Norma.uz

Янги очилган ҳолатларга кўра

2012 йил октябрида хўжалик судининг дастлабки ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорини янги очилган ҳолатларга кўра қайтадан кўриш тўғрисида ариза берилди. Шундан кейин ишни мазкур аризага кўра турли инстанцияларнинг судлари кўриб чиқди. Кўриб чиқиш давомида кассация инстанцияси томонидан аризада кўрсатилган ҳал қилув қарори илгари бекор қилинганлиги ва қуйи инстанцияларнинг судлари мазкур далилни ўзларининг суд ҳужжатларида белгиламаган эканликлари аниқланди. Шу муносабат билан кассация инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судига аризани янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган дастлабки ҳал қилув қарори қисмида муҳокама қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Бу аризанинг янгидан кўриб чиқилишини билдирадими? Унга доир биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қандай бўлиши мумкин?

Ғайбулло Ш.,

ОАЖ раиси.

Бухоро вилояти.

 

– Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади (Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддаси, бундан кейин – ХПК).

Бундан ташқари, ишни кўришда кассация инстанцияси суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг суд томонидан тўлиқ ўрганилганлигини, у белгиланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини текширади (ОХС Пленумининг 23.12.2005 йилдаги «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги 136-сон Қарори 15-банди). Кассация шикоятининг важ-далиллари билан чекланмасдан, кассация инстанцияси суди ХПКнинг 190-моддасига асосан ижро этиш учун қуйи инстанция судига (мазкур ҳолда биринчи инстанция судига) ишнинг бирор-бир амалдаги ҳолатларини муҳокама қилиш (аниқлаш) учун мажбурий кўрсатмалар беришга ҳақли. Шу билан бирга ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик суди у ёки бу далилнинг тўғрилиги ёки тўғри эмаслиги, бир далилнинг бошқаларидан устунлиги, иш янгидан кўрилганида қандай ҳал қилув қарори қабул қилиниши тўғрисидаги масалаларни аввалдан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб кассация инстанцияси суди бекор қилинган дастлабки ҳал қилув қарори қисмида янги очилган ҳолатлар бўйича аризани ўзи кўриб чиқа олмас эди ва биринчи инстанция судига мажлисда мазкур аризани кўриш имкониятини муҳокама қилишга кўрсатма берди. Бунда шунга эътибор қаратиш лозимки, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризани мажлисда кўриш жараёнида, агар уни янги очилган ҳолатлар бўйича кўриш учун бошқа асослар ва имконият бўлмаса, ХПКнинг 86-моддаси 2-бандига асосан, худди шу шахслар билан худди шу предмет тўғрисидаги низо бўйича ва хўжалик судининг ўша асослар бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги боис иш юритишни тугатади. 

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика