Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / vopros.norma.uz

ННТнинг молиявий ҳисоботи

Инсонпарварлик фаолияти билан шуғулланадиган халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти филиали (ХХТУТ бўйича коди – 98600) молиявий ҳисоботни ДСИга қандай тартибда тақдим этади? У чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботнинг қандай шаклларини, қайси муддатларда солиқ органларига тақдим этиши керак?

А.Мансурова, ННТ бош бухгалтери.

 

– Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларга1 мувофиқ молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланадиган ташкилотлар (суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) тақдим этадилар. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон) 9-моддасига кўра халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир.

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарорида назарда тутилишича, ХХТУТ бўйича коди 98600 бўлган ташкилот, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонидан қатъи назар, кичик тадбиркорлик субъектларига киритилиши мумкин эмас. Шу сабабли сиз йиллик молиявий ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тақдим этишингиз керак:

«Бухгалтерия баланси» (1-сон шакл);

«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-сон шакл);

«Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-сон шакл);

«Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-сон шакл).

Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисобот қуйидагилар топширилишини назарда тутади:

«Бухгалтерия баланси» (1-сон шакл);

«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-сон шакл).

Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида фаолиятнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилиниши керак. Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга2 кўра молиявий ҳисоботлар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

чораклик ҳисобот – ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунигача;

йиллик ҳисобот – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Нотижорат ташкилотларининг юқорида санаб ўтилган ҳисоботларидаги маълумот қанчалик фойдали ва долзарблиги хусусида мунозара юритиш мумкин. Мисол учун, нотижорат ташкилотининг фойда олиш мақсади бўлмаса, у нима учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот топшириши керак? Бироқ айни пайтда нотижорат ташкилотлари учун махсус ҳисобот шакллари ишлаб чиқилмаган, шу сабабли улар юқорида баён этилган тартибда ҳисоботларни тақдим этишлари шарт.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 7-илова.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Олеся ПАК,

«Faba-Eхpert» МЧЖ.

Прочитано: 920 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика