Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 38 / Божхона

Яшириб янглишди

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Айритом» чегара-божхона комплекси ходимлари афғонистонлик М.Салимнинг (исм-шарифи ўзгартирилган) қинғир қилмишларини фош қилишди. Республикамиз ҳудуди орқали хорижга йўл олган ушбу шахс томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар асосида унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида декларацияда кўрсатилган миқдордан ортиқча 4 кг оғирликдаги қуйма тиллалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Термиз шаҳар судининг ҳукмига биноан айбдорга энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдордаги жарима жазоси тайинланди. Ҳужжатларда кўрсатилмаган 494,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги салкам 4 кг олтин давлат эгалигига ўтказилди.

 

Эслатиб ўтамиз!

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.

 

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

 

 

Прочитано: 1524 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика