Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / vopros.norma.uz

Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари

Февралда ишга қабул қилинган ходим апрелнинг охиригача ишлади. Май ва июнь ойларида ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлди, июлда эса ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади.

Агар меҳнат шартномаси бўйича асосий таътил 15 кунни, қўшимча таътил 6 кунни ташкил этса, фойдаланилмаган меҳнат таътили кунларининг сони қандай ҳисобланади?

А.Шайхитдинова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 141-моддасига кўра, таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

МКнинг 142-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради:

иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт, бундан болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътиллар мустасно. Агар февралда тўлиқ ишланган деб тахмин қилинса, ишланган вақт тўлиқ 3 ойни ташкил этади. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил 2 ҳафтадан кўп, сизнинг ҳолатингизда эса тўлиқ 2 ой давом этган.

Шу тариқа, ҳақиқатда ишланган вақт учун меҳнат таътили кунлари сони:

(15 + 6) : 12 х 3 = 5,25 кунни ташкил этади, улар учун ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланиши керак.

 

Лариса ПЛАТОНОВА,

«Audit-Kanon» МЧЖ АК.

Прочитано: 1213 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика