Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Товар қайта баҳоланганда...

Бизнинг хусусий корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, товар-моддий захираларни қайта баҳолашга тўғри келиб қолди. Саволларимиз ҳам шу хусусда: товар-моддий захираларни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши керак ва бунда қандай ҳужжатлар тузилади? Қайта баҳолашдан олинадиган даромадга солиқ солиниши керакми?

Ўктам Ботиров, корхона бош бухгалтери.

Қашқадарё вилояти. 

 

– Сиз кўтарган масала асосан 4-сон БҲМСда белгилаб берилган. Жумладан, товар-моддий захиралар деганда кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар тушунилади.

Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тан олиш пайтини белгилаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш; товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, харажатларни, шу жумладан харажат сифатида товар-моддий захиралар қийматини кейинчалик тан олиш; товар-моддий захиралар қийматини сотиш (баҳолаш)нинг соф қийматига қадар камайтириш; уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни, шунингдек улар бўйича ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини аниқлаш.

Товар-моддий захиралар икки қиймат – ҳисобот даври охиридаги таннархидан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади.

Товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобида тегишли тарзда тан олинган таннархи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва 4-сон БҲМС билан белгиланган ҳоллардан ташқари ўзгартирилмайди.

Товар-моддий захираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати сотишнинг соф қиймати деб тушунилади (4-сон БҲМСнинг 4-банди). Бундай қиймат ТМЗнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича аниқланади ва ҳужжат билан тасдиқланади.

ТМЗнинг жорий (бозор) қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун (4-сон БҲМСнинг 43-банди, Солиқ кодексининг 135-моддаси) ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

а) ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган товар-моддий захиралар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;

б) харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭАВда товар-моддий захиралар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва товар-моддий захираларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади;

в) тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) баҳоловчининг товар-моддий захиралар тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.

Агар товар-моддий захираларни қайта баҳолаш санасида жорий қийматнинг миқдори уларнинг таннархидан паст бўлса, ҳисоб юритиш мақсадида уларнинг нархи пасайтирилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган ТМЗнинг нархини пасайтириш суммаси (таннарх билан жорий қиймат ўртасидаги фарқ) у юзага келган ҳисобот давридаги бошқа операцион харажатларга киритилади (4-сон БҲМСнинг 47-банди; Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 2.3.15.3-банди).

Илгари сотишнинг соф қийматигача пасайтирилган ТМЗнинг бозор қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики, бунда янги баланс қиймати мазкур икки қийматнинг энг ками – таннарх ёки қайта кўриб чиқилган сотишнинг соф қийматига қадар келтирилади (4-сон БҲМСнинг 48-банди).

Бунда қўшимча баҳолаш суммаси илгари ҳисобдан чиқарилган қийматни пасайтириш суммасидан ошмаслиги керак.

ТМЗни қайта баҳолаш натижалари товар-моддий қимматликларни қайта баҳолаш махсус қайдномасига (далолатномасига) киритилади, унда қайта баҳолашни ўтказиш санаси, қайта баҳоланаётган ТМЗ номи (тури), шунингдек натижанинг ўзи – қийматни пасайтириш ёки қўшимча баҳолаш суммаси кўрсатилади.

ТМЗни қайта баҳолаш операциялари 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Товар-моддий захираларни қайта баҳолаш акс эттирилади

 

 

дебет

 

кредит

 

ТМЗ қийматини пасайтириш акс эттирилганда

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

Товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

ТМЗни қўшимча баҳолаш акс эттирилганда

 

Товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 

Шуни билингки, солиқ солиш мақсадида ТМЗни қўшимча баҳолаш суммаси товар-моддий захиралар қўшимча баҳоланган ҳисобот даврида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базанинг таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

 

1ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 815 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика