Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / vopros.norma.uz

Сервис харажатлари

СКнинг 139-моддасига кўра, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан хизматларни реализация қилишдан олинган (олинадиган) маблағлар суммаси ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Бу 9370-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» ҳисобварағига фақат даромад билан харажат ўртасидаги фарқни (агар у ижобий бўлса) киритиш кераклигини билдирадими?

Бухгалтерия ҳисобида хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг ишлар ва хизматларни реализация қилишдан даромади қандай акс эттирилади, улар бажарган ишлар ва кўрсатган хизматларнинг ҳақиқатдаги таннархи қандай ҳисобдан чиқарилади (2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»)? Агар у 9100-ҳисобварақ бўйича ҳисобдан чиқарилса, болалар соғломлаштириш оромгоҳи тўғрисида сўз борганда, хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

А.Тохтияров,

бош бухгалтер.

 

– Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар деганда фаолияти солиқ тўловчининг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган ва мазкур солиқ тўловчининг мақсади бўлган товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хўжаликлар тушунилади.

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ёрдамчи хўжаликлар, уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий-маданий соҳа объектлари, ошхоналар ва буфетлар, ўқув комбинатлари ҳамда шунга ўхшаш хўжаликлар, ўз ходимларига ёки бошқа шахсларга хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи ишлаб чиқаришлар ва хизматлар киради.

Солиқ кодексининг (СК) 139-моддасига кўра, солиқ солиш мақсадида хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан хизматларни реализация қилишдан олинган (олинадиган) маблағлар суммаси ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади, дея тўғри қайд этгансиз.

Бундай даромадлар ва харажатларнинг ҳисобини корхона қўшимча 9230-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар)нинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида юритиб, кейинчалик унинг сальдосини хизмат кўрсатувчи хўжаликлар фаолиятининг молиявий натижасига боғлиқ ҳолда 9370-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» ёки 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига кўчириши мумкин.

 

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар фаолияти
бўйича операцияларни акс эттиришга доир мисол

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Хизмат кўрсатувчи хўжалик бўйича тўғридан-тўғри харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

 

1000-«Материаллар»,

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»,

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва б.

Хизмат кўрсатувчи хўжалик бўйича билвосита харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Хизмат кўрсатувчи хўжалик томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализацияси акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»,

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

9230-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар)нинг чиқиб кетиши»

 

Хизмат кўрсатувчи хўжалик томонидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9230-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар)нинг чиқиб кетиши»

 

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

 

9230-ҳисобварақ бўйича ижобий сальдо 9370-ҳисобвараққа ўтказилди

 

9230-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар)нинг чиқиб кетиши»

 

9370-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»

 

9230-ҳисобварақ бўйича салбий сальдо 9430-ҳисобвараққа ўтказилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9230-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар)нинг чиқиб кетиши»

 

 

Агар хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг тушумлари уларни сақлаш харажатларидан ошиб кетса, улар ўртасидаги ижобий фарқ корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади (СКнинг 132-моддаси 10-банди) ва фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киради. Ягона солиқ тўлови тўловчисида ҳам ушбу фарқ солиқ солинадиган базага киради ва солиқ тўловчининг асосий фаолияти бўйича қўлланадиган ЯСТ ставкасида солиқ солинади (СКнинг 353-моддаси, 355-моддасининг 2-банди).

«Чегириладиган харажатлар» ва «чегирилмайдиган харажатлар» тушунчаларини мазкур ҳолда қўллаб бўлмайди. Зеро тушумлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ корхонанинг даромади ҳисобланади, яъни харажатлар солиқ солинадиган даромад ҳисоб-китобида ҳисобга олиниб бўлган. Агар, мисол учун, давр учун тушумлар 6 млн сўмни, харажатлар эса 4 млн сўмни ташкил этса, 2 млн сўм хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг даромади ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича база ҳисоб-китобида корхонанинг жами даромадига киради.

Энди харажатлар хизмат кўрсатувчи хўжалик – болалар соғломлаштириш оромгоҳи тушумларидан ошадиган ҳолатни кўриб чиқамиз. СКнинг 145-моддаси 31-бандига кўра бундай объектларни сақлаш харажатлари чегириладиган харажатлардир. Бунда 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг тушумлари билан харажатлари ўртасидаги салбий фарқ (зарар) акс эттирилади. Агар, мисол учун, тушумлар 2 млн сўмни, харажатлар эса 5 млн сўмни ташкил этса, 3 млн сўм фойда солиғи бўйича база ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

 

Игорь АИПКИН,

«Faba-Eхpert» МЧЖ.

Прочитано: 2340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика