Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Муҳокама қилишни таклиф этамиз!

Инвестициявий мулкка бошқача назар

Кейинги вақтда Ўзбекистонда кичик бизнес жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Чунончи, 2014 йилнинг I ярми якунлари бўйича мамлакат ЯИМда кичик тадбиркорликнинг улуши 43,9%гача кўпайди (2013 йилнинг I ярмида – 43,2%), шу жумладан:

 

2014 йилнинг I ярмида

 

2013 йилнинг I ярмида

 

саноатда

 

28,4%

 

27%

 

пулли хизматлар соҳасида

 

45,2%

 

40,9%

 

аҳоли бандлиги соҳасида

 

76,4%

 

75,8%

 

 

Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда янада рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар 2014 йилнинг I ярми мобайнида кичик бизнеснинг қарийб 14,3 мингта янги субъектини (фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда) барпо этишга имкон берди, уларнинг энг кўп миқдори саноат, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида барпо этилган:

 

Фаолият соҳалари бўйича тадбиркорликнинг янги субъектларини барпо этиш

 

 Манба: www.gov.uz.

 

Кичик бизнес барқарор ўсиши, шунингдек пойтахтда ва республикамизнинг бошқа шаҳарларида кўчмас мулкни харид қилишга доир харажатларнинг катталиги боис офис майдонларининг ижарасига талаб ошмоқда. Корхонанинг муносиб обрў-нуфузини яратиш учун қиммат турадиган ва нуфузли жойни ижарага олиш лозим. Бу эса янги бизнес марказлари очилишига олиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда, Ўзбекистон бизнес маълумотномаларининг* маълумотларига кўра, республикада деярли 40 бизнес маркази фаолият юритяпти, уларнинг 30%дан кўпроғи Тошкент шаҳрида жойлашган. Уларнинг сони ҳам мунтазам ошиб боряпти.

Бироқ тезкор ижарага бериш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олиш керак? Бундай кўчмас мулк мол-мулкни ижарага берадиган юридик шахснинг (бундан кейин – бизнес маркази) асосий воситалари деб ҳисобланадими ёки йўқми? Мақоламизда ана шу саволларнинг ҳаммасига, халқаро амалиётга мурожаат қилган ҳолда, жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

 

ҚОНУНГА МУВОФИҚ ИНВЕСТИЦИЯЛАНГ

Инвестицияларга тааллуқли масалалар «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунда (24.12.1998 йилдаги 719-I-сон, бундан кейин – Инвестициялар тўғрисидаги Қонун) очиб берилган, унга кўра:

● инвестиция фаолияти – инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;

● инвестициялар – иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар;

● кўчар ва кўчмас мол-мулкка доир ҳуқуқлар инвестиция ресурслари жумласига киради (Инвестициялар тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддаси).

Фуқаролик кодекси (ФК) мулк ҳуқуқини бошқа ашёвий ҳуқуқлардан ажратади. Бунда мулк ҳуқуқи уч ҳуқуқнинг мажмуидир: эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари (ФКнинг 164-моддаси). Ижара шартномаси бўйича ижарага олувчига мол-мулк вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топширилади (ФКнинг 535-моддаси; 19.11.1991 йилдаги «Ижара тўғрисида»ги 427-XII-сон Қонуннинг 1-моддаси), яъни мулк ҳуқуқининг икки таркибий қисми: эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш амалга киритилган.

Бошқача айтганда, юқорида айтилганларнинг ҳаммасидан қуйидагича хулоса келиб чиқади: тезкор ижара шартномалари (ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни топшириш шартномалари) бўйича уни (ёки унинг қисмларини) кейин топшириш учун бино қурган ёки уни бошқа тарзда олган бизнес марказининг фаолияти инвестиция фаолиятини (ёки инвестицияларни) амалга оширишдан бошқа нарса эмас.

 

БИЗДАГИ ҲИСОБ

Инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»га1 мувофиқ юритилади. Унда «кўчмас мулкка инвестиция» атамасининг қуйидаги формулировкаси келтирилган, яъни у – инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялардир. Бу ҳам илгари қилган хулосамизни тасдиқлайди: бизнес марказига тегишли бўлган бино – инвестициядир. Ушбу Стандартнинг формулировкасига қараганда, кўчмас мулкка инвестициялар молиявий инвестицияларга киради. Молиявий инвестициялар – хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлардир.

Уларнинг дастлабки ҳисоби (харид қилишда) харид қиймати бўйича, кейинги ҳисоби эса баҳолашларнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган қийматларидан бири бўйича амалга оширилади (12-сон БҲМСнинг 15-банди):

● харид қиймати бўйича;

● қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича;

● харид қиймати ва бозор қийматининг умумий инвестициялар усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича.

Бироқ амалиётда бизнес марказлари ўз фаолиятида бошқа БҲМС ва меъёрий ҳужжатлар – 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»2, 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»3, 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»4, Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом5, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом6 ва бошқаларга амал қиладилар. Келтирилган ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

● тезкор ижарага беришга мўлжалланган кўчмас мулк асосий воситалар сифатида классификация қилиниб, тегишинча амортизация ва ҳар йилги қайта баҳолаш ҳисоблаб ёзилади. Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори билан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун асосий воситаларни ҳар йилги мажбурий қайта баҳолаш бекор қилиниб, уларни ўтказиш даврийлиги 3 йилда 1 марта этиб белгиланган;

● гарчи мол-мулкни тезкор ижарага бериш фаолияти юридик шахснинг асосий даромади бўлиши мумкин бўлса-да, амортизация харажатлари бирор-бир истисноларсиз бошқа операцион харажатлар деб тан олинади. Даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги принципидан келиб чиқиб, ижара объекти билан боғлиқ харажатларни кўрсатилган хизматлар таннархи сифатида тан олиш мақсадга мувофиқ бўларди;

● ушбу ижарадан даромад одатий даромад (тушум ёки бошқа даромад – субъектнинг асосий фаолият турига қараб) сифатида акс эттирилади.

 

5-сон БҲМС ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом формулировкаларига эътиборингизни қаратамиз:

Ҳужжат формулировкаси

 

Муаллиф шарҳи

 

Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (5-сон БҲМСнинг 3-банди).

 

Бизнес марказининг кўчмас мулки маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мақсадида тутиб турилмайди, балки 12-сон БҲМСда айтилганидек, ижара ҳақидан даромад олиш учун фақат инвестиция тусида бўлади.

 

... оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади (Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг 29-банди).

 

Бунда корхона илгари ўз эҳтиёжлари учун фойдаланган, энди ижарага беришга қарор қилган асосий воситаларга (масалан, ускуналарга) эга бўлган вазиятга урғу қўйилади. Бизнес марказига келсак, унинг биноси аввал-бошдан тадбиркорларга тезкор ижарага бериш мақсадида қурилган ва асосий воситалар сифатида эмас, балки молиявий инвестициялар сифатида классификация қилиниши керак. Кейинчалик эса активлардан фойдаланишнинг бизнес модели ўзгарган тақдирда корхона такрорий классификацияни амалга ошириши лозим.

 

 

 

ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Халқаро тажрибани ўрганиш учун биз молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига, хусусан 40-сон Молиявий ҳисобот халқаро стандарти (МҲХС) «Инвестициявий мол-мулк»га мурожаат қилдик. Унга кўра инвестициявий мол-мулк ижара тўловларини олиш ёки капитал қийматининг ўсиши мақсадини кўзлаб, ёки икковини ҳам кўзлаган ҳолда эгаликдаги кўчмас мулк (ер ёки бино ёхуд бинонинг бир қисми ёки иккови) бўлиб, бироқ:

(а) ундан товарлар ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, хизматлар кўрсатишда, маъмурий мақсадларда фойдаланилмайди, шунингдек

(b) одатий хўжалик фаолияти давомида сотиш учун мўлжалланмайди.

40-сон МҲХСнинг 8-бандида инвестициявий мол-мулкка мисоллар келтирилган, улар орасида қуйидагилар бор:

(с) корхонага тегишли бўлган (ёки молиявий ижара шартномаси бўйича корхона эгалигида бўлган) ва операцион ижаранинг бир ёки бир нечта шартномаси бўйича ижарага берилган бино;

(d) ҳозирги вақтда эгалланмаган, бироқ операцион ижаранинг бир ёки бир нечта шартномаси бўйича ижарага бериш учун мўлжалланган бино;

(е) келгусида инвестициявий мол-мулк сифатида фойдаланиш учун қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган кўчмас мулк.

Яъни Инвестициялар тўғрисидаги Қонунга мутлақ мувофиқлик яққол кўринади: бизнес марказининг тезкор ижарага топшириш учун мўлжалланган кўчмас мулки – инвестициядир.

Энди ижара объектини МҲХС бўйича молиявий ҳисоботда акс эттириш тўғрисида:

инвестициявий мулк – асосий воситалар эмас;

дастлабки инвестициявий мулк амалдаги харажатлар бўйича ўлчанади, кейинги ҳисоб адолатли қиймат ёки амалдаги харажатлар бўйича амалга оширилади. 40-сон МҲХСнинг 30-бандига кўра ҳисобнинг танланган модели инвестициявий мол-мулкнинг барча объектларига қўлланади;

амалдаги харажатлар бўйича ҳисобга олинадиган мулк амортизацияланади ва қадрсизланиш тестидан ўтади.

Шу ўринда 2000 йилда чиқарилган Стандартнинг ўрнини эгаллаган янги таҳрирдаги 40-сон МҲХСни кўриб чиққанимизни инобатга олишингизни сўраймиз.

Татьяна ШАЛУНОВА,

солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR, «RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

 

*Ўзбекистон компаниялари, ташкилотлари, корхоналари, муассасалари ва фирмалари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотномалар.

1МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

5Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

 

Таҳририятдан. Бизнес марказларининг тезкор ижарага топшириш учун мўлжалланган кўчмас мулкини инвестициявий мулкка киритиш ҳақидаги муаллифнинг талқини, эҳтимол, бошқа бухгалтерлар, аудиторлар ва юристларда мунозарага киришиш хоҳишини уйғотар. Биз мунозарада иштирок этишга ва ўз фикр-мулоҳазаларингиз, асос-далилли шарҳлар ва мулоҳазаларингизни http://e-gazeta.norma.uz сайтида жойлаштирилган мақола остида жойлаштиришни таклиф қиламиз.

 

Адолатли қиймат корхонанинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда шаклланадиган баҳолаш эмас, балки бозор баҳосидир. Баъзи бир активлар ва мажбуриятлар бўйича кузатиладиган бозор операциялари ёки бозор ахбороти мавжуд бўлиши мумкин. Бошқа активлар ва мажбуриятлар бўйича кузатиладиган бозор операциялари ёки бозор ахбороти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бироқ иккала ҳолда адолатли қиймат баҳосининг мақсади битта – уюшган бозорда бажариладиган операция амалга оширилиши керак бўлган, жорий бозор шароитида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида активни сотиш ёки мажбуриятларни топшириш бўйича нархни (яъни активни ушлаб турадиган ёки мажбуриятга эга бўлган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан олганда баҳолаш санасида чиқиш нархини) белгилашдир.

13-сон МҲХС «Адолатли қиймат баҳоси».

 

Прочитано: 1239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика