Norma.uz

ШҲТнинг Душанбе саммити

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11–12 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги саммитида иштирок этди.

 

Давлатимиз раҳбари Тожикистон пойтахтида 11 сентябрь куни ШҲТ саммити доирасида Эрон, Тожикистон ва Россия раҳбарлари билан икки томонлама муҳим музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Душанбега ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлган давлат раҳбари сифатида ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Томонлар турли соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий соҳада икки томон учун ҳам манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этдилар.

Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ҳам музокара ўтказди.

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик асосида ривожланмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгаймоқда.

Ислом Каримов ва Владимир Путин мамлакатларимиз ўртасида мунтазам фикр алмашиш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.

12 сентябрь куни ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Хитой Раиси Си Цзиньпин, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев иштирок этди. Кун тартибига киритилган масалаларни кўриб чиқиш ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари, кузатувчи мақомига эга бўлган давлатлар, қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, фахрий меҳмонлар иштирокида ўтган кенгайтирилган мажлисда давом эттирилди.

Президент Ислом Каримов ўз нутқида бугун Афғонистонда юзага келаётган вазият, жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги аҳволга тўхталди, шунингдек, Украинадаги муаммони бартараф этишга доир ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш истиқболлари ва умумий манфаатга эга бошқа масалалар муҳокама этилди.

Саммит якунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарларининг Душанбе декларацияси, ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирган давлатларнинг мажбуриятларига тааллуқли қарор ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш бўйича қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

ШҲТ Хартиясига мувофиқ, ташкилотга навбатдаги раислик Россия Федерациясига ўтди.

 

Б.ЭРГАШЕВ, 

ЎзА махсус мухбири
Душанбе – Тошкент.

Прочитано: 822 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика