаш (ўрнини тўлдириш) имконини беради:

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган қурилиш материаллари ва ускуналар бўйича тўланган ҚҚС суммасини;

умумбелгиланган солиқ тўловларига қараганда ЯСТ суммасининг нисбий ошишини.

Қонун ҳужжатларида оширувчи фоизни қўллаш ҳуқуқини берувчи муайян ҳужжатларнинг тақдим этилиши назарда тутилмаган.

Шунингдек Тушунтиришларда белгиланишича, пудратчи солиқ солиш тартибини ўзгартирганда, яъни умумбелгиланган солиқлардан соддалаштирилган тартибга ўтганда тендер натижалари бўйича белгиланган қурилишнинг шартномавий қиймати ЯСТ ставкасининг 50%ига камайтирилади.

Бундан келиб чиқадики: агар тендер натижаларига кўра корхонангиз таклиф этган қурилиш қиймати тегишли фоизга оширилган бўлса, ушбу фоиз пудрат шартномасида ҳам қўлланиши керак. Бинобарин, Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) ҳақидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани (ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон баённома қарори билан тасдиқланган) расмийлаштиришда қийматни ошириш фоизи ҳам қўлланади ва оширилган сумма бажарилган ишлар ҳажмидан чиқариб ташланмайди.

Пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси кўрсатилади (ФКнинг 636-моддаси). У пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, пудратчи ишлар учун пудрат шартномасида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига таъсир кўрсатганини исботлай олган ҳолатлар бундан мустасно (ФКнинг 637-моддаси).

Шу тариқа, агар тендер натижаларига кўра корхонангиз билан буюртмачи ўртасида тузилган шартномада ишлар қийматини ошириш фоизи назарда тутилган бўлса, сиз Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) ҳақидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада ушбу фоизни қўллашга ҳақлисиз. Назорат ўлчови натижаларига кўра бажарилган ишлар қийматини ушбу фоиз суммасига камайтириш имконини берадиган шартлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика