Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / vopros.norma.uz

Меҳнат дафтарчаси учун проводкалар

Биз Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан меҳнат дафтарчаларининг бланкаларини олдик. Уларни олиш ва ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Р.Расулов, бухгалтер.  

 

– Меҳнат дафтарчаларини олиш, бериш ва сақлаш тартиби Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Йўриқнома) билан тартибга солинади. Меҳнат дафтарчалари 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан муайян муддатга ёлланган ходимларга, шунингдек давлат ижтимоий суғурта қилиниши назарда тутилган тақдирда, штатдан ташқари ходимларга юритилади (Йўриқноманинг 1.1-банди).

Уларни олиш учун Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида олди-сотди шартномаси асосида корхона ёзма шаклда ариза тақдим этади, унда штат жадвали бўйича ходимларнинг сони, вакант лавозимлар сони, меҳнат дафтарчалари берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Меҳнат дафтарчалари биринчи бор ишга тушган ва унга эга бўлмаган шахсларга иш берувчининг ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғига асосан берилади (Йўриқноманинг 1.5-бандига мувофиқ).

Янги меҳнат дафтарчаси ёки дубликатини беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10%игача миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга (Йўриқноманинг 5.1-банди). 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ миқдори 107 635 сўмни ташкил этишини эслатиб ўтамиз (Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон Фармони).

Бухгалтерия ҳисобида меҳнат дафтарчаларини олиш ва ҳисобдан чиқариш харажатлари қуйидагича акс эттирилади:

 

Операциянинг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ишга қабул қилинган ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини олишга бўнак ўтказилган

 

4330-«Бошқа берилган
бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Меҳнат дафтарчаларини олиш харажатлари акс эттирилган:

 

 

 

ходим томонидан қопланадиган суммага (ЭКИҲнинг 10%идан кўп эмас)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

қолган суммага

 

9430-«Бошқа операцион
харажатлар»

 

Бўнак ҳисобга олинган

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган
бўнаклар»

 

Ходимнинг иш ҳақидан меҳнат дафтарчаси учун тўлаш суммаси ушланган

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

 

Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика